Сигнал синхронлашиши. Қабул қилгичнинг синхронлашган сигнали (ССП) ТВ қабул қилгичи айланишини кучли синхронлаш учун мўлжалланган бўлиб, у ТВ марказнинг узатувчи камералари айланишига мос келади.
5.2- расм. Занжир ёрдамида синхронизация импульсларини бўлиниши
а) интеграл, б) дифференциал
Синхронлаштириш сигнали узунлиги 4,7 мкс ва кадр узунлиги 2,5Tz = 160 мкс бўлган П-симон сатрли синхроимпульслар бирлашмасидан ташкил топган. Синхронлашиш сигналлари сўниш даражасининг пастидаги даражалар соҳасида сўнувчи импульсларга мувофиқ узатилади. Синхронлашиш сигнали кенглиги ТТВС кенглигидан 30% кенгликда узатилади (1 расм).
Унинг муҳим вазифаларидан бири ССП – сатрли синхронлашувчи импульслар ва синхронлашувчи майдон импульсларини (КСИ) бир-биридан ажратиш ҳисобланади. Бунинг учун улар даражага кўра ёки давомийликка кўра бир-биридан фарқланиши лозим. Биринчи ҳолатда КСИ ни чегараловчилар ёрдамида ажратиш мумкин. Лекин тўлиқ КТ нинг умумий узунлигини катталашиши ҳисобига радиоузаткичнинг қуввати ошиб кетади, шунинг учун синхронлашувчи импульсларни узунлигига кўра турли хилда бўлгани маъқул.
Майдон импульслари ва сатр импульслари узунлигидаги фарқлар босим фарқларида яхлитлаштирувчи (2 а расм) ва фарқловчи (2 б расм) занжирлар ёрдамида ўзгартирилади (2расм). Бунда босимдаги фарқ шунақа юқори қилиниши мумкинки, яхлитланишдан кейин қолиб кетган сатрли импульслар кадр айланишининг синхронлашишига ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди. КСИ ни яхлитлаш занжири билан ажратилиши яна бир ижобий сифатга эга – у тўсиқларга юқори бардошли бўлади. Кам узунликка эга бўлган тўсиқ импульслари конденсаторда юқори босим яратишга улгурмайди, яхлитланувчи занжирда текисланиб кетади. Синхронлашадиган импульслар ажралишининг бундай камчилиги яхлитланган импульсларнинг тик фронтини олиш имконини йўқлиги бўлиб, натижада синхронлашиш вақтида беқарорлик юзага келиши мумкин. Синхронлашадиган импульс сатрларини фарқланадиган занжир ёрдамида ажратиш мумкин, лекин бунда импульсли тўсиқлар конденсаторга эркин тарзда ўтиб, унинг тўсиққа бардошлилик даражаси паст ҳисобланади.
Ҳисобот мазмуни
ТТВС шаклланиш қурилмаси схемасининг таркиби ва уларнинг вазифалари.
ТТВС осциллограммлари, синхроимпульслар, сўнувчи ва бошқарувчи импульслар. Иш жараёнида олинадиган ТТВС ўлчамлари.
Барча талаб қилинадиган назорат нуқталарида кетма-кет чизиладиган айланиш давомийлиги принципига кўра бирлаштирилган осциллограммлар.
Олиб борилган тадқиқот натижалари бўйича хулосалар.
Do'stlaringiz bilan baham: |