Амалий вазифа
Диққат! Таянчни ёқиш ШК тизим блоги ёқилгандан кейин, ўчириш эса ШК ўчирилгандан кейин амалга оширилиши лозим.
Акс ҳолда бу қурилманинг хато ишлашига олиб келиши мумкин, шунингдек, мазкур режимдан фойдаланиш вақтида Windows иш столини кенгайтириш созламаси йўқолишига олиб келади.
2. Амалий ишни бошлаш учун иш столида фойдаланилаётган ТV2_****.exe иловасини очинг.
3. Ишни бажариш учун дастурга кириш ва менюдан ишни танлаш керак. Видеосигнал RGB ГИС чиқиши ёки DVD-қурилмадан дисплейда тасвирланган RGB схемаси киришига узатилади. RGB схемаси чиқишини видеомонитор RGB киришига ёқинг. Видеомонитор “киришни танлаш” тугмачаси орқали “ташқи” режимга ўтказилган бўлиши, тумблер эса “RGB” ҳолатида бўлиши керак. Осциллографнинг иккала каналини КТ коммутаторини чиқишига ёқинг.
4. Ҳар уч гуруҳдан учта видеотракт биттадан ихтиёрий танланади: 1-3, 4-6, 7-9. Уч видеокетма-кетлик DVD-қурилмадан макет киришига узатилади. γ белгисини коррекция қилиш орқали тасвирнинг яхшироқ сифатига эриўилади
5. Видеотрактнинг амплитудали характеристикасини ўлчаш.
Макет киришига ГИС дан оқ-қора “Градацияли бўлак” тадқиқот сигнали узатилади. Осциллографнинг биринчи ва икинчи каналларига жуфт сигналларни кетма-кетликда КТ1 дан КТ4 га, КТ2 дан КТ5 га, КТ3дан КТ6 га узатилади. Макет киришидаги учала каналда (КТ4-КТ6) 4-5 нуқталар бўйича градацияли бўлакнинг катталик даражаси ҳамда видеотрактдан сўнг ночизиқ ПХ ўлчанади. Қуйида келтирилган жадвал тўлдириш орқали, 1 дан 7 гача бўлган видеотрактлар гаммасининг (γ) аниқ белгилари ҳисоблаб чиқилади, 8 ва 9 трактлар учун эса гамманинг (γ) ўртача белгиси топилади. Коммутатор виртуал макетда 2 ҳолатига ўтказилади, гамма-коррекция мавжуд бўлмаган ( ) дастак ўрнатилади, эканлигига ишонч ҳосил қилинади. Видеотрактнинг ночизиқ амплитудали характеристикасидан келиб чиққан бузилиш осциллограф ёрдамида ёки чамалаб аниқланади.
4.1- жадвал
№
|
Видеотракт узатилувчи характеристикасининг тартиб рақами
|
|
|
γ
|
Даражалар
|
R
|
G
|
В
|
1
|
|
|
|
|
2
|
|
|
|
|
3
|
|
|
|
|
4
|
|
|
|
|
5
|
|
|
|
|
Гамма белгиси қуйдаги формулага кўра аниқланади:
(4.1)
6. Ҳар бир видеотрактга биринчи пунктда қайта хисобланган γ белгиси кетма-кет ўрнатилади. Коммутатор 3 ҳолатига ўтказилади. Растрнинг юқори ва пастки қисмлари ўртасидаги ўхшашлик осциллограф ёрдамида ёки чамалаб текширилади. Бунинг учун осциллографда А канали, “кутиш” синхронизацияси ҳамда А синхронизация манбаси ёқилади. Ёйиш давомийлиги сатрни кузатишга қулай қилиб ўрнатилади. Осциллограмм КТ10 дан КТ12 гача ҳар бир видеотрактнинг амплитудали характеристикаси учун навбатма-навбат назорат қилинади, бунда КТ10 учун, КТ11 учун, КТ12 учун мувофиқ бўлади. Растрнинг юқори ва пастки қисмлари ўртасида фарқ юзага келган ҳолатда γ экспериментал белги танланада ва ёзиб қўйилади.
γR, γG, γB нуқталари билан осциллограф бўйича таққослашга осон эришиш мумкин. Қуйидаги жадвал тўлдирилади:
4.2- жадвал
№ видеотракт тартиб рақами
|
γR
|
γG
|
γB
|
1
|
|
|
|
2
|
|
|
|
...
|
|
|
|
9
|
|
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |