Маъруза № 4 Мавзу: Кўчки ҳодисаси. - Режа:
- 1 . Кўчки. Унинг ҳосил бўлиш сабаблари.
- 2. Кўчкининг турлари, аҳамияти, уларга қарши чора-тадбирлар.
- 3. Ағдармалар, сочилмалар, тўкилмалар.
-
Таянч сўзлар: - кўчки, унинг ҳосил бўлиш сабаблари, кўчкининг турлари, аҳамияти, уларга қарши чора-тадбирлар
- 1.Кўчки ҳодисаси деб, тоғ ён бағир-ларида, шунингдек денгиз-кўл қир-ғоқларида тоғ жинсларининг ўз оғирлиги таъсирида қиялик бўйлаб сурилиб кетишига айтилади.
Кўчкининг ҳосил бўлиш сабаблари: - Ер усти ва Ер ости сувларининг мавжудлиги;
- Жойнинг рельефи;
- Қияликни ташкил этувчи грунтлар;
- Нураш жараёни;
- Геологик жараён ва ҳодисалар;
- Зилзила;
- Инсоннинг мухандислик фаолияти.
Кўчкининг элементлари: - 1.Кўчки танаси деб , сурилган тоғ жинсларининг массивига айтилади.
- 2.Сурилиш юзаси деб, кўчаётган жинснинг маълум бир юза бўйлаб ҳаракат йўналишига
- айтилади.
- 3.Узилиш девори деб, сурилиш юз бергандан сўнг сурилиш юзаси очилиб қолган қисмига
- айтилади.
- 4.Кўчки терассалари деб, кўчки рўй бергандан сўнг,кўчки танаси устида ҳосил бўлган баланд-паст- зинасимон юзага айтилади.
- 5.Кўчки тили деб, кўчиб тушган кўчки танаси-нинг энг олдинги қисмига айтилади.
- 6. Кўчки базиси деб, кўчкининг қиялик билан кесишган жойига айтилади.
- 7.Сурилиш ўйими ёки цирки деб, кўчки нати-жасида ён бағирларида ҳосил бўлган чуқур-ликларга айтилади.
- 8.Қоя тоғ жинси.
- 9.Кўчки ҳосил бўлгунга қадар қияликнинг кўриниши.
Кўчкининг даракчилари: - Қияликдаги ёриқлар ва маст дарахтлар.
2.Кўчкининг қуйидаги турла-ри мавжуд: Ёйилма деб, кўчкининг кичикроқ ҳажмдаги тури бўлиб, узоқ вақт ёмғир ёғиши, қорнинг эриши натижасида тупроқ ўсимлик қатламининг кўчишига айтилади. Оқава- тоғ жинсларининг атмосфера ёғин-лари, Ер ости сувлари таъсирида бирданига сурилишига айтилади. Оқимли кўчкилар- секин, баъзида бирмунча тез рўй берадиган кўчкилар бўлиб, Ер ости сувлари таъсирида сувга тўйинган жинсларнинг қиялик бўйлаб сурилишидан ҳосил бўлади,ҳажмининг катталиги ва чуқурлиги билан фарқланади. Тошли-гилли оқим- таркибида силлиқлан-маган майда шағал бўлган суглинокли қа-ватнинг қиялик бўйлаб тез ҳаракатидир. Ағдарма кўчкилар – тик қияликлардаги тоғ жинс-ларини устки ва остки томондан намланиши оқи-батида грунт массасини ҳаракатга келиши тушу-нилади. Поғонасимон кўчкилар -турли хил қатлам-лардан ташкил топган, бир неча кўчки-ларнинг йиғиндисидан иборат бўлади. Суффозион кўчки -химиявий нураш жараёнида тоғ жинси таркибидаги тузларнинг эриши ва оқар сув-лар томонидан уларда ҳосил бўлган заррачалар-ни ювилиб чиқиши натижасида рўй беради. Кўчкига қарши чора-тадбирлар: - Ер усти ва Ер ости сувларини тартибга солиш ишлари;
- Сувга тўйинган тоғ жинсларининг намлигини йўқотиш;
- Қияликни ташкил этувчи тоғ жинси массасини қиялик бўйлаб бир хил бўлишини таъминлаш;
- Қияликларда экин экмаслик, экилса ҳам меёридан кам суғориш;
- Тоғ жинсларини емирилиш ва ювилиш жарёнидан сақлаш;
- Кўчки ҳодисаси кузатилаётган жойда портлашиш ишларини олиб бормаслик;
- Поезд, автомобил тезликларини камайтириш ишларини олиб бориш;
- Қияликларни турли иншоотлар ёрдамида мустаҳкамлаш (тиргович деворлар қуриш, қозиқли, бурғу қудуқли, шурфли маҳкамлаш ишлари);
- Кўчкиларни қияликлардаги дарз ва ёриқларни ҳар хил тоғ жинслари билан тўлдириб, унга қарши чора-тадбирлар амалга оширилади.
3.Нураш жараёнининг таъсири туфайли тоғли ноҳияларда - Ағдармалар
- Сочилмалар
- Тўкилмалар
- деб аталувчи ҳодисалар учраб туради.
Ағдармалар деб, тоғ жинсларининг катта ҳажм-даги бўлакларини қияликлардан ўз оғирлиги натижасида ағдарилиб тушишига айтилади. Сочилмалар деб, ясси тоғликларда тик бўлиб чи-қиб қолган қояларни емирилишидан ҳосил бўлган тоғ жинсларининг парчаларига айтилади. Тўкилмалар деб, тоғ жинслари парчаларга бўли-ниб, ўз оғирлиги таъсирида тоғ ён бағирларининг пастки қисмига тўпланиш ҳодисасига айтилади. Ағдармалар, сочилмалар, тўкилмаларга чора- тадбирлар: - Тоғ жинсларидаги ёриқларни беркитиш услубларини қўллаш;
- Қияликларни тўкилмалар, сочилмалардан тозалаб туриш;
- Тўкилмалар йиғилиб қолган жойларни текислаш;
- Қиялик устига тўкилмани ушлаб қоладиган турли тўсиқлар қуриш( сим тўрлардан, бетон- плита деворлардан фойдаланиш).
Do'stlaringiz bilan baham: |