Термиз давлат университети «ахборот технологиялари» кафедраси



Download 24,89 Mb.
bet48/286
Sana23.01.2023
Hajmi24,89 Mb.
#901639
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   286
Bog'liq
2 5409113586750458535

Синф

Ахборот тури

Таърифланиш

Мисоллар

1

Очиқ ахборот

Умумий фойдаланувчи ахборотлар

Оммавий ахборот воситаларида чоп этиладиган маълумотлар, ахборот брошюралари

2

Ички ахборотлар

Очиқ кўринишда фойдаланиши мумкин бўлмаган, лекин ундан фойдаланганда ҳеч қандай хавф туғдирмайдиган ахборотлар



Молиявий ҳисоботлар ва аллақачон ўтказилган даврдаги тест маълумотлари, одатий йиғилиш ва учрашувлар ҳақидаги ҳисоботлар, фирманинг ички телефонлар маълумотлари

3

Конфиденциал ахборотлар

Ахборотнинг тарқалиши бозорда катта йўқотишларга олиб келади



Аниқ молиявий маълумотлар, режалар, лойиҳалар, мижозлар ҳақидаги тўлиқ маълумотлар, аввалги ва жорий лойиҳаларда этик нормаларни бузилиши ҳақидаги маълумотлар

4

Махфий ахборотлар

Ахборотнинг тарқилиши компаниянинг молиявий инқирозга олиб келади

(юзага келувчи ҳолатларга боғлиқ)

Бугунги кунда ихтиёрий мамлакатнинг миллий хавфсизлигининг асосий ташкил этувчи қисми унинг ахборот хавфсизлиги билан характерланади. Ахборот хавфсизлигини таъминлаш муаммолари оммавий ахборот технологияларининг қоғозсиз автоматлаштирилган бошқарув асосларига ўтиши муносабати билан мураккаблашиб ва концептуал муҳим аҳамият касб эта бошлади.


Интерактив хизматлар ахборот ресурсларини конфиденциаллик даражасини тоифалашдан кўзланган мақсад – электрон ҳукумат интерактив хизмати ахборот ресурсларининг конфиденциаллигини химоя қилиш воситалари, усуллари, услубиятлари ва замонавий технологияларини тизимли таҳлил этиш ва муқобилларини танлаш, амалда жорий этишдан иборат.
Қўйилган мақсадга эришиш масалалари таркибига қуйидагилар киради:

  1. Ахборот хавфсизлигини асосий ташкил этувчилар таркибини аниқлаш;

  2. Конфиденциал тоифасига киритилиши мақсадга мувофиқ бўлган маълумотлар таркибини аниқлаш;

  3. Конфиденциал маълумотларнинг чиқиши ва тарқалиши каналлари ва кенг тарқалган хуружларини аниқлаш;

  4. Конфиденциал хужжатларни қайта ишлаш технологик тизимини ўрганиш;

  5. Конфиденциал маълумотларни ҳисмоялаш воситалари ва усулларини ўрганиш;

  6. Конфиденциал маълумотлар билан иш юритишнинг меёрий-ҳуқуқий базасини таҳлил қилиш;

  7. Шахснинг конфиденциал хужжатлар билан ишлаш тартибини ва ташкилотнинг конфиденциал характерга эга бўлган маълумотларга мурожаат этиш хавфсизлик сиёсатини ўрганиш;

  8. Электрон ҳукумат интерактив хизмати ахборот ресурсларини конфиденциаллигини таъминлаш тизимга баҳо бериш ва такомиллаштириш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш.

Интерактив хизматлар ахборот ресурсларини конфиденциаллик даражасини тоифалаш жараёнида қуйидаги тадқиқот усулларидан фойдаланиш мумкин: англаш усуллари (ифодалаш, таҳлил, кузатиш, сўров ўтказиш); умумилмий усуллар (мавзу бўйича чоп этилган ишланмаларни таҳлили), шунингдек ташкилотнинг хужжатларини таҳлил этиш каби хужжат юритиш усуллари.
Конфиденциалликни таъминлашнинг меёрий-ҳуқуқий базаси Ўзбекистон Республикаси Конституциясига асосоланади. Конституциянинг тегишли моддаларида шахснинг, оиланинг сирлари, хат ёзишмалари, телефон мулоқотлар, почта, телеграф ва бошқа маълумотларнинг сир сақланиши кафолатланади. Бу турдаги маълумотларга эга бўлиш фақар суд қарорлари билан амалга оширилади. Конституцияда шахснинг шахсий ҳаётига боғлиқ маълумотларни унинг розилигисиз йиғиш, сақлаш, фойдаланиш ва тарқатиш қатьиян ман этилади.
Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик кодексида ҳам конфиденциал маълумотлар билан мурожаат қилишда юзага келадиган муносабатларни мувофиқлаштирувчи меёрлар ўз ўрнини топган. Фуқаролик кодексида маълумотларнинг конфиденциаллиги шахсий мулкка ҳам таалуқли.
Конфиденциал маълумотлар хизмат ва тижорат сирларига боғлиқ ҳолда тоифаланиши мумкин. Бундай маълумотлар ҳақиқий ёки қиймати юзасидан кучга эга бўлганлиги учун учинчи шасхга номаълум бўлади. Шунингдек бундай маълумотларга эркин мурожаат этишга қонуний рухсат йўқ ва маълумот эгаси унинг конфиденциаллигини сақлаш учун ҳимоя чораларини кўради.
Республикада конфиденциал маълумотга эга бўлган хужжатларни сақлаш, рўйхатга олиш, фойдаланишнинг ягона тартибини белгиловчи меёрий-ҳуқуқий далолатнома мавжуд эмас.

Download 24,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   286




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish