Термиз давлат университети «ахборот технологиялари» кафедраси


АҚШ электрон ҳукумат тизими



Download 24,89 Mb.
bet86/286
Sana23.01.2023
Hajmi24,89 Mb.
#901639
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   286
Bog'liq
2 5409113586750458535

<<4>>
АҚШ электрон ҳукумат тизими.
АҚШ да электрон ҳукумат деганда мамлакат аҳолиси билан давлат ўртасида, шунингдек, давлат структураси ва ҳукумат ташкилотлари бўлмаган муассасалар билан ўзаро алоқа ўрнатиш учун мўлжалланган давлат компьютер тизимлари тушунилади. Бундай структураларга тадбиркорлик, жамоат ташкилотлари, ҳокимиятнинг ҳудудий ва муниципал ташкилотлари мисол бўла олади.
АҚШда электрон ҳукумат ривожланиши билан АҚШ президенти хузуридаги маъмуриятнинг махсус бўлими – Электрон ҳукуматни бошқариш (Office of E-Government and Information Technology)шуғулланади. Ушбу бўлим Межмент ва бюджетни бошқаришнинг бир қисми ҳисобланади. Электрон ҳукумат тизимини Ахборот технологиялари бўйича Федерал директор шуғулланади.
АҚШда ахборот жамиятини ривожлантириш йўналишларидан бири электрон ҳукумат тизими яратиш ҳисобланади. Бу тизими аҳолини керакли ахборот билан таъминлаш вазифасини бажариш зарур.АҚШда электрон ҳукумат тизими фуқароларга тартибли ҳисобот ва очиқлик билан олиб борилади. Ҳисоботларни тақдим этиш фақат аҳолига қандайдир ахборотни тақдим этиш эмас балки, аниқ давлат ташкилотлари кўрсаткичларини тақдим этиш ва бу кўрсаткичларининг аҳолига тақдим этила оладиган мониторинг воситаларини яратиш қаратилган. Шу орқали фуқаролар ҳукумат ташкилотларининг фоалияти самарадорилигини баҳолаб боришади.
Тизимни лойиҳалаштириш жараёнинг бир неча босқичлари бўлиб, улардан учинчи босқичи муҳим вазифалар ечишга қаратилган. Учинчи босқичда вазирлик сайтлари интерактив – турли онлайн хизматларни пайдо бўлиши ҳолатига ўтади. АҚШда бу ҳолат алоҳида штатлар ва муниципалтетларда жарималарни тўлаш имконияти ёки Интернет орқали лицензияни узайтириш жараёни ҳисобланади. Бундай сайтларга мисол сифатида Аризона штатида IBM компанияси томонидан яратилган ServiceArizona(www.servicearizona.com) ҳисобланади. Бу сайтда Интернет орқали автомашиналарни қайта рўйхатга олиш ва автомобил белгиларини рақамларига буюртмаларни бериш каби бир қатор хизматлар тўпламидан иборат.
Тўртинчи босқичда эса ҳукумат порталларини яратиш ҳисобланади. Бу босқичда барча давлат муассасалари учун хизматлар мажмуасини кўрсатишни тақдим этиш шартлари ва вазифалари белгилб олинади. Бундай давлат порталлари АҚШда 2000 йилда очилган FirstGov.Gov. (www.firstgov.gov) портали ҳисобланади. ушбу портал 20000 дан ортиқ алоҳида давлат сайтларининг бирлашмаси ҳисобланиб, 27 миллиондан ортиқ саҳифага эга ва фуқароларга онлайн ҳолатида турли ҳаракатларни амалга ошириш имконини беради. Хусусан, ижтимоий суғурта картаси билан боғлиқ жараёнлардан тортиб, миллий паркларда кемпинг учун жойга буюртма беришгача.
Open Meeting тизими фуқаролар томонидан қилинган фаолият натижалари ва ҳаракатларининг назоратини кучатириш мақсадида миллий ташаббускорлик доирасида амалга оширилган тизимдир. Бу тизим аҳолига таклифларни йўллаш ва уларга электрон почта орқали интерактив ҳолатда жавоб олишлари имкониятини яратади. Бу тизимни яратишадан қўйилган асосий мақсадлардан бири сўровларни ўтказиш соддалаштириш ва турли манбалардан кўплаб мулоҳазаларни йиғиш ва ўрганиб чиқишни кўзланган.
Мавжуд маълумотларга қараганла Open Meeting тизими фаолиятида 3000 дан ортиқ инсон қатнашган ва 1200 дан ортиқ таклифлар киритилган. Ушбу тизим фикрларни эркин алмашиш, дебатларни ўтказиш ва якуний қарорларни чиқариш каби вазифаларни таклиф этади.
Давлат порталларининг ўзига хос кўриишларидан бири аниқ ҳудудий ахборот порталларининг мавжудлигидир. Ушбу порталлар кенг кўламли давлат хизматлари ва шахсий сектор соҳаларининг турли хизматларини тақдим этиш вазифасини бажаради. Шунингдек, турли давлат ва муниципал хизматларидан, электрон савдо – сотиқ, интернет – банкинг, ва интернет – таълим соҳаларининг хизматларидан фойдалиниш имконияти беради.

Download 24,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   286




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish