Термиз давлат университети Иқтисодиёт ва туризм факультети декани М. Гадайшоев,
4-курс 401-гуруҳ талабаси ___________________________________________ ва ижарачи
____________________________________________ лар ўртасида тузилган уч томонлама
ШАРТНОМА
Бизлар ушбу уч томонламани шартномани тузиб, қуйидаги вазифаларни бажаришни ўз
зиммамизга оламиз:
1. Факультет декани вазифалари:
1.1. Ижарада турувчи талабалар учун ўқув-услубий, илмий,
маънавий-маърифий, тарбиявий ишларни
ташкил этиш;
1.2. Ижарада турувчи талабаларнинг мустақил ишлаши, шунингдек, уларнинг
билимларини рейтинг
асосида баҳолаш устидан назоратни ташкил этиш;
1.3. Ижарада турувчи талабалар билан олиб бориладиган ишлар режасини тузиб,
ижросини таъминлаб
бориш;
1.4. Ижарада турувчи талабалар ўртасида тартиб-интизомни мустаҳкамлаш борасида мунтазам иш олиб
бориш, талабалар билан алоҳида суҳбатлар, уларнинг ота-оналари, мураббийлари
билан биргаликда
тадбирлар ўтказиш;
1.5. Ижарада турувчи талабаларнинг шартнома тўловларини вақтида тўланишини таъминлашни
уюштириш;
1.6. Ижарада турувчи талабалар билан факультетда маънавий-маърифий ва тарбиявий тадбирлар
ўтказишни ташкил этиш;
1.7. Мураббийлар ёрдамида ижарада турувчи
талабалар хонадонларига бориб, суҳбатлар ўтказишни ташкил
этиш.
2. Ижарада турувчи талабанинг вазифалари:
2.1. Ижарада яшовчи талаба энг аввало бўлғуси педагог ва олий маълумотли мутахассис эканлигини ёдда
тутиш;
2.2. Ижарада турган манзилини, уй эгалари тўғрисидаги тўлиқ ва тўғри маълумотни 3 кун муддат ичида
факультет деканатига
билдириш;
2.3. Ижарага жой берган хонадон эгаси ва шу оила аъзолари билан ҳамда шу уй жойлашган маҳалла
фуқаролари билан яхши муомалада бўлиш;
2.4. Хавфсизликни таъминлаш борасида маҳаллага яқиндан ёрдам бериш;.
2.5. Хонадонда спиртли ичимликлар ичмаслик, тамаки маҳсулотларини чекмаслик ва кайф берувчи турли
гиёҳвандлик ҳамда психотропик моддаларини истеъмол қилмаслик;
2.6. Ижарада бирга турувчилар ва маҳалла аҳолисини ҳақорат ва беҳурмат қилмаслик,
жанжал
чиқармаслик;
2.7. Давлат томонидан қонуний рўйхатга олинмаган турли хил ташкилотларга аъзо бўлмаслик;
2.8. Динни тарғиб қилмаслик (ушбу пунктни бузган шахс қонун олдида жавобгарликка тортилишини
билиш);
2.9. Ахлоқий бузуқлик ва жиноят ҳисобланган фоҳишабозлик билан шуғулланмаслик;
2.10. Давлат сиёсатига қарши бўлган адабиётларни ўқимаслик ва уларни тарғиб қилмаслик ҳамда норасмий
митингларда қатнашмаслик.
3. Ижарачининг вазифалари:
3.1. Ижарада турувчи талаба учун қулай шароитлар яратиш;
3.2. Ижарада турувчи талабани қўшнилар ва маҳалла оқсоқоллари билан
таништириш;
3.3. Талаба ўқийдиган факультет деканати ва унинг ота-онаси билан доимий ҳамкорлик ўрнатиш;
3.4. Ижарада турувчи талабани ноқонуний ишларга жалб қилмаслик;
3.5. Талабанинг юриш-туришини, айниқса тунги вақтда кўчада санғиб юрмаслигини доимий назорат
қилиш;
3.6. Талаба тарбиясида рўй берган ўзгаришлар ҳақида зудлик билан деканатга ва унинг ота-онасига хабар
бериш.
Декан:
Талаба:
Ижарачи:
______________________
______________________
____________________
(имзо)
(имзо)
(имзо)
М.Гадайшоев
______________________
_____________________
_____________________
(исми-шарифи)
(исми-шарифи)
(исми-шарифи)
Термиз ш.
Баркамол авлод
______________________
_____________________
кўчаси 43
______________________
_____________________
______________________
_____________________
______________________
_____________________
(манзил, тел. рақам)
(манзил, тел. рақам)
__________________________
(сана)