<<5>>
“Электрон хукумат” тизимида ахборот хавфсизлигини таъминлаш усуллари.
Ахборотларни ҳимоялашнинг техник ва дастурий воситалари. Компьютер техник воситалари компьютер хавфсизлигида доимо мухим ўрин тутиб келган. Йиллар давомида, бу ўрин юқори суратда ошди. Процессор қувватининг ошиши, хотира сиғимининг ортиши ва алоқа-коммуникация имкониятларининг ортиши ва шу билан биргаликда, қурилмаларнинг нархи ва ҳажми камайиши бунга сабаб бўлади.
Ахборотларни муҳофаза қилишнинг техник воситалари – объектнинг ниқобловчи (маскировкаловчи) белгилари очилишини бартараф этиш ёки камайтириш, ёлғон аломатларни яратиш ҳамда техник воситалар орқали ахборотга рухсатсиз киришга тўсқинлик қилишга мўлжалланган техник воситалардир.
Малумотларни рухсатсиз олишнинг объектлари, усуллари ва воситалари қуйидагилар бўлиши мумкин:
бино, иншоат ва қурилиш конструкциялари (деворлар, томлар, поллар, дераза ва эшиклар, дераза ойналари, иситиш ва сув билан таминлаш тизимлари, ҳаво тозалаш қувурлари); конфеденсиал музокара ва мажлисларни ўтказишда акустик тебраниш каналлари бўйича малумотларни рухсатсиз олиш;
кучсиз ток техника воситалари (алоқа қурилмалари, овоз кучайтиргичлар, аудио- ва телеқурилмалар, электр соатлар, радио эшиттиришлар, ёнғин ва қўриқлаш сигнализация қурилмалари, электр ёзув машинкалари, кондиционерлар ва улардан фойдаланилганда ҳамда бу воситалар ёпиқ таснифли тадбирларни ўтказишга мўлжалланган бинога жойлашганда – электроакустик ўзгаришлар бўйича ва ёндош электромагнит нурланишлар ва наводкалар (YOEMNN-PEMIN) ҳисобига;
ҳаракатланувчи объектлар (автомобиль, темир йўл, сув ва ҳаво йўллари транспортлари); конфеденциал суҳбатлар олиб боришда – акустик тебраниш каналлари бўйича;
ҳисоблаш техникаси воситалари (монитордаги тасвир эфир орқали маълум бир масофага узатилади) – YOEMNN ҳисобига;
электр манбаси ва ерга уланган ўтказгичлар тизими (бу занжир орқали овоз кучайтириш, компьютерда котиба билан алоқа ва шу кабиларни амалга оширувчи қурилмаларда қайта ишланадиган малумотларни тутиб олиш мумкин) – YOEMNN ҳисобига;
бино, автомашина ва бошқалардаги акустика (сўз, товушлар) – радиоканал ва симларда акустик радиомикрофонлар («жучоклар») бўйича ҳамда лазер қурилмалари орқали қўлга киритиш ҳисобига;
телефонда сўзлашувлар – радиоканал ва симлар орқали тельефон «жучоклар» ҳисобига;
факс орқали малумотлар – ёндош нурланишлар ва наводкалар ҳамда алоқа линияси орқали қўлга киритиш ҳисобига;
«жучоклар» ўрнатилган «сова» ва «сувенирлар», мебеллар;
йўналтирилган микрофонлар ёрдамида масофадаги шахс акустикаси (сўзи);
уяли алоқа тармоғи орқали радио сўзлашувлар.
5>
Do'stlaringiz bilan baham: |