The economy of enterprise



Download 447,5 Kb.
bet7/21
Sana10.03.2022
Hajmi447,5 Kb.
#488360
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   21
Bog'liq
1 мавзу маруза матни

Анализ ва синтез грекча «anajysis» ва «synthesis» сўзларидан олинган бўлиб, анализ - бўлиш, ажратиш ва синтез - мувофиқлик, муносиблик маъносини билдиради. Анализ ва синтез тадқиқот усули бўлиб, умумий мазмунни яхлитликни алоҳида таркибий бўлимларга (хусусийликга) ажратиш ва яхлитликни алоҳида таркибий бўлимлардан яратиш жараёнига тушунилади. Булар ҳам тадқиқотни логик услубларидандир. Иқтисодий амалиётда бу усуллардан кенг фойдаланилади.


1.5 Миллий иқтисодиёт ривожланишида корхонанинг ўрни ва роли.
Ўзбекистон Республикасининг мустақилликка эришиши миллий иқтисодиётимизда миқдор ва сифат ўзгаришларига сабаб бўлди. Бугунги кунда мамлакатимиз иқтисодиёти жамиятни демократиялаштириш, иқтисодиёт салоҳиятларини мустаҳкамлаш ва мамлакатни ривожланган давлатлар қаторига киритишга йўналтирилган, бозор муносабатларига ўтишнинг мамлакатимиз учун махсус ишлаб чиқилган модели асосида ривожланиб бормоқда. Бу модел иқтисодиётни ислоҳот қилишнинг бешта муҳим тамойилига асосланган ҳамда хўжалик фаолияти юритувчи субъектларнинг эркинлиги, хусусий мулкчилик ва тадбиркорликни ҳимоя қилувчи зарурий қонун ҳужжатлари билан белгилаб берилган.
Иқтисодиётнинг ривожланиши учун талаб қилинувчи ушбу вазифаларнинг амалга оширилишида корхоналарга катта роль ажратилиб, улар иқтисодиётнинг асосий ишлаб чиқариш бўғини бўлиш билан бирга маҳсулот ишлаб чиқариш, аҳолига хизмат кўрсатиш туфайли истеъмолчиларнинг талабларини ҳам қондирадилар.
Миллий иқтисодиётни асосини корхоналар ташкил қилади. Барча инсон учун зарур бўлган моддий, ижтимоий, маънавий борлиқлар корхоналарда яратилади. Корхоналар, тармоқлар ва соҳаларни таркибини, мазмунини, масштабини, ривожланиш даражасини белгилайди. Улардан тармоқ ва худудий бирлашмалар ташкил топади, шаҳар, туман, вилоятлар тузилади.Рўйхатдан ўтказилган юридик шахслар (деҳқон ва фермер хўжаликларидан ташқари) сони 2017 йилнинг 1 январ ҳолатига кўра 285,3 минг донани ташкил этганлигини эслатиб ўтамиз, шундан фаолият юритаётганлари – 268,4 мингта ёки рўйхатдан ўтказилган юридик шахслар умумий сонининг 94,1 фоизини ташкил қилади.
2016 йил якунларига кўра, 32,7 мингта корхона ва ташкилотлар, шу жумладан 31,7 мингта кичик бизнес субъектлари янгидан рўйхатдан ўтказилган. Янгидан тузилган корхона ва ташкилотларнинг асосий қисми Тошкент шаҳри (республикада барча рўйхатдан ўтказилганларнинг 23,7 фоизи), Тошкент (9,1 фоизи), Фарғона (8 фоизи) ва Самарқанд (7,3 фоизи) вилоятлари ҳиссасига тўғри келади10.
Аксарият адабиётларда корхонанинг мақсади тўғрисида сўз юритилганда, бу масалага бир томонлама қарашларни кузатамиз. Яъни корхонанинг мақсади ўз фаолиятидан фойда (даромад) олиш деб таъкидланади. Масалан: А.А.Сергеев - “Корхона - фойда олиш мақсадида маҳсулот ишлаб чиқариш, иш бажариш ва хизмат қилиш учун барпо этилган мустақил фаолият юритувчи субъект” деб таърифлайди ва “шакллари кўплигига қарамай корхоналар фойда олиш мақсади орқали бир хил тус олади” деб такидлайди1. Аслида корхона ўз маҳсулотларига бўлган талабни қанчалик тўла қондирса унинг самарадорлиги шунча юқори бўлади. Шу борада Америка автомобил қурилишини ҳамда “Амалиёт фалсафасини” яратган “фордизм” назариясини асосчиси Генри Фордни айтганларини келтириш ўринли деб ҳисоблаймиз. Г.Форд ўзининг тадбиркорлик фаолиятини мақсадини жамиятга хизмат қилишда деб тушунган ва “Фақат фойда олиш учун қилинадиган иш - энг юқори даражадаги хавф-хатарли фаолиятдир.
...Корхонанинг мақсади фойда олиш ёки чайқовчилик эмас, аксинча истеъмол учун ишлаб чиқаришдир. Бордию халқ ишлаб чиқарувчи унга хизмат қилинмаётганлигини сезиб қолса, унинг келажаги узоққа бормайди”2 деб таъкидлаган. Таниқли тадбиркор “Бин” фирмасини бошлиги Л.П.Бин фирманинг меморандумида, ҳамма ишчи ва хизматчилари бажариши шарт бўлган, қуйидаги тезисни ёздириб, унга риоя қилишни қаттиқ назорат қилган: “Истеъмолчи - бизни шохимиз: Биз истеъмолчидан боғлиқмиз, истеъмолчи биздан эмас. Ҳеч ким, ҳеч қачон ўз истеъмолчиси билан тортишиб, ҳеч нарса ютмаган. Истеъмолчи - бу бизга ўз талабини келтирувчилар. Бизни ишимиз уларни талабини ўзимиз учун, ҳамда улар учун ҳам фойда келтириш орқали қондиришдан иборат”.
Немис олимлари Ф.К.Беа, Э.Дихтла, М.Швайтасралар “Экономика предприятия” (издательсский дом “ИНФРА-М”, 1999.) дарслигида корхона фаолиятининг самараси ўз таклифи орқали талабни тўла қондиришга боғлиқ деган фикрни олга суришган.
Мамлакатимиз миллий иқтисодиётида саноат корхоналари етакчи ўринлардан бирини эгаллайди. Ялпи ички маҳсулотнинг учдан бир қисми айнан саноат тармогида яратилади.
Саноат корхоналари халқ хўжалигининг барча тармоқларини илгор, замонавий техника билан қуроллантиради. Қишлоқ хўжалиги, қурилиш, транспорт, алоқа ва бошқа соҳаларнинг техник-иқтисодий даражаси айнан саноатнинг ривожланиш даражасига боғлиқдир. Саноат тармогининг янада ривожланиши мамлакат иқтисодиётининг кучайишида муҳим омил ҳисобланади11.
Саноат корхоналари ишлаб чиқариш воситалари билан бир қаторда халқ истеъмоли буюмларини ҳам ишлаб чиқаради ва аҳоли турмуш даражасининг ошишига хизмат қилади.
Саноат, хусусан огир индустрия халқ хўжалигида такрор ишлаб чиқаришнинг асоси ҳисобланади. У бетўхтов ўзи ва халқ хўжалигининг бошқа тармоқлари учун ишлаб чиқариш воситаларини такрор ишлаб чиқаради. Оғир индустрия саноатининг барча тармоқларини, қишлоқ хўжалигини, алоқани, қурилишни, савдони илгор техникалар билан қуроллантиради. Саноатнинг барча халқ хўжалиги тармоқларини техник жиҳозлаши ижтимоий меҳнат унумдорлигини оширишга ва ишлаб чиқариш масштабини кенгайтиришга хизмат қилади.
Саноат қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини қайта қуришнинг асоси ҳисобланади. У қишлоқ хўжалигини янги техника воситалари билан таъминлаш орқали соҳадаги меҳнатни саноатлаштирилган (индустриялаштирилган) кўринишга олиб келади.
Саноат қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлайди ва халқ истеъмоли товарларининг асосий қисмини ишлаб чиқади. Аҳолининг истеъмол товарлари билан таъминланиш даражаси кўпинча саноатнинг ривожланишига боғлиқдир.
Саноатнинг ривожланиши ишлаб чиқариш кучларининг оқилона жойлаштирилишига, мамлакат иқтисодий ҳудудларининг ҳар тамонлама юксалишига, табиий бойликлардан мақсадли фойдаланишга ёрдам беради.
Профессор Э.Х. Махмудов таърифига кўра корхона бу - юридик шахс мақомига эга, мустақл равишда хўжалик фаолияти юритувчи субъект бўлиб, ўзига тегишли бўлган мол-мулкидан фойдаланиш асосида истеъмолчилар (харидорлар) талабини қондириш ва даромад (фойда) олиш мақсадида маҳсулот (иш, хизмат) ишлаб чиқаради ва сотади ёки айирбошлайди12.
Ўз мулкида, хўжалик юритишида ёки оператив бошқарувида алоҳида мол-мулкка эга бўлган ҳамда ўз мажбуриятлари юзасидан ушбу мол-мулк билан жавоб берадиган, ўз номидан мулкий ёки шахсий номулкий ҳуқуқларга эга бўла оладиган ва уларни амалга ошира оладиган, мажбуриятларни бажара оладиган, судда даъвогар ва жавобгар бўла оладиган ташкилот юридик шахс ҳисобланади. Юридик шахслар мустақил баланс ёки сметага эга бўлишлари керак.
Профессор Б.А.Абдукаримов бошчилигидаги муаллифлар корхонага қуйидагича таъриф бериш назарий ва амалий нуқтаи назардан мақсадга мувофиқ бўлади деб ҳисоблайдилар. Корхона - жамиятнинг асосий бўғини ҳисобланувчи, аҳолининг талабини қондириш ва фойда олиш ёки бошқа ижтимоий функцияларни бажариш мақсадида, хусусий ресурслардан фойдаланиш асосида маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган, айрибошлайдиган, ҳамда бошқа ишларни ва хизматларни бажарадиган, фаолияти бўйича қарорлар қабул қиладиган ва унга жавобгар, ҳуқуқий шахс мақомига эга бўлган, ҳар хил масштабдаги хўжалик юритувчи субъектдир13.
Ҳар бир мамлакатнинг саноат қуввати ҳамда фан-техника тараққиёти ва иқтисодиётни модернизациялаш кўрсаткичларини биринчи ўринда йирик корхоналар белгилаб беради. Шу сабабли “кичик” иқтисодиётни ривожлантириш, яъни кичик ва ўрта корхона ҳамда микрофирмаларга кенг йўл очиб беришда йирик корхоналарнинг ўрни ва ролини унутмаслик даркор. Чунки бу корхоналарда ишловчи ходимлар сони катта бўлишдан ташқари, фан-техника ютуқларини ҳаётга татбиқ этиш, юқори сифатли маҳсулот ишлаб чиқариш, меҳнатни рағбатлантириш ҳамда дўстона, шерикчилик алоқаларини (жумладан, хорижий корхона ва фирмалар билан) ривожлантиришга кенг имкониятлар мавжуд. Шу сабабли йирик, ўрта ва кичик корхоналарнинг оптималлиги жамоатчилик ишлаб чиқариши талаблари ва миллий иқтисодиётнинг ривожланиш истиқболларидан келиб чиққан ҳолда фан ва хўжалик амалиётининг энг муҳим вазифаси ҳисобланади. Бу вазифани иқтисодиётнинг ҳар бир тармоғи ва соҳасида ҳал қилишнинг йўллари ўхшаш бўлмаслиги ёки бир хил тавсифга эга бўлмаслиги мумкин. Ҳар бир алоҳида юзага келган иқтисодий ҳолатда мавжуд шароитлар ва ривожланиш афзалликларига мос ҳолда ҳаракат қилиш зарур.
Корхоналарнинг фаолияти миллий иқтисодиёт ва унинг тармоқларига тўғридан-тўғри таъсир кўрсатади. Корхоналар қанчалик яхши, самарали ва рентабелли ишласа, бутун иқтисодиётнинг, жумладан, уларнинг ўзларининг ҳам кўрсаткичлари юқори бўлади. Бозор иқтисодиёти корхоналар фаолиятини эркинлаштиради, уларнинг мустақиллигини мустаҳкамлайди ҳамда ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва рентабелликнинг юқори кўрсаткичларига эришишга кенг имкониятлар яратади, деб ҳисобланади. Балки ҳақиқатдан ҳам шундайдир. Бироқ корхона, айниқса, давлатга тегишли бўлган корхона қандай ишлаши, унинг жамиятга келтирувчи фойдаси, рентабеллик даражаси, ходимларнинг бандлиги қандай бўлиши фақат корхоналарнигина эмас, давлатнинг ҳам кўз олдида бўлиши зарур. Худди шунинг учун ҳам давлат корхоналарга катта имкониятлар яратиб бериш билан бирга уларни белгиланган тартибда назорат қилиб ҳам боради. Давлат корхоналар “тақдирига”, уларнинг ишлаб чиқариш фаолияти якуний натижаларига бефарқ қараб тура олмайди. Банкротга учраган корхоналар, зарар келтирувчи ишлаб чиқариш, иқтисодий ночорлик - буларнинг барчаси корхона жамоаси учун ҳам, давлат учун ҳам оғир юк ҳисобланади.
Жаҳон тажрибаси шуни кўрсатадики, бозор иқтисодиёти шароитларида барча корхоналар ҳам рақобатчиликни енгиб, самарали ишлаб кета олмайди ҳамда даромад ёки фойда ололмайди. Натижада минглаб корхоналар ташкил қилиниб, хўжалик фаолияти доирасига қўшилади ва деярли шунчаси турли сабабларга кўра тугатилади. Шу сабабли банкротлик, корхоналарнинг тугатилиши бозор иқтисодиёт шароитларида одатий ҳол бўлиб, бу аҳволга тушиб қолишдан эҳтиёт бўлиш керак бўлсада, лекин бундан фожеа ҳам ясаш керак эмас.
Исталган корхонанинг миллий иқтисодиётдаги ўрни ва аҳамияти ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар, олинадиган фойда ёки даромад миқдоридан ташқари бу корхонанинг аҳолини иш билан таъминлашдаги иштирокига ҳам боғлиқ бўлади. Аҳолини иш билан таъминлар экан, корхоналар ўзларининг бевосита ишлаб чиқариш функцияларини бажаришдан ташқари ишсизликнинг камайишига, демак, тўғри, меҳнат фаоллигининг ортиши ва ижтимоий аҳволнинг яхшиланишига ҳам сабабчи бўлади.
Бу ерда ҳамма нарса фақат корхонаннинг ўзига боғлиқ эмаслиги кўриниб турибди, албатта. Чунки корхона ўз фаолиятини амалга ошириш жараёнида хом ашё, материал, асбоб-ускуна ва бошқа ишлаб чиқариш воситалари етказиб берувчи ёки маҳсулот истеъмолчилари сифатида ҳаракат қилувчи бошқа корхоналар билан ўзаро алоқага киришади. Бу муносабатларда ҳар бир камчилик ва нуқсонлар, жумладан, хом ашё, материал ва асбоб-ускуналарни вақтида етказиб бермаслик, ўз вақтида ҳақ тўламаслик, қарзларни тўлаш муддатларининг ўтказиб юборилиши ва бошқа хўжалик юритиш қоидалари ва мажбуриятларининг бузилиши корхона иқтисодий аҳволининг ёмонлашишига, унинг ночорликка учрашига олиб келади. Шу сабабли корхоналар фаолиятини самарали ва юқори рентабелли даражада амалга ошириш зарурияти, барча корхоналар ишлаб чиқаришни керакли тарзда ташкил қилиш ҳамда ўз ҳамкорлари ва давлат олдидаги мажбуриятларни қатъий тарзда бажариш интизоми билан узвий боғлиқдир.
Ўзбекистонда кўплаб микрофирмалар, кичик ва йирик ишлаб чиқариш корхоналари фаолият кўрсатаётган бўлиб, улар иқтисодиётнинг деярли барча тармоқларини – оғир саноатдан енгил саноатгача, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлашдан илмий ишлаб чиқаришгача қамраб олган. Улар ўз фаолиятида ишлаб чиқаришнинг барча омилларидан - ер, табиий ва меҳнат ресурслари, техника ва технологиялар, инвестициялар, ҳозирги замон фани томонидан ишлаб чиқаришнинг асоси ёки мамлакатнинг миллий бойлиги деб аталувчи замонавий ахборот тизимидан фойдаланади. Маълумки, бойлик ёки салоҳият бир нечта авлод ва бутун жамиятнинг хатти-ҳаракатлари эвазига яратилади. Корхоналарнинг вазифаси ушбу бойликни асраб-авайлаш ва ундан самарали фойдаланишда ифодаланади. Хўжалик юритишнинг мазкур тамойилларидан бир оз бўлсада четга чиқиш жамоатчилик ишлаб чиқариши самардорлигининг пасайишига, хўжасизлик ва исрофгарчиликка олиб келади. Корхоналар ҳам бундан мустасно эмас.



Download 447,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish