Термиз давлат университетиПедагогика факультети “Мусиқий таълим” кафедраси ўқитувчиси 1970 йил 13 сентябрда туғилган миллати ўзбек Мелиқулов Баҳодир Ибрагимовичга



Download 0,62 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/29
Sana21.06.2022
Hajmi0,62 Mb.
#687160
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   29
Bog'liq
ozbek xonandalik sanati tarixi

Юнус Ражабий.
Юнус Ражабий деганда ўзининг бутун салобати, 
ижоди, ўзидан қолдирган улкан мусиқа мероси билан, ўзбек миллий мусиқа-
сига бебаҳо ҳисса қўшган буюк санъаткор кўз ўнгимизда гавдаланади. 
Мусиқий маданиятимизда унинг алоҳида ўрни бўлиб, ўз ижодий ва илмий 
ишлари натижасида академик даражасига кўтарилган улуғ санъаткордир. 
Юнус Ражабий ўзининг ижодий фаолиятини ўзбек халқ ашула, қўшиқ, чолғу 
куйлари ва мақом йўлларини нотага ёзиб олишга бағишлади. Натижада 
тўққиз томлик «Ўзбек халқ музикаси» тўплами, «Шашмақом»нинг олти 
томлиги, «Мусиқий меросимизга бир назар» рисоласи чоп этилди. Юнус 
Ражабий 1897 йилда Тошкент шаҳрининг чақар маҳалласида таваллуд топди. 


49 
Дастлаб эски усул мактабида саводини чиқаргач, мусиқага бўлган иштиёқ 
уни шу йўлга бошлайди. Машҳур ҳофиз ва созанда Шораҳим Шоумаров унга 
биринчи устозлик қилади ва дутор чалиб қўшиқ айтиш йўлларини ўрганади. 
1919 йилда Тошкент халқ консерваторияси миллий чолғу асбоблари 
бўлимига ўқишга кириб, миллий созлар ижрочилига билан бир қаторда 
назарий дарсларни ҳам ўзлаштиради. Устози Шорахим Шоумаров билан 
биргаликда биринчи мусиқали саҳна асари бўлган «Фарҳод ва Ширин» 
спектаклига мусиқа басталайди. 1923 йили Самарқандга бориб яшаб, дастлаб 
ўзбек педагогика билим юртига мусиқа раҳбари сўнгра 1925 йилда театрда 
ансамбл раҳбари бўлиб ишлайди. Машҳур ҳофиз ва бастакор Ҳожи 
Абдулазиз Абдурасулов унинг Самарқанддаги ижодий фаолиятида муҳим 
рол ўйнади ва мақом йўлларини янгича талқинда ўзлаштира бошлади ва ўзи 
ҳам куй, қўшиқлар ярата бошлайди. Юнус Ражабий 1927 йилда ташкил 
қилинган биринчи ўзбек радиоси миллий чолғу ансамблининг асосчиси ва 
мусиқа раҳбари бўлди. Унинг ташаббуси билан ўзбек миллий чолғу 
асбобларини такомиллаштириш ишлари бошланади ва натижада ўбек халқ 
чолғу асбоблари товуш садоланишида, ташқи қиёфасида сезиларли 
ўзгаришлар рўй берди. Ўзбек радиоси қошида халқ миллий чолғу ансамбли 
заминида ўзбек халқ чолғу оркестри тузилди. Бу даргоҳда 50 йил ижодий 
меҳнат қилди. Кейинчалик 1960 йилда эса ҳозиргача ўз фаолиятини 
муваффақиятли давом эттираётган мақом ансамблини тузди ва 
«Шашмақом»ни мушкилот ва наср бўлимларини магнит лентасига туширди. 
Бу мақом ансамбли ҳозиргача устознинг ижрочилик мактаби руҳида 
фаолиятини давом эттирмоқда.
 
Устоз Юнус Ражабий ижодининг солномасига назар ташласак, ижодий 
фаолияти давомида «Фарҳод ва Ширин», «Лайли ва Мажнун», «Муқанна», 
«Ўғил уйлантириш», «Қасос» сингари 10 дан ортиқ мусиқали драмалар, 
«Кошки», «Ўлмасин», «Не наво», «Қадах», «Пахта», «Фарғонача», «Ўйин 
баёти», «Куйгай» сингари 200 дан ортиқ куй ва қўшиқлар яратганлигини 
гувоҳи бўламиз. У композитор Б.Бровцин билан ҳамкорликда яратилган 


50 
«Ёлғиз ва ҳаммамиз» ва «Фарғонача» симфоник асарларининг ҳам 
муаллифидир. Унинг ҳофизлик ижрочилиги ҳам халқимиз томонидан жуда 
қадрланган ва «Ушшоқ», «Кошки», «Куйгай», «Баёт» ашулаларини бетакрор 
ижрочисидир. Устоз Юнус Ражабийнинг серқирра ижодий фаолияти 
республикамиз мусиқа маданиятининг янгича руҳ билан шаклланиши ва 
тараққиёти борасида муҳим аҳамият касб этади. Устоз ўзидан юзлаб шогирд-
ларни қолдирди. Толибжон Содиқов, Дони Зокиров, Дадаали Соатқулов, 
Набижон Ҳасанов, Саиджон Колонов, Ориф Қосимов, Фахриддин Содиқов, 
Назира Ахмедова, Турғун Каримов, Ортиқхўжа Имомхўжаев, Маҳмуд 
Юнусов, Турғун Алиматов, Орифҳожи Алимахсумов, Сирож Аминов, Исҳоқ 
Катаев, Эсон Лутфуллаев сингари машҳур ҳофиз ва созанда бастакорлар 
Юнус Ражабий ижрочилик мактабининг вакилларидир. Мақомдон 
хонандалар, халқ чолғу ва ашула ансамбллари, мусиқали драма театрлари 
артистлари унинг ажойиб дилрабо қўшиқ ва куйларини ижро этмоқдалар, 
асарларини саҳналаштирмоқдлар. Унинг асарлари эфирда, зангори 
экранларда янграмоқда. Юнус Ражабий оилавий сулоласи ўзбек санъатининг 
ривожига муҳим ҳисса қўшмоқдалар. 
Устоз Юнус Ражабий бир қанча давлат мукофотлари, «Ўзбекистон халқ 
артисти» фахрий унвони, вафотидан сўнг 2000 йилда «Буюк хизматлари 
учун» ордени билан мукофотланди. 1966 йилда Ўзбекистон фанлар 
академиясига аҳзо қилиб сайланган. Академик илмий унвонга эга. 1976 йил 
23 апрел куни 79 ёшида вафот этган. Унинг хотираси абадийлаштирилиб, 
Тошкент шаҳридаги метро бекатларининг бирига, ўзи яшаган кўчага, 
республика радиоси мақом ансамблига, Жиззах вилоят театрига унинг номи 
берилган. Юнус Ражабий уй музейи ишлаб турибди. У ерда ҳар хил маданий 
тадбирлар ўтказилади. 

Download 0,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish