3. Интернетдан фойдаланиш ва уни ўрнатиш тартиблари.
Интернет тармоғи имкониятларидан фойдаланиш учун унга уланиш лозим бўлади. Интернетга уланишнинг турли усуллари мавжуд бўлиб, бу усулларнинг ўзига яраша устун томонлари ва камчиликлари бор. Бу усулларни қуйида санаб ўтамиз.
Уяли телефон орқали уланиш. Уяли телефонлар ва чўнтак компьютерлари ёрдамида электрон почта билан ишлаш, тармоқда ишлаш мумкин. Бундан ташқари, бу қурилмалар шахсий компьютерни интернетга улашда модем вазифасини ҳам бажаришлари мумкин.
Симсиз уланиш. Ноутбуклар симсиз тармоқ карталарига эга. Улар Wi Fi (802.11) стандарти ёрдамида маҳаллий тармоққа уланиши ёки интернетга боғланиши мумкин. Бу тўғрисида 1-маърузамизда маълумот берганмиз.
Бевосита уланиш. Маҳаллий тармоқ, одатда, оптик канал орқали интернетга уланган бўлади. Маҳаллий тармоқ сервери орқали интернетга бевосита чиқиш мумкин. Боғланиш тезлиги анча катта бўлади, лекин кўпчилик бир вақтда ишлаганида, бу тезлик пасайиб кетиши мумкин.
SLIP (Serial Line Internet Protocol – кетма-кет линия интернет протоколи) махсус модем ёрдамида интернетга уланиш имконини беради. Боғланиш тезлиги 9600 б/с ва ундан юқори.
РРР (Point to Point Protocol – юзма-юз протоколи) SLIP га ўхшаб, телефон линияси орқали интернетга уланиш имконини беради. SLIP дан кўра имкониятлари кўпроқ, тезлиги каттароқ.
DSL боғланиш телефон линиялари орқали катта тезликда боғланиш имконини беради.
Кабель модеми орқали интернетга уланишда кабелли телевидение каналлари каби каналларидан фойдаланилади.
Веб ТВ усулида телевизорга махсус қурилма уланади. Бу қурилма телефон линияси орқали интернетга уланади ва ундан олинган ресурсларни телевизор экранда кўрсатади.
Амалий қисм:
Модем ёрдамида компьютерни интернет тармоғига улаш.
Интернетга бўлган талабнинг ошиши билан телефон компаниялари рақамли сигналлар билан ишлайдиган техникани ўрнатдилар ва ҳозирги кунда интернетга боғланишнинг тезлиги жуда катта бўлиши мумкин.
Dial-Up усулидан анча тез бўлган боғланишлар кенг полосали боғланиш деб аталади. Одатда бу ном билан DSL ва кабель модеми орқали боғланиш тушунилади. Кабелли боғланишда телефон станциясидан кабелли телевидение кабели каби кенг полосали кабел тортиб келинади. DSL усулида модем кенг полосали телефон кабелига уланади. DSL технологиясининг бир неча турлари бўлиб, улардан кўп ишлатиладига асинхрон DSL (АDSL) усулидир. DSL технологияси телефон линиясининг иккала учида модем бўлишини талаб қилади. Бу технологияда телефон линияси банд қилинмайди. Бунинг ўрнига оддий телефон линиясидаги телефон канали ишлатадиган полосадан юқорироқда жойлашган ва анча кенг бўлган полоса ишлатилади. Кенг полосали сигналлар тезроқ сўнади. Шу сабабли DSL усулида телефон станциясидан унча узоқ бўлмаган абонентлар фойдалана оладилар. Тезлик қанча катта бўлса, бу масофа шунча кичик бўлади. Масофани ошириш учун репитор (тиклагич)лар ёрдамида сўна бошлаган сигнал кучайтирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |