Назарий қисм
Оптик характеристика қуйидагиларни ўз ичига олади: экран КТ нинг ёритилиш ёрқинлиги, контрастлик, намойиш этилаётган ёрқинлик градациялари миқдори, тасвирнинг аниқлиги, шовқинлилик, хошиялар, чўзиладиган давомийлик, ранг тони, тўйинганлик, оқнинг бир хиллиги, оқ ранг баланси.
Предметлар нурланадиган ёруғлик оқими уларнинг ёритилганлигини аниқлайди Е0 (лк). Уч ўлчамли объектнинг турли жойларидаги ёритилганлик турлича бўлади, чунки жойлар ёритилиш манбаидан турли масофа узоқликда бўлади, бири иккинчисини сояда қолдириши мумкин. Ёритилиш характери, яъни ёруғлик манбаининг сони, унинг қуввати ва жойлашув жойи катта аҳамиятга эга. Бошқача айтганда, кузатувчи идрок қилаётган объект ҳақидаги кўриш ахбороти объектнинг ҳар бир нуқтасида акс этаётган ёруғлик энергиясига боғлиқ. Элементар оқим интенсивлиги ва спектрал таркиби томошабин идрок қилаётган объектнинг ҳар бир нуқтасидаги ёрқинлик ва рангни, оқимнинг йўналиши эса – шу нуқталарнинг жойлашган жойини характерлайди. Кузатувчи битта вақтда жойнинг маълум бир бурчагидан чегараланган қисмини кўради ва у кўриш бурчаги дейилади.
Умуман олганда узатилувчи объект қуйидаги ўлчамлар билан характерланади: предметнинг ёрқинлиги, ранги ва жойи. Шундай қилиб, объектнинг ҳар бир нуқтаси кўп лчамли майдонда жойлашиб, ёритилиш ҳаракати ва ўзгаришида объектнинг ҳар бир кўриниб турган нуқтасида ёрқинлик ва рангнинг тарқалиши ўзгаради.
Ёрқинлик – тасвир ўлчами бўлиб, у телевизион тасвирнинг ёрқин қисмларини тўғри акс эттирилиши таъминлайди. Ёрқинлик қанчалик кучли бўлса, тасвирнинг қоронғу жойлари шунчалик ёритилади. Лекин, ёрқинликни кўп оширилиши қора қисмларнинг кулранг ва тасвирнинг ўзини эса оқариб қолишини келтириб чиқаради.
Табиий объектларнинг ёрқинлиги ҳар бир квадрат метрда бир неча минг канделга етади, контраст эса - 1000 ва ундан юқори. Акс эттирувчи қурилмаларнинг замонавий турлари ёрқинликни максимал даражада 200–400 кд/м2 ва контрастни эса 70-250 да кўрсатиб беради.
Контрастлик – тасвирнинг турли ёрқинликка эга бўлган элементлари ўртасидаги фарқни ўрнатади. Контрастнинг юқорилиги тасвирнинг тўқ қисмларини ёритилиши ҳисобига унга “харакатланувчанлик” беради. Лекин, контрастликнинг ҳаддан ташқари юқорилиги расмнинг намойиш этилаётган ёрқинлик градациялари сонини камайтириб, деталлари йўқолишига олиб келади. Расм қўпол бўлиб қолади.
Объект ёки унинг тасвирини кузатаётганда ёрқинликни L минималдан Lmin максималга Lmax ўзгариш диапазони катта ахамиятга эга. Уни максимал контарстлик деб қабул қилинади Кmах = Lmax/Lmin. Бу диапазон чегараларида ёрқинлик ўзгаришини ҳис қилиш ёрқинликнинг ноабсолют ортишига пропорционал ∆L = |L1 — L1, унинг логарифми эса нисбий ўзгаришга эга 1n(∆L1/L2). Лекин кўзлар ёрқинликнинг энг кам ортиғини ҳам кўришга қодир эмас. Кўзларни контарстлиликни фарқлаш қобилияти ҳам дискрет. Улар ёрқинликнинг квантли флуктуацияси ва кўриш тизимига хос шовқин билан чегараланади.
Контрастлик ёрқинликнинг нисбатан ёруғроқ қисми билан нисбатан қоронғу қисми ўртасидаги муносабатда характерланади.
Тасвирнинг контрасти ва унинг намойиш этилаётган градациялар сони ёрқинликни фарқланиш шкаласи – градацияли бўлак билан баҳоланади. Ёрқинликни фарқлашнинг бундай шкалалари кўпчилик ҳолларда катта оқ-қора тўғрибурчакларнинг 10 та таққослагичидан ташкил топган бўлади, бунда биринчи ва охиргиси ёрқинликнинг минимал ва максимал даражасига тўғри келади, оралиқдаги тўғрибурчаклар ёрқинлиги эса ёрқинликнинг келтирилган диапазонида визуал чизиқли тарзда ўзгаради. Шкалалар доимгидек жадвалнинг марказий қисмида горизонтал ҳолатда жойлашади. Бундай клиндан тасвир сигналининг шакли тушувчи (кўтарилувчи) қийшайган даражага эга бўлади.
Шкаланинг биринчи ва охирги элементларида ёрқинликни ўлчаш тасвирнинг контраст катталигини баҳолаш имконини беради, қўшни ёрқинликдан фарқ қиладиган тўғрибурчаклар сони эса тасвирнинг намойиш этилаётган градациялар сонини тахминан баҳолашга ёрдам беради. Одатда универсал ТИТ лар (ёрқинлик градацияси шкаласи) учун репродукция контрасти 50 тартибда ва очранг рақамлари 7-9 бўлиши керак. Шуни ҳам ҳисобга олиш лозимки, ТВ сигнал намойиш этиши мумкин бўлган градацияларнинг номинал сони тахминан 70-80 дан юқори бўлиб, градацион бўлакнинг ҳар бир алоҳида ёрқинлиги 8-10 бошланғич градацияларга эгалик қилади.
3.6- расм. Универсал электрон назорат жадвали
ТВ қабул қилгич кинескоп экранидаги тасвирнинг кўрсатиб ўтилган ёрқинлик ўлчамларига ёрқинлик ва контрастни кўп марта созлаш орқали эришилади (ТТВС кўлами). Репродукциянинг қолган ўлчамлари тасвирнинг оптимал ёрқинлик ўлчамлари ўрнатилгандан кейин ТИТ бўйича баҳоланади.
Оқ ранг баланси рангли кинескопнинг шундай уч нурини ўзаро муносабатига кўра аниқланади ва ёрқинликни фарқлаш шкаласига кўра текширилади, яъни унинг барча элементлари оқ-қора бўлиб кўриниши ва бўялмаслиги керак.
Оқ рангнинг статик ва динамик баланслари фарқланади.
Оқнинг статик баланси деганда, экран КТ нинг ранг ёритилишини оқ эталон манбаининг ранг ёритилишига мослиги тушунилади. Оқнинг статик баланси ўртача ёрқинликда аниқланади, бу одатда 60 кд/кв.м ни ташкил қилади.
Оқнинг динамик баланси деганда, ранг ёритилишини оқ эталон манбаининг ёрқинликнинг маълум диапазонида ранг ёритилишига мослиги тушунилади. Эталон манба сифатида 6500 К ҳароратли ранглилик манбаи тушунилади.
Оқнинг статик баланси бузилиши телевизор экранидаги растр ўрнига нейтрал кулранг асосий ранглардан биттаси билан салгина бўялгандай бўлиб қолганда юзага келади. Бу камчиликнинг сабаби рангли трубанинг нотўғри электрик режимда эканлигидан пайдо бўлади.
Оқнинг динамик баланси бузилиши оқ-қора тасвирнинг алоҳида деталини битта ранги енгил бўялганда юзага келади. Бўялиш даражаси оқ-қора тасвир деталининг ёрқинлигига боғлиқ. Бу камчилик ҳам тасвирда растрнинг йўқлигидан пайдо бўлади. Унинг борлигини растр бўялиш даражаси ўзгарганда ёрқинликни ҳам ўзгаришидан билса бўлади. Оқнинг динамик балансининг йўқлиги сабаби одатда кинескоп электродидаги босим катталигини нотўғри танлашдан келиб чиқади.
Do'stlaringiz bilan baham: |