<<10>>
Рақобат ва сифат кўрсаткичларини таъминлашда ахборот коммуникация технологиялари.
Жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши бевосита ишлаб чиқариш маҳсулотлари ва хизматларнинг сифат кўрсаткичларига боғлиқ. Давлат ва хусусий корхоналар ишлаб чиқариш маҳсулот турларининг кун сайин талабга қараб ўзгариб бориши рақобатни юзага келтирмоқда. Бу ўз навбатида маҳсулот харидорлигини таъминлаш учун сифат кўрсаткичларини оширишга олиб келади.
Ахборот телекоммуникация тизимининг кенг тармоқ отиб, жадал суръатларда ривожланиши харидорнинг Интернет тармоғи орқали ўзига зарур бўлган маҳсулотни ёки хизматни танлаш имконини яратмоқда. Бу ўз навбатида харидорнинг ўз уйидан ёки иш жойидан маҳсулот учун буюртма бериши, битимлар тузиши, электрон тарзда мулоқот қилиши, хужжат алманиниши, тўловларни электрон усулда амалга оширишини таъминлайди. Натижада харидор қимматли вақтини тежайди, кенг қамровли танловга эришади, паст нархда сифатли маҳсулот харид қилади. Шунингдек, ишлаб чиқариш корхонаси ички ва ташқи бозорларда маҳсулотга бўлаётган талабни кузатиб бориш имконига эга бўлади, рақобатчиларнинг фаолиятидан хабар топиб туради ва ўз иш фаолиятига тегишли ўзгартиришлар киритади, бозор талабига тезда мослашади. Ишлаб чиқариш корхоналари ўртасидаги рақобатнинг юзага келиши сифат кўрсаткичларининг ошишига бевосита таъсир кўрсатади.
Республикамиз мустақилликка эришгунга қадар асосан хом-ашё маскани бўлиб келган. Хом-ашё, қазилма бойликларимиз, пахта, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари хорижий мамлакатларга арзон баҳоларда сотилар, тайёр истеъмол ҳолатига келтирилганлари эса бир неча бор қиммат баҳода мамлакатимизга келтирилар эди. Бу ўз навбатида валюта жамғармасини чет-элга фоизсиз оқимига юзага келтирган. Мустақиллик шарофати билан ҳар бир ижтимоий-иқтисодий жараёнга онгли-илмий асосда ёндашиш зарурати туғилди, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш борасида туб ислоҳатлар амалга оширилди ва бу жараён изчил давом этмоқда. Иқтисодий ривожланиш соҳасида кескин юксалиш юз берди. Хом ашё етказиб берувчи манбадан тайёр маҳсулот етказиб берувчи манбага айландик. Президентимиз раҳномалигида мамлакатимизда бир неча қўшма корхоналар ташкил этилди, ёшларни янги замонавий технологияларда ишлаш амалий кўникмаларини ҳосил қилиш мақсадида ўқув курслари ташкил этилди, айрим мутахассислар хорижий мамлакатларда ўз малакаларини ошириб келдилар. Ҳамкорлик корхоналарида чет-элга хом ашё эмас, балки тайёр сифатли маҳсулот чиқариш йўлга қўйилди ва бу тизим бугунги кунда муваффақиятли фаолият юритмоқда. Жаҳон бўйлаб мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ҳақидаги маълумотларни Интернет тармоғи орқали ташвиқот қилиниши маҳсулот учун харидорлар таркибининг кенгайишига олиб келди. Харидорлар таркибининг ошиб бориши сифатга бўлган талабни кескин оширди, рақобат юзага келди. Маҳсулот тўғридан-тўғри харидор манзилига етказиб берила бошланди. Савдо шахобчалари ўрнини электрон магазинлар эгаллади. Маҳсулот сақловчи омборхоналар барҳам топди. Буюртмачи талаби асосида маҳсулот ишлаб чиқариш кенг қамров топди. Нафақат мамлакатимиз аҳолисидан балки чет-эл фуқаро ва ташкилотларидан ишлаб чиқариш корхоналари маҳсулотларига узлуксиз буюртмалар келиб турибди. Бу борада ахборот коммуникация тизимининг аҳамияти беқиёс катта. Банк тизимининг глобал ахборот тармоғига уланиши тўловларни нақд пулсиз электрон усулда амалга оширилиши қўл келди. Бу ўз навбатида пул алмашинуви ҳаракатини жадаллаштирди, жамиятнинг иқтисодий ривожланишига замин яратди. Бунинг асосида электрон тижорат ётади.
Ишлаб чиқаришдаги рақобат монополлашувга олиб кела бошлади, маҳсулот сифати ошди, янги экологик тоза ва самарали техника ва технологиядан фойдаланиш талаб этилди, қўшимча иш жойлари яратилди, етук мутахассисларга бўлган талаб кучайди.
Жаҳон бўйлаб ҳукм сураётган иқтисодий ва молиявий инқироз вақтида тайёр маҳсулотни жаҳон бозорига олиб чиқиш, унинг ҳусусиятларини Интернет орқали ташвиқот қилиш, харидорни жалб этиш ва мамлакатимизга валюта оқимини таъминлаш ҳар бир ишлаб чиқариш корхонаси фаолиятининг асосий тамойилига айланган.
Маънавияти юксак мамлакатимиз аҳолисининг экологик тоза ва сифатли маҳсулотга бўлган талабини қонун доирасида таъминлаш ишлаб чиқариш корхоналарининг асосий вазифаси ҳисобланади. Шунинг учун ҳам ҳар қандай ишлаб чиқариш корхонаси ички ва ташқи бозорда ўз мавқеини сақлаб қолиш мақсадида сифатли рақаботбардош маҳсулот ишлаб чиқишга ҳаракат қилади. Етук мутахассислар билими, тажрибаси, замонавий техника ва технологияларга таянади. Бугунги кунга келиб туб аҳоли асосан мамлакатда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни харид қилишга ўтган, чунки хорижий мамлакатлар маҳсулотлари сифатининг қай даражада паст эканлигига ишонч ҳосил қилиб бўлганлар. Албатта, аҳолининг ўз мамлакатида ишлаб чиқарилган сифатли маҳсулотларни харид қилиши корхона ишлаб чиқариш ҳажмини кенгайтиришга, маҳсулот тан нархини пасайишига, янги иш жойларини ташкил этишга олиб келади. Бундай истиқболли ривожланишнинг асосида ахборот технологиялари ва коммуникация тизимининг самарали фаолияти ётади. Интернет орқали сайёҳларга хизмат кўрсатиш, диққатга сазовор жойларни ташвиқот қилиш, хизматлар учун электрон тўлов тизимининг доимо ишлаб туриши эътиборга лойиқ ҳолатдир. Сайёҳлар оқимининг йил сайин мамлакатимизга келишини ошиб бориши бу борада ҳам рақобатни юзага келтирди ва хизмат кўрсатиш сифатини оширишга туртки бўлди.
Рақобат ва сифат кўрсаткичлари бозорларда хорижий маҳсулотлар ўрнини босадиган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни тақозо этади, шунингдек жаҳон бозорида ўз ўрнини эгаллашига замин яратади, мамлакат иқтисодий салоҳиятини оширишга хизмат қилади.
10>
Do'stlaringiz bilan baham: |