1-лаборатория машғулоти
PAL КОДЕРИНИ ТАДҚИҚ ҚИЛИШ
Ишнинг мақсади
PAL рангли телевидение сигналлар тизимини тузилиши ва кодлаш жараёнини тадқиқ қилиш. Шунингдек, кодлаш қурилмасининг тузилиш схемаси билан танишиш, унинг блоклари вазифаларини ўрганиш, тўлиқ рангли телевизион сигнални (ТРТВС, “ПЦТВС рус тилида”) шаклланиш тамойилларини тадқиқ қилиш.
Вазифа
1. PAL кодлаш қурилмасининг таркиби ва уни элементларининг вазифалари билан танишиш. Ҳисобот сифатида кодлаш қурилмасининг тузилиш схемасини чизиш.
2. Тизимнинг асосий тамойиллари билан танишиш: сигнал ранглилигини етказиб беришда сўнувчи фазалари коммутацияси механизми; дифференциал-фазали бузилишларни компенсацияси; қўшни сатрлардаги сигналларни қўшиш йўли билан рангли бузилиш механизми компенсацияси.
Асосий ўрганиладиган масалалар
1. PAL кодлаш қурилмасининг таркиби ва унинг қисмларининг вазифалари;
2. Ранг сигналларини етказиб беришда сўнувчи фазалар коммутацияси тамойиллари;
3.ТРТВС нинг ташкил этувчилари, RGB сигналдан ташкил топувчи PAL форматининг шаклланиш тамойиллари;
4. PAL кодернинг асосий назорат нуқталаридаги осциллограммлари;
5. Ёрқин сигналнинг тутилиш катталигини Ku ва Kv компресслари коэффициентига кўрсатадиган таъсирини, шаклланаётган тасвирдаги ташувчиларнинг ёритилганлик даражасини ўрганиш.
Ишни бажариш
Ишни бажариш жараёни монитор экранида пайдо бўлган ахборотлар, шунингдек, ТРТВС шаклланиш жараёнини ёритувчи осциллограммни қайд этиш ва тадқиқ қилиш.
Методик шарҳлардаги кўрсатмаларга ДИҚҚАТ билан ёндашинг, ишни бажаришда қийинчиликларга дуч келсангиз ўқитувчига мурожаат қилинг.
Таянч уч панелдан иборат. Чап томондаги панелда кириш коммутатори, DVD-қурилмаси, телевизион синов сигналлари генератори ва “Тармоқ” тумблери жойлашган. Қурилманинг ўрта панелида тадқиқ қилинаётган мослама ва ёрдамчи блоклардан (масалан, сатр танлаш учун осциллограф блоки) иборат амалий ишни акс эттиришга мўлжалланган дисплей жойлашган. Дисплейнинг чап, ўнг ва паски қисмида турли манбалардаги сигналларни тадқиқот схемасига узатувчи ёки сигнални ўлчов асбоби (осциллограф)га олувчи уялар жойлашган. Уя чиқишда ишлаётган вақтда сигналнинг исталган манбаини ёқиш таъқиқланади. Дисплей пастида жойлашган бешта бошқарув тугмачалари схеманинг турли ўлчамларини (масалан, кучайгитиргич коэффициентини кучайтириш) ўзгартириш ёки ёрдамчи блокларни (масалан, осциллограф блокидаги сатрлар рақами) созлашга хизмат қилади.
Ўнг томондаги панелда видеомонитор жойлашган бўлиб, у композит ёки компонент видеосигналлардан иборат видео тасвирларни кўрсатишга мўлжалланган. Видеомонитор панелида “ПЦТВС”, “R”, “G”, “B” уялари, “ПЦТВС/RGB” тумблери, видеомонитор созламаларини бошқариш тугмачалари (“киришни танлаш”, “меню”, овоз тугмачалари +/- (менюда ўлчамларни ўзгартириш ва юргизиш учун қўлланилади), канал танлашнинг “юқорига”/“пастга” тугмачалари (менюда ўлчамларни юргизиш учун қўлланилади) ва видеомонитор энергиясини ўчириш тугмачаси жойлашган.
Шунингдек, лаборатория стенди қуйидагилардан иборат:
Do'stlaringiz bilan baham: |