<<11>>
Таълим жараёни инфраструктурасини модернизациялаш омиллари.
Жадал суръатларда янги замонавий ахборот телекоммуникация технологиялари ва алоқа воситаларининг равнақ топиб интенсив равишда ривожланиб бориши, таълим жараёнлари сифатини сезиларли даражада янги босқичларга кўтарилишига кенг имкониятлар яратмоқда. Инфраструктуранинг яратилиши педагог, ҳар бир талаба ва фойдаланувчи учун компьютердан шахсий ўқитувчи сифатида фойдаланиш имкониятини яратиб берди. Бу ўз навбатида фойдаланувчининг географик жиҳатдан дунёнинг қаерида бўлишидан қатьий назар якка тартибда таълим олиш ва таълим бериш усулини амалда жорий этишга замин яратди.
Таълим жараёнларида прогрессив инфраструктурани яратиш ва амалда татбиқ этилиши таълим муассасалари раҳбарияти олдига қуйидаги ечилиши зарур бўлган вазифаларни қўйди:
таълим жараёнларини компьютерлаштириш ва ахборотлаштириш, ҳамда инфраструктурасини яратишнинг умумий стратегияси ва технологиясини ишлаб чиқиш;
салоҳиятли профессор-ўқитувчилар шахсий таркибининг янги ахборот муҳитида ишлаш учун тайёрлаш ва қайта тайёрлаш;
ўқув методик хоналари ва ўқув аудиторияларини ўқитувчи назорати остида талабаларнинг якка тартибда ишлаши учун компьютер техникаси ва бошқа замонавий соҳа йўналишига мос келувчи ахборот технологиялари жиҳозлари билан таъминлаш;
компьютер техника ва алоқа воситаларига асосланиб ўқитишнинг мувофиқлашган самарали ва такомиллашган дастурий воситаларини яратиш ва яратилганларини амалда татбиқ этиш.
Таълим тизимида ўқув жараёнига тадбиқ этилиши зарур бўлган дастурий тизимнинг бир неча турлари яратилган:
Мустақил равишда ўз – ўзини ўқитиш дастурлари. Унинг таркибига мультимедиа, электрон ўқув қўлланмалари, электрон амалий ва тажриба ишлари, мустақил тайёргарлик материаллари киради;
Билим даражасини назорат қилиш дастурлари. Фойдаланувчи ва талабаларнинг назарий ва амалий билимларини баҳолаши мумкин бўлган тест материаллари, амалий топшириқ ва ҳисоботлар;
Педагог-ўқитувчи ва талаба ўртасидаги мулоқот ва муносабатларни шакллантирувчи ва таъминловчи дастурлар. Бундай муносабатларни шаклланишида албатта, прогрессив инфраструктуранинг локал ва глобал ахборот тармоғидан ва масофадан ўқитиш технологиясидан фойдаланиш;
Модель – дастурлари. Ўрганилаётган объектнинг турли ўзига хос хусусиятларини намоён этиш ва улар устида тажрибалар ўтказиш;
Талабалар мутахассис сифатида тайёрланаётган соҳа фаолиятини имитация қилувчи дастурлар (эксперт тизимлар, имитацион моделлар);
Ахборот маълумотлар базаси ва тизимига талабаларнинг эркин кириб ишлашини, ҳамда ўрганилаётган объект экспертлари хулосалари билан муаммосиз танишишни таъминлаш дастурлари (электрон кутубхона каталоги, маълумотлар банки ва базаси, электрон почта, эълонлар тахтаси, телеконференция тизими).
Соҳа йўналишлари бўйича талабаларнинг битирув малакавий иши ва магистрлик диссертация ишларини, профессор – ўқитувчиларнинг методик материалларини (электрон нашр, электрон ўқув қўлланмалари, чоп этиш тизими) тайёрлаш дастури.
Келтирилган ва бажарилиши лозим бўлган дастурларнинг деярли кўпчилиги ўқув режалари ва моддий - техник таъминот дастурларида ўз аксини топган. Лекин кўзда тутилган ва ўқув жараёнини таъминлашга қаратилган дастурларни комплекс усулда амалда тадбиқ этилиши тақозо этилади. Акс ҳолда кўзланган ижобий ва самарали натижага эришиш муаммо. Бунинг учун ўқув юрти аудитория ва ўқув -методик хоналарни, кутубхона ва тажриба иш жойларини локал ва глобал тармоққа улаш зарур. Шунингдек, талабаларнинг билим олишлари учун ҳар бир соҳа йўналишлари бўйича маълумотлар базаси яратилиб, унга талабаларнинг эркин мурожаатини таъминлаш лозим.
Маълумотлар базасига мурожаат этиш орқали ихтиёрий вақтда ўқув жараёнига оид маълумотни олиш ва уларни қайта ишлаш мумкин. Жумладан:
гуруҳ рўйхати, хар бир талаба ҳақида батафсил маълумот;
соҳа йўналиши бўйича ўқитилаётган фанлар рўйхати;
ўқув жараёнини таъминлаётган кафедранинг профессор - ўқитувчилари шахсий таркиби;
ҳар бир гуруҳда ўтказилаётган маъруза, амалий машғулот, тажриба ва курс ишлари хақида маълумот;
ҳар бир фан бўйича топширилган оралиқ ва якуний назорат натижалари;
кафедра ихтиёридаги техник ва ахборот коммуникация воситалари таъминоти рўйхати;
кафедра профессор - ўқитувчиларининг юкламалари тақсимоти;
талабаларнинг фанларни ўзлаштириш кўрсаткичлари, энг яхши ва суст ўзлаштирувчи гуруҳ, ўртача фанни ўзлаштириш бали ва ҳоказо.
Юқорида келтирилган ўқув жараёнларини прогрессив инфраструктура асосида ахборотлаштириш тизимини амалда жорий этилиши, талабаларнинг мустақил билим олиш қобилиятларини шакллантиришга муносиб ҳисса қўшган ҳолда, ўқув юрти раҳбарияти томонидан ўқув жараёнларининг динамик ҳолатини назорат қилиш имконияти туғдиради. Бу ўз навбатида ўқув жараёнини мувофиқ бошқариш ва тезкор, оптимал бошқарув ва тақсимот қарорларини қабул қилиш учун замин тайёрлайди. Хулоса қилиб айтганда таълим жараёнини ахборот тизими ёрдамида маълумотлар базасига асосланиб бошқариш, жамият учун етиштириб берилаётган етук мутахассисларнинг назарий билим ва амалий кўникмаларини мужассамлигини таъминлайди.
Жамиятнинг барча соҳаларига ахборот коммуникация технологияларининг жадал суръатларда кириб келиши ахборотга бўлган муносабатни тубдан ўзгартирди. Бу ўз навбатида ахборот ресурсларидан фойдаланиш борасида бир қатор ислоҳатларни амалга оширишни тақозо этди.
Хусусан, таълим соҳасини модернизациялашда ахборот технологияларининг беқиёс имкониятлари муносиб ўрин эгаллай бошлади. Тажриба шуни кўрсатдики, ахборот технологияларидан жамиятда ўринли фойдаланиш мақсадга мувофиқ, акс ҳолда у самара эмас балки, зарар етказиши муқаррар. Ушбу мақолада таълим тизимини модернизациялаш жараёнида юзага келган айрим муаммоларни ахборот технологиялари ёрдамида ҳал этиш омиллари келтирилган.
Ҳаётда ахборот технологиялари, хусусан компьютер техникаси ва мавжуд дастурий воситалардан фойдаланиш таълим соҳасини ривожланишига муносиб ҳисса қўшди ва турли масалаларни тезкор сифатли бажарилишини таъминлади. Таълим тизимида олиб борилган ислоҳатлар қаторига ўқув юртларига қабул жараёнини тест усулида ўтказилишини киритиш мумкин. Ҳақақатдан, бу жараён ўзининг ижобий самарасини берди десак тўғри бўлади. Лекин кейинги кузатув ва статистик таҳлил шундан далолат бердики, ялписига барча соҳа йўналишлари бўйича мутахассисларни тайёрловчи ўқув юртлари учун тест усулида қабул синовларини ўтказиш билан бирга айрим таълим йўналишларида қўшимча махсус мулоқот ва бошқа турдаги синовларни ташкил этишни тақозо этди. Булар таркибига ҳуқуқшунослик, тиббиёт, қишлоқ хўжалиги, санъат, журналистика, табиётшунослик, жисмоний тайёргарлик соҳа йўналишларини киритиш мумкин. Ушбу соҳаларга боланғич қобилият шаклланган, билим, тушунча ва тассавурга эга бўлган ёшларни талаба этиб қабул қилиниши талаб этилади, акс ҳолда ўқув жараёнида профессор-ўқитувчилар, ўқув юртлари, ҳамда келгусида битирувчиларни иш билан таъминлашда бир қатор муаммолар юзага келиши мумкин.
Президентимиз ёшларни, айниқса ёш мутахассисларни иш билан тўлиқ таъминлашни бугунги куннинг долзарб масалалари қаторига киритиб, ушбу ҳолатга жиддий эътибор қаратмоқда. Шунинг учун ҳам ҳар бир ўқув юрти ўз даргоҳини битирган мутахассисларни иш билан жойларда таъминланганлиги ҳақидаги маълумотни йиғиш ва таҳлил этиш асосида таълим соҳасини такомиллаштиришга ўз фикр мулоҳазаларини билдириш ишларини олиб бормоқдалар. Албатта бу масалани ечилиши иқтисодий, молиявий ва сифат даражасини такомиллаштиришга қаратилган. Статистик маълумотлар муаммоли ҳолатлар мавжудлигидан далолат бермоқда. Ўқув юртларида яратилган юқори савиядаги шарт шароитлар асосида етиштириб чиқарилаётган мутахассисларнинг билим савиясига бўлган талабнинг мунтазам ошиб бориши. Муаммо шундан иборатки, бир томондан талабаларнинг ўқув юртларига қобилияти, қизиқиши, дунёқараши қай даражада шаклланганлигини ҳисобга олинган ҳолда қабул қилиниши бўлса, иккинчи томондан таълим тизимида фаолият юритаётган профессор-ўқитувчиларнинг мутахассислик ва соҳа йўналишлари бўйича билим савиясига, илмий салоҳияти ва амалий-педагогик тажрибасига қараб тўғри тақсимланишини таъминлашдан иборат. Учинчидан жамиятда қайси турдаги соҳа йўналишлари ва мутахассислик битирувчилари учун бугунги кунда ва келгусида талаб қай даражадалиги башорат қилиниб мунтазам таҳлил этиб борилиши. Битирувчи ёшларни иш билан таъминлаш, уларга ўз соҳаси йўналиши бўйича бўш иш жойларини ташкилот ва корхоналар томонидан тавсия этилиши ҳамон муаммолигича қолмоқда. Бу масалани ижобий ҳал этиш мақсадида ҳар бир шаҳар ва туманларда меҳнат ярмаркалари ташкил этилмоқда. Лекин бу тадбирлар муаммони тўлиқ ҳал эта олаётгани йўқ.
11>
Do'stlaringiz bilan baham: |