ШАРТНОМА
Бизлар ушбу уч томонламани шартномани тузиб, қуйидаги вазифаларни бажаришни ўз зиммамизга оламиз:
1. Факультет декани вазифалари:
1.1. Ижарада турувчи талабалар учун ўқув-услубий, илмий, маънавий-маърифий, тарбиявий ишларни ташкил этиш;
1.2. Ижарада турувчи талабаларнинг мустақил ишлаши, шунингдек, уларнинг билимларини рейтинг асосида баҳолаш устидан назоратни ташкил этиш;
1.3. Ижарада турувчи талабалар билан олиб бориладиган ишлар режасини тузиб, ижросини таъминлаб бориш;
1.4. Ижарада турувчи талабалар ўртасида тартиб-интизомни мустаҳкамлаш борасида мунтазам иш олиб бориш, талабалар билан алоҳида суҳбатлар, уларнинг ота-оналари, мураббийлари билан биргаликда тадбирлар ўтказиш;
1.5. Ижарада турувчи талабаларнинг шартнома тўловларини вақтида тўланишини таъминлашни уюштириш;
1.6. Ижарада турувчи талабалар билан факультетда маънавий-маърифий ва тарбиявий тадбирлар ўтказишни ташкил этиш;
1.7. Мураббийлар ёрдамида ижарада турувчи талабалар хонадонларига бориб, суҳбатлар ўтказишни ташкил этиш.
2. Ижарада турувчи талабанинг вазифалари:
2.1. Ижарада яшовчи талаба энг аввало бўлғуси педагог ва олий маълумотли мутахассис эканлигини ёдда тутиш;
2.2. Ижарада турган манзилини, уй эгалари тўғрисидаги маълумотни 3 кун муддат ичида факультет деканатига билдириш;
2.3. Ижарага жой берган хонадон эгаси ва шу оила аъзолари билан ҳамда шу уй жойлашган маҳалла фуқаролари билан яхши муомалада бўлиш;
2.4. Хавфсизликни таъминлаш борасида маҳаллага яқиндан ёрдам бериш;.
2.5. Хонадонда спиртли ичимликлар ичмаслик, тамаки маҳсулотларини чекмаслик ва кайф берувчи турли гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қилмаслик;
2.6. Ижарада бирга турувчилар ва маҳалла аҳолисини ҳақорат ва беҳурмат қилмаслик, жанжал чиқармаслик;
2.7. Давлат томонидан қонуний рўйхатга олинмаган турли хил ташкилотларга аъзо бўлмаслик;
2.8. Динни тарғиб қилмаслик (ушбу пунктни бузган шахс қонун олдида жавобгарликка тортилишини билиш);
2.9. Ахлоқий бузуқлик ва жиноят ҳисобланган фоҳишабозлик билан шуғулланмаслик;
2.10. Давлат сиёсатига қарши бўлган адабиётларни ўқимаслик ва уларни тарғиб қилмаслик ҳамда норасмий митингларда қатнашмаслик.
3. Ижарачининг вазифалари:
3.1. Ижарада турувчи талаба учун қулай шароитлар яратиш;
3.2. Ижарада турувчи талабани қўшнилар ва маҳалла оқсоқоллари билан таништириш;
3.3. Талаба ўқийдиган факультет деканати ва унинг ота-онаси билан доимий ҳамкорлик ўрнатиш;
3.4. Ижарада турувчи талабани ноқонуний ишларга жалб қилмаслик;
3.5. Талабанинг юриш-туришини доимий назорат қилиш;
3.6. Талаба тарбиясида рўй берган ўзгаришлар ҳақида зудлик билан деканатга ва унинг ота-онасига хабар бериш.
Декан: Талаба: Ижарачи:
____________________ ______________________ ____________________
(имзо) (имзо) (имзо)
_____________________ _____________________
______________________ ______________________
______________________ ______________________
(манзил, тел. рақам) (манзил, тел. рақам)
___________________________
(сана)
Do'stlaringiz bilan baham: |