The economy of enterprise



Download 447,5 Kb.
bet3/21
Sana10.03.2022
Hajmi447,5 Kb.
#488360
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21
Bog'liq
1 мавзу маруза матни

«Иқтисодиёт» фан сифатида табиатда ҳамда инсон, жамоа ва жамият ҳаётида вужудга келувчи турли хил иқтисодий жараён ва ҳодисаларни прогнозлаштириш, таҳлил қилиш ва баҳолаш бўйича билимлар мажмуасини ифода этади. У бир инсон учун ҳам, бутун жамият учун ҳам зарур бўлган моддий ва номоддий объектларнинг катта қисмини ҳамда моддий ва маънавий неъматларни тайёрлаш ва тақсимлаш усуллари ва жараёнларини ўз ичига олади. Агар «Иқтисодиёт» фанининг норматив жиҳатлари корхона, фирма ва давлатнинг иқтисодий сиёсатини таъминласа, позитив жиҳатлари эса реал воқеликни баҳолайди ва таҳлил қилади ҳамда унинг ривожланишидаги қонуниятларни аниқлайди.
Б.А.Абдукаримов ва бошқалар муаллифлигидаги “Корхона иқтисодиёти” дарслигида фан тушунчасига - “Фан - бу табиат, жамият ва тафаккур, ижтимоий тараққиётни таҳлил қилиш ва умумлаштириш тўғрисидағи инсоният томонидан жамлаштирилған билимлар йиғиндисиға тушунилади. Бу билимлар орқали инсоният табиат сирларини чуқур ўрғаниш имкониятиға эға бўлади, техника ва технолоғияни, табиий фанларни ривожлантиради ҳамда ижтимоий тараққиётни муҳим муаммоларини ҳал қилади.” -деб таъриф берилади6.
Инсоният фаолияти ва ҳаёти моддий борлиқга боғлиқдир. Инсон яшаш учун нимаики қилса, доимо чегараланган моддий бойликлар муаммосига дуч келади. Инсоннинг олий мақсади яхши яшаш, лекин ҳаводан ташқари ҳамма нарса чегараланган. Улардан рационал фойдаланиш доимо инсон онги олдида кўплаган сиёсий, иқтисодий, техникавий, технологик, экологик ва ҳакозо муаммоларни қўяди. Бу муаммолар якка инсондан тортиб, корхона, фирма, уларнинг бирлашмалари, умуман регион, давлат иқтисодиёти миқиёсига таъаллуқлидир. Шунинг учун ҳам инсон пайдо бўлгандан тортиб, унинг билан моддий борлиқ ўртасида доимо муносабат, кураш мавжуддир. Шунинг асосида, хўжалик юритиш, уни бошқариш тўғрисида инсоният доимо фикр юритиб у тўғрисида билимлар тизимини яратиб келган. Шундай билимлар тизими фан деб юритилади.
Шу тариқа «Иқтисодиёт» фани изланиш ва услубий вазифаларни бажаради ҳамда жамият ҳаётининг барча соҳа ва тармоқларида қабул қилинувчи амалий қарорлар учун назарий асос бўлиб хизмат қилади. Фан-техника тараққиёти шароитларида иқтисодиёт фани жамиятда бевосита ишлаб чиқариш кучига айланиб бормоқда. Иқтисодий асослаб берилган ҳисоб-китоб ва прогнозлар «Иқтисодиёт» фанининг муҳим таркибий қисми сифатида хўжалик таваккалчилигининг рискини камайтиришга, ишлаб чиқариш ва ресурслардан фойдаланишни оптималлаштиришга, шунингдек, янги техника ва технологияларни ишлаб чиқаришга татбиқ этишда энг тўғри танлов олиб боришга имкон яратади.
«Иқтисодиёт» фани таркибига тармоқлар (саноат, қишлоқ хўжалиги, қурилиш, транспорт ва ҳоказо), функционал («Меҳнат социологияси ва иқтисодиёти», «Иқтисодий статистика», «Молия ва кредит», «Баҳони шакллантириш» ва ҳоказо) каби турли фан тармоқлари («Иқтисодий география», «Демография», «Иқтисодиёт тарихи» ва бошқалар) тизими киради. «Иқтисодиёт» фанининг бу ва бошқа йўналишларида чуқур билимга эга бўлиш инсонларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, оқилона хўжалик юритиш, кадрларни янги иқтисодий фикрлаш руҳида тарбиялашга катта туртки бўлади.
«Иқтисодиёт» фанининг, жумладан, юқорида санаб ўтилган йўналишларнинг методологик асоси, уларнинг пойдевори бўлиб иқтисодий назария хизмат қилади. У реал воқелик билан боғлиқ бўлиш бароабрида давлатнинг иқтисодий сиёсатини, унинг кучли ва кучсиз томонларини, шунингдек, иқтисодий тараққиётга эришиш мумкин бўлган йўлларни мос келувчи босқичларида акс эттиради. Бу мақсадда «Иқтисодиёт» фани статистик кузатув, гипотезаларни илгари суриш ва текшириш, таҳлил ва синтез, индукция ва дедукция, иқтисодий жараёнларни моделлаштириш, тажриба (эксперимент)лар ўтказиш каби бир қатор воқеликни англаш усул ва услубларини ишлаб чиққан ва улардан муваффақиятли равишда фойдаланади. Айтиш жоизки, бу усуллар нафақат иқтисодий, балки предмети ва тавсифига кўра, табиий ва бошқа турдаги фанларда ҳам қўлланиши мумкин.
Иқтисодиёт бозор муносабатлари йўлида ривожланаётган ҳозирги кунда эътиборга молик ва ечимини топмаган муаммолар талайгина бўлиб, «Иқтисодиёт» фанига қизиқиш ортиб бормоқда. Инсон ҳаёти ва фаолиятига муносиб, сиёсат ва давлат аралашувидан холи бўлган, ижтимоий-иқтисодий тараққиётга йўналтирилган иқтисодиётни барпо этиш вазифаси қўйилмоқда. П.Самуэльсоннинг иқтисодиёт бўйича дарслигида кўрсатиб ўтилишича, “иқтисодиёт фанини мунтазам равишда ўрганиб бормайдиган одам мусиқий асарга ўзининг баҳосини бермоқчи бўлаётган гаранг кишига ўхшайди”.
Шу билан бирга «Иқтисодиёт» фани барча ҳаётий муҳим саволларга тайёр жавоб бермайди, чунки иқтисодиёт ишлаб чиқариш, бошқарув, тартибга солиш, башорат қилиш соҳаси сифатида оддий фан тушунчасидан кўра, мураккаброқ категорияни англатади. У фақатгина илмий восита бўлиб, иқтисодий воқеликни англаш усули хизматини ўтайди. Иқтисодиёт иқтисодий фаннинг ўзига хос синов майдони, асоссидир. Иқтисодиётнинг ривожланиш тенденциялари ва қонунларини илмий жиҳатдан ўрганиш, «Иқтисодиёт» фани ва унинг алоҳида тармоқларининг муҳим вазифаси ҳисобланади.
Моддий ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолдаги реал иқтисодиёт мавжуд эмас. Моддий ишлаб чиқариш иқтисодиёт ривожланишининг асоси, хўжалик фаолиятининг бошланғич нуқтаси бўлиб келган ва шундайлигича қолади. Шу сабабли иқтисодиётнинг турли даражадаги - корхона, тармоқ ва бутун давлат миқёсидаги ҳолати моддий ишлаб чиқаришнинг ютуқлари, жумладан, моддий ишлаб чиқаришнинг кенг маънода истеъмолга, ёки бугунги тил билан айтганда бозор талабига мос келиши билан тавсифланади ва олдиндан белгилаб берилади.
“Иқтисодиёт доимо моддийдир” ибораси инсоннинг ҳаётий эҳтиёжлари, яъни уй-жой, озиқ-овқат, кийим-кечак, автомобиль ва ҳоказоларга бўлган эҳтиёжларидан ташқари, иқтисодиётнинг аҳоли ва иқтисодиёт учун зарур бўлган маҳсулот(товар) тайёрланувчи моддий ишлаб чиқариш соҳаси билан алоқасини ҳам акс эттиради. Айнан моддий ишлаб чиқариш соҳаси (саноат, қишлоқ хўжалиги, қурилиш, транспорт ва ҳоказо) аҳолининг асосий қисмини иш билан таъминлайди. Меҳнат билан бандлик кўрсаткичи иқтисодиёт ҳолатининг ўзига хос “барометри” вазифасини бажаради: аҳолининг меҳнат билан бандлиги қанчалик юқори бўлса, ишсизлик суръати шунчалик паст бўлади ва аксинча.
Замонавий фан-техника тараққиёти ишлаб чиқариш ва иқтисодиётнинг узлуксиз ривожланишида компьютерлаштириш ва информатизация, интернет тармоғига киришни илгари сурмоқда. Бу эса бошқарув тизимининг энг муҳим бўғинларидан ташқари, ишчи кучининг сифатини ошириш воситаси ҳамда ишлаб чиқариш жараёнини муваффақиятли ташкиллаштириш учун туртки бўлиб хизмат қилади.
Бироқ моддий ишлаб чиқаришнинг етакчилик ролини инкор қилмаган ҳолда, иқтисодиётнинг ривожланишига ишлаб чиқариш инфратузилма (транспорт, алоқа, энергетика ва ахборот хизмати) ва ижтимоий инфратузилма (маориф, соғлиқни сақлаш, умумий овқатланиш, уй-жой-коммунал хизмати ва бошқалар)нинг ролини ҳам кўрсатиб ўтишимиз даркор. Бу соҳаларда ҳам аҳолининг катта қисми меҳнат билан банд бўлиб, уларнинг меҳнати моддий ишлаб чиқариш ходимлари меҳнатидан кам фойда келтирмайди. Шундан келиб чиққан ҳолда айтиш мумкинки, иқтисодиёт - илмий категорияга қараганда ишлаб чиқариш категориясига яқинроқ бўлиб, фан-техника тараққиёти, ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш соҳаларининг ўзаро самарали алоқалари, реурслардан оқилона фойдаланиш ва рационал бошқарув туфайли фаолият кўрсатмоқда ва ривожланиб бормоқда.
Иқтисодиёт доимо динамик бўлиб, сифат ва миқдор ўзгаришларига дучор бўлади. Баъзи ҳолларда салбий ҳолатлар (масалан, қишлоқ хўжалигида қурғоқчилик, қорамоллар ўлими; уруш, терроризм ва ҳоказо) юзага келса ҳам, иқтисодиётда ижобий силжишларга эришиш мумкин. Фан-техника тараққиёти, малакали кадрлар, хўжалик механизми ва ундан оқилона фойдаланиш, изланиш, тадбиркорлик, ташаббускорлик, рағбатлантириш - буларнинг барчаси иқтисодиётда ижобий силжишларга эришиш учун хизмат қилади.
Бозор муносабатларига асосланилган ҳозирги даврда иқтисодиётни кўтариш учун бу ва бошқа имкониятлар авваллардагиидек фақатгина давлатнинг қўлида мужассамланган эмас, балки иқтисодиётнинг асосий ишлаб чиқариш бўғинини ташкил қилувчи хўжалик юритувчи субъектлар - корхона, фирма, комбинат ва бошқа ишлаб чиқариш структураси вакилларига ҳам катта имкониятлар берилган.



Download 447,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish