Асосий ўрганиладиган саволлар
1. Тасвир ёрқинлик ва контрастида юзага келадиган бузилишлар сабаблари.
2. Тасвирнинг ёрқинлик ва контрастида юзага келадиган бузилишларни коррекция қилиш.
Ишни бажариш
Ишни бажариш жараёни монитор экранида пайдо бўлган ахборотлар, шунингдек, ТТВС шаклланиш жараёнини ёритувчи осциллограммни қайд этиш ва ўрганиб чиқишга олиб келади.
Методик шарҳлардаги кўрсатмаларга ДИҚҚАТ билан ёндашинг, ишни бажаришда қийинчиликларга дуч келсангиз ўқитувчига мурожаат қилинг.
Таянч уч панеллдан иборат. Чап томондаги панелда кириш коммутатори, DVD-қурилма синов сигналлари генератори ва “Тармоқ” тумблери жойлашган. Қурилманинг ўрта панелида тадқиқ қилинаётган мослама ва ёрдамчи блоклардан (масалан, сатр танлаш учун осциллограф блоги) иборат амалий ишни акс эттиришга мўлжалланган дисплей жойлашган. Дисплейнинг чап, ўнг ва паски қисмида турли манбалардаги сигналларни тадқиқот схемасига узатувчи ёки тўлқиКТи ўлчов асбоби (осциллограф)га олувчи уя жойлашган. Уя чиқишда ишлаётган вақтда тўл иқ КТ нинг исталган манбаини ёқиш таъқиқланади. Дисплей пастида жойлашган бешта бошқарув тугмачалари схеманинг турли ўлчамларини (масалан, кучайтиргич коэффициентини кучайтириш) ўзгартириш ёки ёрдамчи блокларни (масалан, осциллограф блогидаги сатрлар рақами) созлашга хизмат қилади.
Ўнг томондаги панелда видеомонитор жойлашган бўлиб, у композит ёки компонент видеосигналлардан иборат видео тасвирларни кўрсатишга мўлжалланган. Видеомонитор панелида “ПЦТВС”, “R”, “G”, “B” уялари, “ПЦТВС/RGB” тумблери, видеомонитор созламаларини бошқариш тугмачалари (“киришни танлаш”, “меню”, овоз тугмачалари +/- (менюда ўлчамларни ўзгартириш ва юргизиш учун қўлланилади), канал танлашнинг “юқорига”/“пастга” тугмачалари (менюда ўлчамларни юргизиш учун қўлланилади) ва видеомонитор энергиясини ўчириш тугмачаси жойлашган.
Диққат! Сигнал манбадан чиқиб кучайтиргич коэффициенти билан бошқариладиган кучайтиргичдан ўтиб, коммутатор ҳамда бузилиш манбаига тушади. Сигнал бузилиш манбаида контраст (1 ва 2 тугмача), ёрқинлик (3 ва 4 тугмача), контраст ва ёрқинлик (5 тугмача) бузилишига эга бўлади ёки бузилишсиз ўтиб кетади (6 тугмача). Сўнг ёрқинлик ва контрастни бошқариш блокига келади. Коммутаторга 2 та сигнал тушади: бузилган ва коррекцияланган ҳамда чиқиш сигнали. Коммутатор бошқарув коммутатоир блокидаги тугмачалар ёрдамида ўрнатиладиган 3 та иш режимига эга. 1 режимда видеомонитор экранида дастлабки тасвир акс этади, 2 режимда бузилган ва коррекцияланган тасвир, 3 режимда экран КТ нинг юқори қисмида дастлабки ҳамда пастки қисмида бузилган ва коррекцияланган тасвирлар акс этади.
Агар бузилиш қўлга киритилгандан сўнг сигнал 1В даражадан юқори ёки қора (0В) даражадан паст бўлса, у ҳолда чегарага эга бўлади, шунинг учун айрим ҳолларда дастлабки тўлиқ КТ ни бошқариш амалга ошмайди. Бу асосан 4 рақамли бузилишда учрайди.
Ишда қуйидаги бошқарув тугмаларидан фойдаланилади:
Do'stlaringiz bilan baham: |