1 АҲадкул холмуҳаммад ўҒли савдогарлар устози ёхуд ҳАҚИҚий омад



Download 0,68 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/51
Sana24.02.2022
Hajmi0,68 Mb.
#210551
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   51
Bog'liq
Савдогарлар KNIGA



1
АҲАДКУЛ ХОЛМУҲАММАД ЎҒЛИ
САВДОГАРЛАР УСТОЗИ 
ЁХУД ҲАҚИҚИЙ ОМАД 
КАЛИТИ
Имом Бухорий халқаро маркази нашриёти 
Самарқанд -2018
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳу-
зуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг №3642-сонли 
қарори асосида тайёрланди


2
СЎЗ БОШИ
Ушбу рисолада Имом Аъзамнинг шогирди Абдуллоҳ ибн 
Муборакнинг тижорат билан боғлиқ фаолияти, ҳалоллиги, тақвоси 
ва ўгитлари ёритиб берилган. Рисолани ўқиган ҳар бир китобхон 
Абдуллоҳ тимсолида савдо-сотиқ ишларида ростгўй ва диёнатли бир 
кишининг сиймоси билан юзлашади ҳамда ўзига тегишли хулоса 
чиқаради деган умиддамиз. 
Инсоният борки, тижорат бор, миллатлар орасида савдо-сотиқ 
бор. Ҳаётнинг ранг-баранг давом этиши, эҳтиёжларнинг қондири-
лиши учун халқлар, миллатлар тижорат билан шуғулланишади. 
Давлатлар тижорат ҳақида ўз қонун-фармонларини эълон қилишади. 
Бозорларнинг, якка шахсларнинг эса ўзига хос савдо сири ва тижорат 
ҳаёти бўлади.
Аҳадқулнинг ушбу “Савдогарлар устози ёхуд ҳақиқий омад 
калити” рисоласи замонавий улкан тижоратлар ҳақида эмас, одатда-
гидек, якка ва жамоат тартибда савдо-сотиқ билан шуғулланадиган 
одамнинг ҳаёт фаолиятига бағишланган. Унда ўтган улуғларимиз 
тижоратда қандай йўл тутганлар, бу борада нималарга эътибор 
бериш керак каби саволларга жавоб берилган. Аслида якка тартибда 
тижороат билан шуғулланган одам ҳалол бўлса, у ҳар қандай катта 
тижорат ишларида ҳам ростгўйлигича қолаверади. Шунинг учун 
ҳам муаллиф ҳар бир мусулмон одамга Шарқдаги тижорат ва савдо-
даги ўзига хосликдан, ҳалолликдан баҳс юритади.
Зеро Шарқда, хусусан мусулмон диёрларда тижорат илми ва унга 
хос бўлган тавсиялар чуқур илдиз отган. Чорёрларнинг, Абдураҳмон 
ибн Авф каби саҳобаларнинг Имом Аъзам, Абдулқодир Ғелоний 
каби улуғ зотларнинг ҳалол тижорат билан шуғуллангани ва фойдали
ўгитлар бергани тарихдан маълум. 
Биз мусулмон дини вакили сифатида тижоратга алоҳида эътибор 
билан қараймиз. Аллоҳ тижоратни ҳалол, судхўрликни ҳаром қил-
ган. Улуғ зотлардан тижорат ҳақида, ҳалол йўл билан бойиш сирлари 
ҳақида бир қатор нақлу ривоятлар етиб келган. Буларнинг бари 
бугунги кунда тижорат билан шуғулланаётган кишиларга йўл-йўриқ 
ва дастур сифатида асқотади.


3
Ушбу рисоланинг сюжет марказида ўтмишда устоз ва шогирд 
бўлган мазҳаббошимиз Имом Аъзам Абу Ҳанифа ҳазратлари билан
у кишига шогирд тушган Абдуллоҳ ибн Муборакнинг нафақат устоз 
шогирдликлари, балки тижоратда ҳам яқин муносабатда бўлганли-
клари ёритиб берилган. Асар давомида Абдуллоҳ илмда ҳам, сайру 
саёҳатда ҳам, савдо-сотиқда ҳам ҳамиша устозига муносиб ҳаракат 
қилади. Ўзида ҳаллоллик, поклик кўринишини намоён этади. Унинг 
илм ва амални канда қилмаслиги, юксак тақвоси, одоб-ахлоқи, 
қатъиятлиги, тиришқоқолиги издошларида ҳавас уйғотади. Хуллас, 
савдода ҳам устозидан анча нарсаларни ўрганади, одамлардан ҳам 
ҳалол ва ростгўй бўлишни талаб қилади. 
Рисолада қуйидаги жиҳатларга жиддий эътибор қаратилган:
– 
Савдода ҳалол бўлмоқ;
– 
ўз вақтида сотилган молни қайтариб бериш ёки қайтариб олишни 
билиш;
– 
бировнинг молини зўравонлик билан тортиб олиш
– 
агар молга ҳаром аралашган бўлса, унинг чорасини кўриш; 
– 
савдода ёлғон қасам ичишдан эҳтиёт бўлиш керак;
– 
нимани сотиш жойизу, нимани сотиш ҳаром эканини билмоқ 
лозим; 
– 
рибо (судхўрлик)дан сақланиш; 
– 
тарозидан уриб қолишдан эҳтиёт бўлиш; 
– ‘‘
нажш” қилмаслик 
– 
товар(маҳсулот)нинг баҳосини сунъий 
кўтариш.
Юқоридагилардан келиб чиқиб хулоса қилсак, тижорат-савдо
иши махсус малака, саводхонлик ва ҳалолликни талаб қилади. Унинг 
динимизда кўрсатилганидек ҳалол ва пок ҳолда бажарсак, рўзғори-
мизда ҳам, ишимизда ҳам хайру барака бўлади.
Ушбу рисола бизнинг фикру мулоҳазаларимизга ҳамоҳанг тарзда, 
ўзига хос жиҳатлари, мазмун-моҳияти билан китобхонларимизга 
манзур бўлади деган умиддамиз.

Download 0,68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish