Термиз давлат университети «ахборот технологиялари» кафедраси


Электрон ҳукумат – мамлакат иқтисодиётини модернизациялашнинг асосий фактори



Download 24,89 Mb.
bet78/286
Sana23.01.2023
Hajmi24,89 Mb.
#901639
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   286
Bog'liq
2 5409113586750458535

<<6>>
Электрон ҳукумат – мамлакат иқтисодиётини модернизациялашнинг асосий фактори.
Илм-фан, техника, ишлаб чиқариш ва технологиянинг жадал ривожланиши жамият ҳаётининг барча соҳаларида тараққиётининг янги истиқболларини очиб берди. Инсониятнинг давлат ва жамият қурилишига доир асрий тажрибалари ижтимоий муносабатларни янгича ёндашувлар асосида тартибга солиш борасидаги илғор ёндашувларнинг қарор топтирилишига олиб келди. Мазкур ёндашувларнинг моҳияти сўнгги йилларда умумий тарзда “модернизациялаш” тушунчаси ёрдамида ифодаланиб келинмоқда. Хўш, “модернизация” тушунчаси луғавий жиҳатдан қандай маънони англатади? Ушбу тушунча негизида қандай ҳолат тавсифланади?
Модернизация (ингл. “modern” – замонавий, илғор, янгиланган) – объектнинг янги талаблар ва меъёрлар, техник кўрсатмалар, сифат кўрсаткичларига мос равишда янгиланиши саналади.
Одатда модернизация жараёнида машиналар, дастгоҳлар, ишлаб чиқариш қуроллари ҳамда технологик жараёнлар янгиланади.
Ижтимоий модернизация - жамиятнинг ижтимоий тизимдан очиқ фуқаролик жамиятига айланишини англатади. Ушбу турдаги модернизация негизида жамиятнинг ижтимоий қатламларида умумий ёки хусусий характердаги янгиланишлар содир бўлади. Жумладан, таълим соҳадаги янгиланишлар ҳам шулар жумласидандир.
Жорий асрнинг бошланғич йилларидан бошлаб олимлар ва сиёсатчилар давлат ва жамият ўртасидаги ўзаро муносабатлар характерини модернизациялашга катта умид бағишладилар. Модернизация иборасига берилаётган таърифлар хилма хил.
Уларнинг асл маъноси электрон ҳукуматгашахсий эҳтиёжлар, аҳоли ва тижорат учун давлат органлари фаолиятида ахборот коммуникация технологияларини жорий этиш орқали давлат бошқарувининг янги имкониятларини яратишни англатади. Электрон ҳукуматнинг икки томони мавжуд: биринчиси – ҳукумат ва жамият ўртасидаги муносабатлар ва иккинчиси – ички турли даражадаги давлат ташкилотлари (марказий, ҳудудий, маҳаллий) ва турли соҳалардаги (ижрочилик, қонунчилик, суд-ҳуқуқи) ўртасидаги муносабатлардир.
Электрон ҳукумат – шаклланган давлат хизматлари турлари ҳақидаги маълумот ва хизматларни аҳолига, тижоратга ва давлат органлари шахобчаларига, ташкилот раҳбарларига етказади, ахборот технологияларидан юқори даражада фойдаланиб буюртмачи ва давлат ўртасидаги ўзаро муносабатлар масофасини мумкин қадар қисқартиради.
Электрон ҳукумат – давлат бошқарувида электрон хужжат айланиши тизими ҳисобланиб, мамлакат миқёсида барча бошқарув жараёнларини автоматлаштиришга асосланган ва давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш мақсадида ҳар жамият аъзоси учун ижтимоий коммуникация кечикишларини қисқартиришга қаратилган. Электрон ҳукуматни яратилиши жамият бошқарувининг умумдавлат тармоқланган хужжатларни бошқариш ва қайта ишлаш жараёнларига боғлиқ бир қатор масалалар тўпламини ечишга қаратилган тизимни шакллантиришни тақозо этади. Электрон ҳукумат амалдаги ҳукуматга бирон бир қўшимча бўлмай, балки ахборот коммуникация технологиялари ёрдамида давлат хизматлари самарадорлигини оширишдан иборат.1
Келгусида электрон ҳукумат “ягона ойна” сифатида бугунги кунга нисбатан янада долзарб бўлиши муқаррар. Бу жараён ижтимоий тармоқларнинг жадал ривожланиши билан бевосита боғлиқ. Бундай технологиялар ижтимоий-сиёсий коммуникация имкониятлари даражасини янада ошириб, ҳукумат, тижорат ва фуқаролар ўртасидаги ўзаро интеграциянинг янги шаклларини яратишга олиб келади.
Янги технологияларни жорий этилиши ҳукуматдан вақт категорияларига нисбатан жуда эътиборли бўлишни тақозо этади. Бошқа соҳаларга нисбатан юқори эътиборда бўлган давлат, технология эволюцион ривожланишда ва мавжуд қурилмалар эса тез эскирмоқда ва замон талабига жавоб бера олмайди. Келажакни кўзлаб маъмурий органлар томонидан қабул қилинган қарорлар технологиянинг ривожланиши билан тезда ўзгармоқда. Электрон ҳукуматни жорий этишда йўл қўйилган хатоликлар молиявий жиҳатдан қимматга тушади ва айниқса фуқаролар ва тижорат соҳаси ходимларининг ишончини йўқотишдан эҳтиёткор бўлишни талаб этади. Мамлакатнинг электрон ҳукуматга ўтиши ҳукуматнинг янги шароитга мослашиш қобилияти қай даражада шаклланганлигини намойиш этиш имконини беради. Рақобатли, жаҳонда юз бераётган изчил ўзгаришлар даврида электрон ҳукуматни жорий этиш борасида олиб борилаётган ислоҳатлардаги кечикиш мамлакат иқтисодий ривожланишида қимматга тушади.
Электрон хизматни кенг жорий этилиши учун уни қоғоздаги жараёнлар каби тан олиниши ва қувватланиши лозим. Шунингдек, он-лайн режимида хизмат кўрсатишни муваффақиятли ривожланиши ахборотларнинг дахлсизлиги ва хавфсизлигини таъминлашга бевосита боғлиқ.
Электрон технологиянинг шаклланиши ҳукумат фаолиятида бошқарув характерини ўзгаришини тақозо этади. Ахборот жамиятида амалдагидан фарқли ҳукумат бошқарув органлари ваколатларидан келиб чиққан ҳолда янги тузилма ва бошқарув тамойилларига ўтилади. Одатдаги ҳукумат билан янги электрон ҳукумат бошқарув мезонлари орасидаги фарқларни келтириб ўтамиз.
Амалдаги қарор қабул қилиш жараёнлари назоратда ва буйруқни бажаришга асосланган бўлса, янги усулда асосий параметр сифатида розилик ва келишув ишлатилади.
Амалдаги бошқарувда асосий эътибор ҳуқуқ ва вақтга қаратилган бўлса, замонавийда – мажбурланмаган меёрларга, жамоанинг таклиф ва тавсияларига, келишувларга асосланган.
Амалдаги давлат ҳукумат, бюрократия ва парламент, тармоқли жамиятда янги бошқарув оммавий давлат шаклини: комиссия, форум, демократик ташкилий гуруҳларни ўз ичига олади. Аввал ахборот бошқарув учун марказлашган ва махфий бўлса, энди ахборот тарқалган, очиқ тармоқли бўлиб, тармоқли форум, таълим ва бошқаларни ўз ичига олади, ахборот жараёнлари эса интерфейс ва протоколлар билан боғланган.
Одатда электрон ҳукуматнинг учта асосий элементи ажратиб ўтилади:

  1. Электрон воситалар ёрдамида омманинг фикрини (фуқаролар тармоғи, овоз бериш ва бошқалар) шакллантириш ва қарорлар қабул қилишга асосланган электрон демократия ва иштирок (e-democracy and participation);

  2. Электрон воситалар ёрдамида ўзаро оммавий, ҳусусий ва оммавий институтлар ўртасидаги ҳамкорлик шакли электрон фойдаланиш тармоғи (electronic production network) ҳисобланади;

  3. Фойдаланувчиларга, ҳусусий шахс ёки жамоага маҳаллий, ҳудудий ёки миллий портал орқали хизматни тақдим этишга асосланган оммавий электрон хизмат (electronic public services).

Ушбу элементлар у ёки бу маънода сиёсий тизимга алоқаси бор. Шунинг учун ҳам электрон ҳукумат сиёсий маъмурий тизимда амалга оширилаётган ўзгаришларни ўрганиш имкониятини беради.
Электрон ҳукуматни икки маънода талқин қилишади: Биринчиси – янги ахборот технологиялари асосида давлат бошқарув фаолиятини такомиллаштириш маъносини англатиб, охир оқибатда аҳолига самарали хизмат кўрсатишни таъминлайди. Иккинчиси – фақат ташкилотлараро ўзаро муносабатлар харктерини янгилабгина қолмай балки, давлат бошқарувининг жамият билан ўзаро муносабатларини тўлиқ йўлга қўяди. Шундай қилиб, ҳукумат электрон воситалар ёрдамида аҳолига, бизнес-ташкилотларига самарали хизмат кўрсатади, ҳукумат тузилмалари ўртасидаги муносабатларни ҳам такомиллаштиради.

Download 24,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   286




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish