Назарий маълумот:
1. Интернет тармоғи ва унинг ташкил этилиши.
Бугунги кунда, Интернет имкониятларидан хабардор бўлиш ва улардан фойдалана билиш зарурати ўсиб бормоқда. Дастлаб Интернет бу турли-туман маълумотлар, билимлар омбори эди. Эндиликда Интернет ёрдамида биргаликда унумли ишлаш имкониятлари ҳам ривожланиб бормоқда. Масалан, кундалик фаолиятда зарур бўлган ахборот ва билимларни топиш, янгиликлар билан танишиш, харидорлар билан мулоқот қилиш, зарур анжомлар ва технологияларни сотиб олиш, тўловларни амалга ошириш, турли тилларни онлайн ўрганиш учун фойдаланилмоқда.
Интернетнинг пайдо бўлиш тарихига қисқача тўхталадиган бўлсак, Интернет бу XX асрда кашф этилган телекоммуникацион ва компьютер тармоқлар мажмуидир. Унинг тарихи 1960 йилларидаги Кариб мажорасидан сўнг, АҚШнинг илмий марказларидан бири бўлган RAND CORPARATION корхонаси биринчи марта бутун мамлакатни қамраб оладиган марказлашмаган компьютер тармоғини яратишни таклиф қилгандан бошланади. Бу лойихани амалага оширишдан мақсад ҳарбий муассасалар, илмий ва ўқув марказлари компьютерларни бир тармоққа бирлаштириб, бошқаришни марказлаштириш эди. Мақсад ядро қуроли хужумига ҳам, тармоқнинг бир неча қисми ишдан чиққан ҳолда ҳам ишлаш фаолиятини сақлаб қоладиган системани яратиш эди. Бундай системани тармоқлар сони кўп бўлгандагина амалга оширса булар эди. Шундай қилиб Интернетга асос солинди.
1964 йили 4 тармоқдан иборат АҚШ нинг энг нуфузли текшириш институтларида жойлашган ARPANET тармоғи яратилди. Бошида олимларнинг тадқиқот ишларида фойдаланилган тармоқ, кейинчалик уларнинг сафсата сотишнинг компьютерлашган занжирига айланади. Аммо шундай тармоқ яратишнинг ўзи катта муваффақият эди. 70-йилларда тармоқ анча ўсди.
Энди тармоқнинг тузилиши унга хоҳлаган компьютерларни улаш имкониятини берди. Кейинчалик 1974-йилда тармоқларни бирлаштирувчи TCP/IP протоколи тузилди ва тармоқнинг ривожланишига туртки бўлди. Чунки тармоққа ихтиёрий компьютерни улаш имконияти пайдо бўлди. 1983 йилда ARPANET - INTERNET деб атала бошланди ва жуда кучли, бир-бири билан боғланган компьютерлар ва тармоқлар тўпламидан иборат системасига айланди.
1980-йиллар ИНТЕРНЕТнинг кескин ўсиш даври бўлди. Компьютерларнинг марказлашмаган бошқариш тармоғи билан боғланиш схемаси бутун дунёга тарқалди ва чет эл тармоқлари ташкилотчилари АҚШ тармоғига уланишга рози бўлишди. ИНТЕРНЕТ нинг бутун дунёни қамраб олиши қуйидаги тармоқларнинг қўшилиши ҳисобига бўлди.
Do'stlaringiz bilan baham: |