Термиз давлат университети «ахборот технологиялари» кафедраси


Конфиденциал ахборот ресурсларини хуфёна чиқиш



Download 24,89 Mb.
bet45/286
Sana23.01.2023
Hajmi24,89 Mb.
#901639
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   286
Bog'liq
2 5409113586750458535

<<4>>
Конфиденциал ахборот ресурсларини хуфёна чиқиш
ва тарқалиш йўллари
Ахборот манбаи доимо ташқи муҳитга тарқалади. Ахборотни тарқалиш йўллари объектив характерга эга бўлиб, активлиги билан ажралиб туради: иш юритувчи, бошқарув, савдо, илмий, коммуникатив меёрлаштирувчи алоқа, ахборот тармоғи, табиий техник йўллар. Ахборотни тарқатиш йўллари қимматли маълумотларни бир манбадан рухсат этилган ҳолда бошқа бир манбага амалдаги объектив қонунчилик асосида узатилиши билан ифодаланади.
Интерактив хизмати тизимида “конфиденциал ахборотни хуфёна чиқиши” ибораси кенг маъноли ҳисобланиб, ҳодиса моҳиятини англатади /1/. Одатда конфиденциал маълумотлардан хуфёна фойдаланиш ҳуқуқбузарлик ҳисобланиб, ахборотдан фойдаланиш доираси ва ҳуқуқи бўлган бир гуруҳ шахслар томонидан ҳимояланаётган майдондан рухсатсиз маълумотларни чиқишига олиб келади. Конфиденциал ахборотни хуфёналиги унинг ташкилотда фаолият юритмайдиган ўзга шахс томонидан олинибгина қолмай, балки хуфёналикка ташкилот ходимининг конфиденциал ахборотдан рухсатсиз танишиши ҳам киради.
Конфиденциал хужжат маълумотларини хуфёна чиқиши ва йўқолиши унга бўлган қизиқишда намоён бўлади. Ахборотнинг қалтислигини, унинг мустақил ҳолда турли бузувчи ҳаракатларга қарши тура олмаслиги, бундай ҳаракатлар ахборотнинг ўрнатилган қиммати ва мавқеини бузади. Фойдаланувчига конфиденциал маълумотдан фойдаланишга рухсат берилиши ҳар қандай хужжат мавқеини физик жиҳатдан тўлиқлигини мантиқий тузилмаси ва мазмунини бузилишини олдини олишда ифодаланади. Конфиденциал хужжат маълумотларини мавқеини бузилиши қўшимча конфиденциалликни (бегона шахс учун ёпиқлиги) бузилишини ўз ичига олади. Хужжат маълумотларининг қалтислигига қуйидагилар киради: маълумот ташувчиларни ўғирлаш ёки уларга маълумотларни ёзиш; маълумот ташувчиларни йўқотиш; ахборот ташувчиларни рухсатсиз йўқотиш ёки унга маълумот ёзиш, бузиш маълумотни рухсатсиз ўзгартириш, рухсатсиз такомиллаштириш, қалбакилаштириш, нусхалаштириш; маълумотдан фойдаланишни тақиқлаш, маълумотни тарқатиш, очиб ташлаш.
Конфиденциал ахборотларни “бузиш” ибораси магнит ахборот ташувчиларига кўпроқ таалуқли. Ўхшаш номланиш вариантлари: модификациялаш, қалбакилаштириш, маълумотларни ўзгартириш иборалари “ўзгартириш” иборасига мазмунан ўхшаш, лекин ҳар иккиси бошланғич маълумотни қисман ёки тўлиқ ўзгартирилишини ифодалайди. Маълумотларни блокировкалаш ҳуқуқбузарларга эмас, балки ҳуқуқи бўлган фойдаланувчиларга рухсатни блокировкалаш тушунилади. Маълумотларни тарқалиши конфиденциал маълумотларнинг қалтислик шакли кўринишида намоён бўлади.
Хужжатлаштирилган маълумотнинг у ёки бу шаклдаги қалтислиги ахборот ташувчиларига аввалдан режалаштирилган ёки тасодифан бузилишга таъсир этувчи ташқи манбалар орқали амалга оширилади. Бундай манбалар сифатида инсонлар, табиий офатлар ва ҳ.з. киради.

Download 24,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   286




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish