61
қатҳий белгилаб берди. 1967 йилда Москвада ўтказилган ўзбек декадасида
машҳур араб композитори Дориш Ал-Аттошнинг «Араб тангоси» қўшиғи
биринчи марта янгради ва чақмоқ каби Ботир Зокиров номини
қўшиқсеварлар қалбига олиб кирди. Бу
кутилмаган омад, шуҳрат ва
келажакка ишонч эди. Бу қўшиқ хонанда дастурининг муқаддимаси бўлиб
қолди ва минглаб нусхада пластинкалар чоп этилди. 1969 йилда «Гуллар
очилганда» бадиий филpмида қаҳрамонлардан бирини образини яратади ва
қўшиқ ижро этади. 1963 йилда эса «Сени изларинг» бадиий филмида шоир
Туроб Тўла ва композитор Икром Акбаровнинг «Газли қўшиғи» янгради.
Кейинчалик Икром Акбаров билан ҳамкорликда «Қаро кўзлигим», «Ёр кел»,
«Эй сарбон», «Сени йўқлаб» сингари машҳур қўшиқлар дунёга келди. Ботир
Зокировни айниқса, Москвалик томошабинлар интиқлик билан кутишарди.
Машҳур концерт залларида чипталар ойлаб олдиндан сотилиб бўларди. 1966
йили Москва «Мюзик - холл»и билан Парижга қилган ижодий сафари
хонандага чинакамига жаҳоншумул шуҳрат келтирди. Жаҳонга машҳур
Олимпия эстрада театри саҳнасида 20 кун давомида концертларда қатнашди.
Ўзи севиб ижро этган қўшиқлари қаторида «Дўст ҳақида қўшиқ», «Ўлкам
қизи», «Мени ташлаб кетма» сингари французча қўшиқлар ҳам бор эди.
Айниқса, «Маро бебус» қўшиғини томошабинлар қайталаб айтдиришди.
Гастролнинг сўнги кунларида концертларнинг иккинчи бўлимида фақат ўзи
куйлади. Ўша пайтда Париж газеталари Ботир Зокировни жаҳоннинг машҳур
қўшиқчиси Шарлp Азнаур билан тенглаштириб ёзишди. Орадан йигирма йил
ўтиб, ўзбекистонлик таниқли адиблардан бири франциядаги сафари чоғидаги
бўлган учрашувда: «Ўзбеклардан кимларни биласизлар-деб сўраганида,
«Шоир Алишер Навоийни, хонанда Ботир Зокировни», деб жавоб беришган
экан. Ботир Зокиров турли тилларда қўшиқ куйларди. У бошқа халқлар
қўшиқларини куйлашдан олдин ўша халқнинг тарихи, турмуши,
маданияти
ва санъатига оид ҳар хил адабиётларни ўқиб, ўрганарди. Шунинг учун ҳам
кўпгина хорижий тилларда айтган қўшиқлари унга катта шуҳрат олиб келди.
Уни ҳиндлар - «ҳинд», руслар - «рус», араблар - «араб», французлар -
62
«француз», деб аташарди. Ваҳоланки, у ўзбек хонандаси эди. 1972 йилда
Ўрта Осиёда биринчи ва собиқ иттифоқда учинчи бўлган «Мюзик-холл»
гуруҳини тузди. «Мюзик-холл» - бу эстраданинг энг юксак чўққиси
ҳисобланади. «Синдбод саёҳати», «Шарқ бозори», «Шарқ эртаги» «Тошкент
тўйи» деб номланган дастурлари билан республикамизнинг турли
шаҳарларида, Москвадаги «Россия» Ленинграддаги «Октябр»
концерт
залларида ойлаб концертлар берилган. Ботир Зокиров жаҳоннинг машҳур
ижодкорлари Чингиз Айтматов, Расул Ҳамзатов, Нозим Ҳикмат, Юрий
Силантев, Иосиф Кобзон, Михаил Улянов,
Сергей Образцов, Тамарахоним
сингари ёзувчи ва санъаткорлар билан мустаҳкам дўстлик ва ижодий
алоқалар боғлаган эди. Жаҳоннинг биринчи космонавти Юрий Гагарин 1963
йил 31 декабр куни «Голубой Огонёк» янги йил базмида, дикторнинг «Энг
севимли хонандангиз ким?» деган саволига: «Менинг яхши кўрган қўшиқчим
Ботир Зокиров», деб жавоб берган эди. Фазогир Тошкентга келганида Ботир
Зокировни кўриш истагини билдиради ва у гастролда бўлганлиги сабабли,
уйига келиб онаси Шоҳиста опани кўриб кетади. Ботир Зокиров сеҳрли
мўйқалам соҳиби сифатида ўзидан кўплаб бетакрор асарлар қолдирди.
«Мажнун», «Оқшом», «Автопортрет», «Бухоро манзараси», «Саратон»,
«Москва манзаралари», «Қрим манзаралари», «Ёлғизлик», «Кўча», «Анор
пишганда» сингари асарлари шулар жумласидандир. Ҳикоянавис ёзувчи
сифатида «Она», «Мўйсафит», «Паҳлавон», «Етакчи», «Табассум» ҳикоялари
«Шарқ юлдузи», «Гулистон» журналларида чоп этилди.
Шу йўлда тинимсиз изланар эди. Умрининг охирги йилларида
укаси
Ф.Зокиров раҳбар бўлган машҳур «Ялла» ансамбли билан биргаликда ижод
қилди. У саҳнага қандай ёниб чиққан бўлса, умрини охиригача шундай ёниб
куйлади. Ҳамиша ҳар қандай вазиятда иймонига, эҳтиқодига, ўзлигига содиқ
қолди. Бу буюк санъаткор ўзбек эстрадасига асос солди. Ёшликдан чирмаб
олган сурункали касаллик натижасида умри давомида олти марта жарроҳлик
столига ётди ва 49 ёшида оламдан ўтди. Унга «Ўзбекистон халқ артисти»
фахрий унвони берилган, вафотидан сўнг президентимиз фармони билан
63
«Буюк хизматлари учун» ордени билан мукофотланган. Унинг номида ҳар
йили ёш эстрада хонандаларининг кўрик танлови ўтказилиб турилади.
Do'stlaringiz bilan baham: