8-мавзу. Хорижий электрон ҳукумат тизимлари. (4 соат)
Режа:
Хорижий электрон ҳукумат тизимлари рейтинги.
Жанубий Кореяда электрон ҳукумат тизими ва унинг ривожланиш босқичлари.
Корея Республикаси электрон ҳукумат тизимида фаолиятининг статистик кўрсаткичлари.
АҚШ электрон ҳукумат тизими.
АҚШда электрон ҳукуматни бошқаришнинг ўзига хос хусусияти.
Таянч сўз ва иборалар: АҚШ, Жанубий Корея, Германия, Ирландия, статик кўрсаткич, рейтинг.
<<1>>
Электрон ҳукуматни жорий этиш имкониятлари биринчи навбатда яхши ривожланган замонавий ахборот–коммуникация технологиялари инфратузилмаси мавжуд бўлишини тақазо этади. Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, электрон ҳукумат ва мамлакатдаги фуқаролик жамиятининг ривожланганлик даражаси ўзаро боғлиқ ва бир-бирига катта таъсир ўтказувчи жараёндир. Электрон ҳукумат яратиш бўйича биринчи навбатда АҚШ, Англия, Италия, Норвегия, Сингапур, Нидерландия, Австралия ва шунингдек Франция, Германия, Жанубий Корея, Қатар давлатлари шуғуллана бошлаган.
Мисол сифатида Германия Федерал ҳукуматини кўриб чиқадиган бўлсак, у электрон ҳукумат лойиҳалари давлат аппарати фаолиятида ўзгаришларни амалга ошириш учун туртки бериши ва давлатни модернизацияси жараёнида асосий ролни ўйнаши керак деб ҳисоблайди. У аҳолига Интернет тармоғи орқали хизмат кўрсатиш расмий стратегияси ислоҳатлари соҳасини қамраб олувчи тамойилларга асосланади. Германия шунингдек, Федерал ҳукумат томонидан кўрсатиладиган барча хизматларни Интернет тармоғи орқали кўрсатиш имкониятларини яратишни ўз олдига мақсад қилиб қўйди. Ирландия электрон ҳукуматининг асосий фарқли хусусияти биринчилар қаторида ишга туширилган давлат харидлари тизими бўлиб, у орқали тезда керакли тендерни топишгина эмас, балки унда иштирок этиш учун ариза бериш имкониятининг ҳам мавжудлигилир.
Европа давлатларида тескари алоқа шакли янада ривожланиб бормоқда. Шу жумладан сайловчилар фикри билан қизиқишнинг интерактив усулларидан бири Франция ҳукумати сайтларининг бирида жорий этилган. Унда қурилиши режалаштирилаётган инфратузилмавий лойиҳалар тўғрисидаги маълумотлар эълон қилинади ва фуқаролар бундай лойиҳалар борасидаги ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришлари мумкин.
Францияда корхоналар ҳақида ахборотлар бериш хизматини амалга ошириш амалиёти кенг ўрин олган: талаб этиладиган корхонанинг манзилини олиш учун қидириш ойнасига ўзининг почта индексини киритишнинг ўзи етарлидир. Бундан ташқари Францияда электрон хизматлар учун тўловлар сайт орқали кредит карточкалар билан амалга оширилади. Бунинг натижасида зарурий хизматларни олиш жараёни сезиларли даражада соддалашади.
8.1.-жадвалдан кўриниб турибдики, рейтингнинг юқори поғоналарини анъанавий равишда Европа, Осиё ва Шимолий Американинг юксак тараққий этган мамлакатлари банд этишмоқда.
2014 йилда Электрон ҳукумат ривожланиш даражаси бўйича дунё мамлакатлари рейтинги 10 талиги.
8.1.-жадвал
1>
Do'stlaringiz bilan baham: |