DSL стандартининг энг қулай томони, унинг мавжуд телефон симларига мўлжалланганлигидир. DSL абонентнинг рақамли линияси деб аталса-да, аслида бу стандартда модем муҳим ўрин тутади.
DSL хизмати ҳам линиянинг иккала учида DSL модемлари туришини талаб қилади. Бу модемлар телефонга эмас, балки бевосита линияга уланади. Бундан ташқари, телефон линиясини банд қилмайди ва ҳар доим алоқада бўлиб туради.
Анъанавий (dial-up) усули фарқли равишда DSL модеми телефон симлари ўтказа оладиган полосанинг бир қисмидан, аниқроғи, телефон қўнғироқлари ишлатмайдиган ва бўш бўлган қисмидан фойдаланади.
Телефон линиясида сигнал ўта оладиган полоса уч қисмга ажратилади.
а) телефон қўнғироқлари учун 56 кб гача.
б) узатилаётган ахборот учун 128–640 кб.
в) қабул қилинадиган ахборотлар учун 1,5–5,0 Мб.
Бу қисмлар бир-бири билан устма-уст тушмайди. Шу сабабли, бир линия орқали бир вақтда ҳам ахборот узатиш, ҳам ахборот қабул қилиш, ҳам телефонда гаплашиш мумкин. Телефон линияси учта каналга бўлинмайди. Шу сабабли кириш ва чиқиш тезликлари турли нисбатда бўлиши мумкин. Масалан, чиқиш тезлиги 640 кб/с бўлиб, кириш тезлиги 1,5 Мб/с бўлиши мумкин.
DSL модем тўғри уланиши учун икки модем: сизнинг компьютерингизга ўрнатилган ва телефон станциясига ўрнатилган модемлар бир-биридан унча узоқ бўлмаслиги керак. Улар орасидаги масофа ошган сари, боғланиш тезлиги камайиб боради. Масалан, бу масофа 3 км бўлса, тезлик 8 Мб/с бўлиши мумкин, 6 км бўлса, фақат 2 Мб/с гача бўла олади.
Бу усулда Интернетга уланганда, модемни компьютерга улаш ва унинг дастурий таъминотини созлаш зарур. (Масалан: қуйидаги кўринишдаги модемни).
Расм 1.1. Модем
Ҳозирги кунда дастурий таъминотларнинг ҳам ҳар хил турлари мавжуд. Қуйида Windоws нинг стандарт дастурлари орқали Internetга чиқишни кўриб чиқилади. Бунинг учун манзил бўйича махсус ойнани очиш керак:
( Пуск→Программы→Стандартные→Мастер новых подключений) буйруғини бажаринг. «Мастер новых подключений» мулоқот ойнаси пайдо бўлади.
Ёки ишчи столда «Сетевое окружение» ёрлиғи устида сичқонча ўнг тугмасини бир марта босинг. Натижада контекст менюси пайдо бўлади. Бу контекст менюдан «Свойства» бўлимини танланг (1.2. –расм).
Натижада тармоқга боғланиш хусусиятлари мулоқот ойнаси пайдо бўлади. «Создание нового подключения» мурожаатига сиқонча чап тугмасини босиш орқали «Мастер новых подключений» мулоқот ойнасини очиш зарур.
«Мастер новых подключений» мулоқот ойнасининг пастки қисмида жойлашган «Далее» тугмасини босинг.
Расм 1.3. – Мастер новых подключений мулоқот ойнаси
Навбатдаги мулоқот ойнаси пайдо бўлади. Ушбу мулоқот ойнасидан тармоққа боғланиш турини танлашингиз керак бўлади яъни қуйидаги имкониятлардан «Подключить к Интернет» бўлимига белги қўйилади. Давом эттириш учун «Далее» тугмасини босинг.
Кейинги босқичда «Қайси йўл билан Интернетга уланмоқчисиз?» саволига рўйхатдан «Установить подключение вручную» бандига белги қўйиб, давом эттириш учун «Далее» тугмаси босилади. (Бу банд юқори тезликли боғланиш амалга оширилаётган бўлса телефон номер шарт эмаслигини эслатиб ўтади).
Кейинги босқичда «Через высокоскоростное подключение, запрашивающее имя пользователя и пароль» бандига белги қўйиб, давом эттириш учун «Далее» тугмаси босилади. Сўнгра, навбатдаги ойнада, «Имя поставщика услуг» майдонига «UzNet» деб ёзинг. Эътибор беринг, майдонга «UzNet» деб ёздингиз, бу хизмат кўрсатувчи провайдер номидир. (Эслатма: интернет провайдер бошқача ном бўлиши мумкин). «Далее» тугмасини босинг.
Навбатдаги босқичда “Имя пользователя:” майдонига ўз исмингизни ва “Пароль:” майдонига ёддан чиқмайдиган бирор “ном” киритилади. “Подтверждение:” майдонида ушбу “ном” такрорланади. Эслатиб ўтиш жоиз, ҳар бир Интернетга “кириш”да ушбу “фойдаланувчи исми” ва “паролдан” тасдиқланиши лозим бўлади.
Сўнгра «Далее» тугмаси босилади. Бу босқич охирги якунловчи босқич ҳисобланади. Агар боғланиш ёрлиғини ишчи столга қўймоқчи бўлсангиз «Добавить ярлык подключения на рабочий стол» бандига белги қўйишингиз керак бўлади. Сўнг «Готово» тугмаси босилади.
ишчи столда бу ёрлиқ пайдо бўлади. Бу ёрлиқ устига сичқонча тугмасини кетма-кет икки марта босинг.
«Подключение: UzNet» боғланиш ойнаси очилади. «Пользователь:» майдонига «фойдаланувчи исмини», «Пароль:» майдонига ўз белгилаган ва ва фақат сизга маълум бўлган «ном»ни киритинг. Сўнгра, “Подключение” тугмасини босинг.
Расм 1.4. – “Подключение: UzNet” боғланиш ойнаси
«UzNet» билан боғланиш бошланади.
Расм 1.5.
Агар компьютерингиз «UzNet» билан боғланишни амалга оширолмаса, у ҳолда “хатолик” рўй беради ва қуйидаги кўринишдаги маълумот берувчи ойна очилади.
Расм 1.6. – Хатолик ойнаси
Бу турдаги хатоликларни кўп учратиш мумкин. Уларни рақамига қараб аниқлаш мумкин.
Агар компьютер «UzNet» билан боғлана олса, у ҳолда масалалар панелининг ўнг қисмида «UzNet сейчас подключен» хабари чиқади.
Сўнгра, (Пуск→Программы→ Internet Explorer) буйруғини бажаринг ёки ишчи столда Internet Explorer ёрлиғига сичқонча тугмасини кетма-кет икки марта босинг. Натижада Internet Explorer дастурининг ишчи ойнаси намоён бўлади.
Уяли телефон орқали интернетга уланиш.
Уяли телефонлар ва чўнтак компьютерлари ёрдамида электрон почта билан ишлаш, тармоқда ишлаш мумкин. Бундан ташқари, бу қурилмалар шахсий компьютерни интернетга улашда модем вазифасини ҳам бажаришлари мумкин.
Интернетга уяли телефон орқали чиқишнинг асосий усули WAP (Wireless Access Protocol – симсиз уланиш протоколи) орқали уланишдир. WAP протоколи WML (Wireless Markup Language – симсиз уланиш ҳошиялаш тили)дан фойдаланади.
WAP ёрдамида веб саҳифага кириш учун аввал унга қўнғироқ қилинади. Қўнғироқ қилинганда энг яқиндаги уяли алоқа антеннаси қидирилади. Бу антенна яна асосий станция деб ҳам аталади.
Телефон яқин атрофдаги станцияларни топади ва улардан энг яқинига ёки сигнали энг кучли бўлганига боғланади.
Телефон станция билан боғлангач, қўнғироқ қилишга рухсат сўрайди. Станция телефоннинг MSN (Mechanical Serial Number – механик рақам) ва ESN (Electron Serial Number – электрон рақам)ини текширади. Бу эса телефоннинг уяли алоқа тармоғидан фойдаланишига рухсат берилганлигини билиш учун зарур.
Станция қўнғироқни симли телефон линияси орқали тармоқ сарверига ва WAP шлюзига жўнатади.
Шлюз эса талабномани сўралган веб саҳифа жойлашган веб серверга жўнатади.
Топилган саҳифа шлюзга жўнатилади.
Агар бу саҳифа HTML форматида бўлса, шлюз уни WML форматига ўтказади. Акс ҳолда веб саҳифани қайта форматлаш зарур эмас.
WML саҳифа симли линиялар орқали ер усти станциясига ва ҳаво орқали сизнинг уяли телефонингизга узатилади.
Энди сиз бу саҳифани уяли телефонингиз экранида кўришингиз мумкин. Уяли телефонлар график тасвирларни кўрсатишга қийналади. Шу сабабли саҳифа WML форматга ўтказилгандан кейин ҳам уни тасвирлашда муаммолар бўлиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |