Телекоммуникация технологиялари факультети


Назорат нуқталари коммутатори



Download 0,74 Mb.
bet3/30
Sana21.02.2022
Hajmi0,74 Mb.
#77678
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30
Bog'liq
ТЕЛЕВИДЕНИЕ АСОСЛАРИ UMUMIY BIRLAWTIRIL Охирги

Назорат нуқталари коммутатори (КТК) – дисплейда акс этади;
Осциллограф блоки – керакли каналлар бўйича бир вақтда сигналларнинг осциллограммларини олиш. Бунинг учун сичқончанинг чап тугмачаси билан биринчи назорат нуқтаси танланади, ўнги билан иккинчиси.


Амалий вазифа
1. Диққат! Таянчни ёқиш ШК тизим блоки ёқилгандан кейин, ўчириш эса ШК ўчирилгандан кейин амалга оширилиши лозим.
Акс холда бу қурилманинг хато ишлашига олиб келиши мумкин, шунингдек, мазкур режимдан фойдаланиш вақтида Windows иш столини кенгайтириш созламаси йўқолишига олиб келади.
2. Амалий ишни бошлаш учун иш столида фойдаланиётган ТV2_****.exe иловасини очинг.
3. Сигнал DVD қурилма ёки RGB ГИС чиқишидан PAL кодернинг RGB кодлаштириш матрицалари киришига узатилади.
4. PAL кодер чиқшини видеомониторнинг ПЦТВС киришига уланади. Бунда видеомонитор “киришни танлаш” тугмачаси ёрдамида “ташқи” режимда бўлиши ва тумблер “ПЦТВС” ҳолатида бўлиши лозим.
5. Осциллографнинг иккала каналини КТ коммутатор чиқишига уланади.
6. Мазкур ишда бошқарув нуқталари қуйидаги белгиларда ўрнатилади.
К1 - PAL кодернинг чиқишидаги коэффициент кучайтиргич. Сигнални керакли даражада ўрнатиш учун қўлланилади (оқ даражаси 700 мВ)
К2 – сигналнинг ранглилик даражасини ўрнатишда қўлланилади (К2=0.8 даги ташувчи ўрта даража хисобланади).
Uвсп – ёритилганлик импульслари даражасини ўрнатиш (ўртача белги 0.3В).
Ku – Cb сигнал компресс коэффициенти (ўртача белги 0.49).
Kv – Cr сигнал компресс коэффициенти (ўртача белги 0.88).
7. Рангбаранг ва ёрқин сигналларни тадқиқ қилиш. Макет киришига ГЦП сигнал узатилади. КТ5 ва КТ7 га осциллограмм чизиқлари чизилади ва кузатилади.
8. Синхронлашишнинг алоҳида сигналини тадқиқ қилиш. Сигнал КТ4дан осциллограф киришига узатилади. Осциллографнинг айланиш давомийлиги чизиқ узунлиги тартибида ўрнатилади. Осциллограмма чизилиб, ундаги импульслар даврийлиги ва узунлиги ўлчанади. Кадр давомийлиги тартибидаги айланиш давомийлиги учун жараён яна такрорланади.
9. PAL тизимида рангли ташувчи фазаларнинг коммутация тамойилларини тадқиқ қилиш.
Осциллографнинг биринчи каналига ташувчи генератордан сигнал узатилади (КТ21). 3.5- расмдагидек иккинчисига сигналлар КТ16 дан КТ20 га кетма-кет узатилади. Айланиш масштаби 0.1 мкс/дел.га ўрнатилади. Усма уст тарзда 3та осциллограмм чизилади. КТ10 дан осциллографнинг киришига сигнал узатилади. Сигналнинг вақтинча ўлчамлари ўлчаниб, КТ4 даги осциллограмм ўлчамлари билан таққосланади.
10. Рангли синхронлашишда сигнал шаклланишини тадқиқ қилиш.
10.1. КТ8 ва КТ9 дан осциллографнинг турли киришига сигнал узатилади. Сигнал турлари бўйича хулосалар ясалади: сигналнинг узунлиги ва ёрқинлиги.
10.2. Осциллографнинг иккала каналига КТ14 ва КТ15 дан сигнал узатилади. Рангли синхронлашишда сигнални қандай масштабда бўлишини таъминловчи осциллограф айланиш давомийлиги ўрнатилади. Олинган осциллограммлар чизилади ва КТ11 ва КТ12 даги сигналлар билан таққосланади.
10.3 Осциллографни КТ18, КТ19 ва КТ20 ларга ёқиб, осциллограмм чизилади.
11. ТВ сигнални кодер рангли канали орқали ўтиш вақтини баҳолаш.
11.1. DVD қурилмадан макет киришига УЭИТ сигнал узатилади. ВКУ бузилишини назорат қилиб турган ҳолда Δt вақт ушланишини 0 дан максимал даражагача ўзгартирилади. Бузилиш энг паст даражага келганда (200нс) Δt белгиси аниқлаб ёзиб қўйилади.
11.2. Сигнал ГЦПдан макет киришига узатилади. Осциллографнинг биринчи киришига КТ22 дан, иккинчи киришига КТ6 ва КТ7 дан сигнал узатилади. Кодернинг ранглилик каналидаги ГВЗ катталиги аниқланади. Δt белгиси ГВЗ аниқланган белгига мослаб ўрнатилади.
11.3. Осциллографнинг бир каналини КТ13 ва иккинчисини КТ22 га уланади. Δt узилиш катталигини ўзгартириб бориб, телевизион сигналнинг мавжуд элементларини вақтинча мослигига эришилади. Қўлга киритилган Δt белги ёзиб қўйилади.
12. ТРТВС га осциллограмм чизилади.
13. 7-бўлимда кўрсатилган бошқа белги ўлчамларини ўрганиб, тасвир бузилиши баҳоланади.

Download 0,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish