Термиз давлат университетиПедагогика факультети “Мусиқий таълим” кафедраси ўқитувчиси 1970 йил 13 сентябрда туғилган миллати ўзбек Мелиқулов Баҳодир Ибрагимовичга



Download 0,62 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/29
Sana21.06.2022
Hajmi0,62 Mb.
#687160
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   29
Bog'liq
ozbek xonandalik sanati tarixi

Жўрахон Султонов.
Жўрахон Султонов, ҳофизлик ва бастакорлик 
санъатининг сарбонларидан бири, мафтункор овоз соҳиби, ижрочиликда ўзига 
хос мактаб яратган санъаткор кўз олдимизга келади.
 
Жўрахон Султонов 1897 йилда Марғилон шаҳрининг «Пошшо 
Искандар» маҳалласида таваллуд топди. Уни отаси Султонбой ҳожи табиатан 
дилкаш, шеҳрият ва мусиқадан хабардор одам эди. Онаси Саодатхон ая зиёли 
оиладан бўлиб, ўғли Жўрахонни меҳр билан тарбиялади. Ўша даврда 
Марғилондаги чойхоналар маданият, маҳрифат ўчоғи вазифасини ҳам 
бажарар эди. Султонбой ҳожи ўғли Жўрахонни чойхонага олиб келиб 


53 
Юсуфжон қизиққа шогирдликка топширади. Натижада Мадали ҳофиздан 
танбур чалиб ялла айтиш йўлларини, Болта ҳофиз билан Маматбобо ҳофиздан 
патнисака ашула йўлларини ўргана бошлади. «Шафоат», «Даргоҳингга 
келибман», «Хайрул башар», «Шояд», «Ёввойи чоргоҳ» сингари патнисака 
ашулаларни бирга ижро эта бошлади. (Бу ерда шуни айтиш жоизки, Жўрахон 
Султонов устози Маматбобо ҳофиз билан, ашулачиликда ёввойи йўлларни 
кашф этган ҳофиздир. Яна улар жўровоз бўлиб айтиш услубини яратишди). 
1918 йилда «Санойи нафиса» тузилиб унинг ҳақиқий ижодий фаолияти 
бошланади. 19ғ6 йилда Муҳиддин Қори Ёқубов раҳбарлигида ўзбек давлат 
этнографик ансамбли ташкил этилди ва қатор номдор санъаткорлар қатори 
Жўрахон Султонов ҳам таклиф қилинади. 1928 йилда эса Марғилонда 
ташкил этилган мусиқали драма театрига директор этиб тайинланди. 
Маҳмуржон Узоқов, Бобораҳим Мирзаев, Зокиржон Эргашев сингари ёш 
санъаткорларга устозлик қилди. Шогирди Маҳмуржон Узоқов билан 
жўровозликда ижод қилдилар ва бу ҳамкорлик қ0 йил давом этди. 
Жўрахон Султонов 1932 йилда Тошкентга кўчиб келиб ўзбек мусиқали 
театрида кейинчилик республика радиосида ишлайди. 1937 йилда Москвада 
ўтган ўзбек декадаси, кейинчалик катта Фарғона канали қурилиши ҳофизга 
чинакам шуҳрат келтирди. «Эй нозанин», «Бу гулшан», «Офарин», «Минг 
қадам» сингари қўшиқлар ўша даврнинг маҳсулидир. 1939 йилда кўплаб 
санъаткорлар қатори Жўрахон Султоновга «Ўзбекистон халқ ҳофизи» 
фахрий унвони берилади. Уруш йилларида ижод қилган «Найлайин», «Отга 
миндим» қўшиқлари «Ватан ўғлонлари» ва «Фронтга совға» филмларида ўз 
аксини топган. Урушдан сўнг аввал эстрада театрида, кейинчалик 1958 
йилгача Республика радиосида яккахон ашулачи бўлиб ишлади. Ўша 
даврларда унинг дастуридан «Чор зарб», «Чаман ялла», «Оҳким», «Сайри 
гулзор», «Беш парда сувора», «Содирхон ушшоқи», «Савти сувора», 
«Гулузорим қани», «Хануз», «Бўлмиш», «Патнисаки чоргоҳ», «Эй дилбари 
жаноним», «Бормикан», «Боғаро», «Ситора» сингари асосан ўзи басталаган 


54 
машҳур ашулалар ўрин олган эди. Жўрахон Султонов жуда кўп шогирдлар 
етиштирди. Барча санъаткорлар уни эҳзозлаб «Уста» деб аташарди. 
Давраларда ўзининг билимдонлиги, зукколиги, сўзга чечанлиги, ширин 
аскиялари билан ҳаммани ўзига жалб қила оларди. Жўрахон Султонов оғир 
касалликдан сўнг 1965 йил 19 октябрда Марғилон шаҳрида вафот этди. 
Таҳзияга шунчалик кўп халқ тўпландики, таҳзияни етти жойда ўқишга тўғри 
келди. Ҳофизнинг ўзлари васият қилган Машад қабристонига дафн қилдилар. 
Устознинг номларига ўзлари яшаган кўча, мусиқа мактаби, қўйилган. 
Марғилон шаҳрида ёш хонандаларнинг Жўрахон Султонов, Маҳмуржон 
Узоқов номидаги Республика кўрик танлови ўтказиб турилади. 2001 йилда 
Президентимизнинг фармони билан устозга «Буюк хизматлари учун» ордени 
берилди. Бу ишларнинг барчаси халқимизнинг улуғ санъаткорига бўлган 
эҳтироми ва ҳурматидан далолатдир 

Download 0,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish