13.5. Жамият бойлиги ва хизматлар
Бозор тизимида шахсий истеъмол учун ишлаб чиқариладиган товарлар хусусиятини кўриб чиқамиз. Бу товарлар бўлинади. Ёки бошқача қилиб айтганда, улар харидорлар олиши имкони бўлиши учун етарлича кичкина бирликларга бўлинган ҳолатда бўлади. Бундан ташқари, шахсий истеъмол товарлари кимки нарх мувозанатини тўлашни ҳохласа ва бу имкониятга эга бўлса, маҳсулотни олади, кимки бу нархни тўлаш имкониятига эга бўлмаса ёки буни ҳохламаса, худи мана шу маҳсулот билан таъминланувчи наф олувчилар қаторидан чиқарилади деган истисно тамойилининг таъсирида бўлади.
Шундай кўринишдаги товар ва хизматлар борки, улар давлат ёки жамият бойликлари деб аталади ва уларни бозор тизими умуман ишлаб чиқаришни ҳохламайди. Чунки, уларнинг ўзига хос хусусиятлари шахсий истеъмол товарлари хусусиятлари билан тамоман қарама-қарши. Жамият бойликлари бўлинмас бўлади, улар шундай йирик бирликлар ҳолатида бўладики, уларни индивидуал харидорларга сотиш имкони бўлмайди. Яна шу ҳолат ҳам муҳимки, уларга истисно тамойилини қўллаб бўлмайди, ёки индивидларни пайдо бўлган жамият бойликлариларида фойдаланишдан четлатишнинг самарали усуллари мавжуд эмас. Индивидуал истеъмол товарларидан фойда олиш уларни сотиб олишга асосланилса, жамият бойликларидан наф олиш жамият учун бу бойликларни ишлаб чиқариш орқали амалга ошади.
Иллюстрация. Жамият бойлигига ёрқин мисол қилиб кемаларни денгиз қирғоғи ёки бандаргоҳларга урилиб кетишидан сақловчи маёқни келтириш мумкин. Агар фойда(кема ҳалокати кам ) ишлаб чиқариш харажатларидан кўп бўлса, маёқни қуриш иқтисодий жиҳатдан асосланган бўлади. Лекин ҳар бир маёқдан фойдаланувчи ҳисобига тўғри келадиган наф бундай йирик ва бўлинмайдиган маҳсулотни сотиб олиш ўз ўзини оқламаслиги мумкин, ҳар ҳолда, маёқ ишлатила бошлагандан кейин унинг ёруғлик сигнали ҳамма кемаларга мўлжал бўлиб хизмат қилади. Баъзи бир кемаларни маёқдан келадиган нафдан фойдаланишдан маҳрум қилишнинг умуман иложи йўқ. Шунинг учун нима учун қайсидир кеманинг эгаси ўз ҳохишига кўра бундай нафни тўлаши керак? Маёқнинг ёруғлиги ҳаммага кўриниб туради, агар кеманинг эгаси бунинг учун пул тўламасликни маъқул деб билса, кема капитанига маёқ сигналларидан фойдаланишни таъқиқлаб бўлмайди. Иқтисодчилар ҳодисани «фрирайдер» муаммоси деб атайдилар: инсонлар баъзи маҳсулотлар хизматидан уни ишлаб чиқаришга ҳеч қандай харажат қилмасдан фойдаланишлари мумкин. Чунки ушбу ҳолатда истисно қилиш тамойилини қўллашнинг иложи йўқ, чунки хусусий корхона учун маёқ ишлаб чиқариб уни бозорга таклиф қилишдан рағбат йўқ. Маёқнинг хизматини баҳолаб ҳам, сотиб ҳам бўлмаслигини инобатга олиб, хусусий корхоналарга маёқ қуриш учун ресурсларни йўналтиришдан ҳеч қандай фойда йўқ. Қисқаси, биз бу ерда жуда катта фойда келтирадиган, лекин уларни ишлаб чиқаришга бозор ҳеч қандай ресурс ажратмайдиган хизмат билан дуч келиб турибмиз. Жамият бойликларининг бошқа кўринишларига миллий мудофаа, сув тошқинларини бартараф қилиш, ҳашоратларга қарши кураш ва бошқалар киради. Ўз навбатида, жамият бундай бойликлардан ва хизматлардан фойдалана олиши учун уларни давлат сектори таъминлаши керак, уларни ишлаб чиқаришни молиялаштириш учун эса солиқлар кўринишидаги мажбурий чора-тадбирлар қўлланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |