72
ҳам сақланади. Буртларнинг асоси котлован шаклида 30-40 см чуқур-латилади.
Буртни шамоллатиш учун котлован тубига узунаси бўйлаб ва вертикал йўналишда
вентиляцион трубалар қўйилади (5-расм).
Буртнинг усти майин қамиш ѐки похол билан 15 см қалинликда ва тупроқ
билан 40 см қалинликда ѐпилади. Картошка ва
сабзавотлар буртларда
траншеядагига нисбатан ѐмон сақланади. Шунга кўра уларни бурт ҳолда сақлашдан
кам фойдаланилади.
Картошка ва сабзавотлар траншеяда ѐки бурт ҳолида фақат куз ва қиш
ойларида сақланиши мумкин. Мартнинг бошлари ва апрел ойида кунлар исий
бошлаши билан ўралардаги картошка ҳам кўкара бошлайди. Шунинг учун картошка
апрел ойи бошида траншея ва буртдан олиниб салқин ер ости биноларига
кўчирилади. Уларнинг туганаклари юпқа қават (25-30 см) қилиб полга ѐки махсус
қурилган сўкчакларга ѐйиб қўйилади.
Картошка ва сабзавотларни суньий усулда шамолла-тиладиган ертўла ѐки ярим
ертўла типида қурилган доимий картошка-сабзавот омборларида сақлаш сабзавот
сақлашнинг энг такомиллашган усулларидан бири ҳисоб-ланади. Бу хилдаги
омборлар ѐғочдан қилинган панжарали хандуклар ва сўкчаклар билан жиҳозланган
бўлади. Омборларда картошка ва илдизмевалар 0,7-1,5 см қалин-ликда тўкиб
сақланади. Омбордаги сўкчакларга карам, пиѐз, полиз экинлари ва бошқалар ѐйиб
қўйилади. Сабзавот сақлашнинг энг яхши усули маҳсулотларни тўр халталарга
солиб сақлаш бўлиб, улар штабел қилиб уюб қўйилади ѐки катталиги 400 - 500 кг
келадиган ѐғоч контейнерларга солиб қўйилади.
Контейнерларга сабзавот бевосита даланинг ўзида солиниб,
улар сабзавот
сақланадиган жойга олиб келинади ва шу ерда сақланади. Ишни ана шу тартибда
ташкил қилиш ортиқча ишлардан ҳоли қилади, сабзавотларнинг исрофланиши ва
шикастланишини кескин қисқартиради, юклаш-бўшатиш каби ишларни туда
механизациялаш имконини беради, сақлашга қилинадиган харажатларни анча
камайтиради.
Доимий сабзавот омборларида сақланаѐтган маҳсулотларни
кузатиб бориш
осонлашади, ѐппасига чириш ҳодисаси рўй берганда ириѐтган сабзавот ва картошка
тугунакларини чиқариб ташлаш мумкин бўлади.
Ертўла типида қурилган ва ҳаво табиий равишда кириб-чиқиб турадиган сабза-
вот сақланадиган омборларда шамоллатиш таъсирида Ўрта Осиѐда баҳор-ѐзги
ойларда ҳавонинг ҳарорати 20-25
0
га, намлиги эса 65-70 %га тушади. Натижада
сабзавотлар ўз оғирлигини йўқотади, ирийди ва кўкариб кетади.
Бироқ табиий вентиляция таъсирида ҳаво алмаши-ниши жуда суст
борганлигидан сабзавотларнинг тез совишини таьминлай олмайди ва омбордаги
ҳароратни етарли даражада ўзгартиришга имкон бермайди.
Омборга ҳавони вентилятор ѐрдамида мажбурий бериб шамоллатиш яхши
натижа бермоқда. Агар омборга киритилаѐтган ҳаво сақланаѐтган маҳсулот қавати
орқали ўтказилса, ҳаво хар бир тугунак ѐки илдизмева орасидан ўтади, бунга
мажбурий-актив шамоллатиш дейилади. Мажбурий-актив шамоллатиш маҳсулотни
тез шамоллатиш ѐки сақланаѐтган сабзавотларни керак бўлганда қуритиш имконини
беради. Сабзавотларнинг барча қалинлигида ҳароратнинг бир хил бўлишини
таъминлаш, уларнинг терлашига ва ўз-ўзидан қизиб кетишига йўл қўймайди. Актив
73
шамоллатиладиган омборларда сақланадиган сабзавотларнинг қалинлиги 3-4 м ва
ундан ортиқ бўлиши мумкин.
Ўрта Осиѐда ва бошқа жанубий районларда актив шамоллатиш сабзавотларни
фақат кузги-қишки даврларда сақлашга қулай шароит яратади. Баҳорда ва, айниқса,
ѐзда, ҳаво ҳарорати 40° га ва ундан юқори кўтарилганда омборлардаги қулай
ҳароратни суньий совитишни қўллаш йўли билан вужудга келтириш мумкин.
Омборларда ҳароратни 2-5
0
атрофида ушлаш ѐзги мавсумда экиладиган уруғлик
картошкани баҳорги-ѐзги ойларда сақлаш муаммосини ҳал этади.
Экиш учун
мўлжалланган уруғлик саримсоқ пиѐз ва илдизмевалар нобудгарчилигини кескин
камайтиради, уларнинг уруғлик ҳосилдорлигини бирмунча оширади. Маҳсулотни
сунъий совитиладиган омборларда сақлаш ѐзги муддатларда йиғиб олинадиган
картошка ва сабзавот ҳосилини сақлашда ҳам муҳим аҳамиятга эга.
Демак, сабзавотларни сақлашда паст ҳароратдан фойдаланиш бутун ѐз
давомида кечки сабзавотларни йиғиб олишга қадар эртаги картошка, карам ва
илдизмевалар ҳосилини сақлаш ҳамда тез бузулувчан помидор, бодринг, кўкат
сабзавотларни сақлаш муддатини узайтиришга имкон беради.
Айниқса, узоқ ерларга юбориладиган мева ва сабзавотларни жўнатиш олдидан
сақлашда паст ҳароратдан фойдаланиш зарур.
Картошка ва сабзавот маҳсулотларини узоқ муддат сақлашга совуқхоналарга
қўйищдан олдин, бир қанча физиологик процессларнинг тўгалланиши ва
механикавий шикастланган жойлари битиши учун йиғиб-териб
олингандан кейин
бир неча кун юқори ҳарорат шароитида ушлаб турилади.
Сабзавот маҳсулотлари ва картошка, одатда, контейнерларда, яшикларда,
канопдан тўқилган тўр халта ва бошқа идишларга жойланган ҳолда сақланади.
Совуқхо-наларда сақланганда хонадаги ҳарорат ва ҳаво намлигини мунтазам
равишда назорат қилиб туриш мумкин.
Шунинг учун сабзавотлар, картошка сақлашнинг энг истиқболли
усули
совутгичли омборхоналарда контейнер, яшик, тўр ва полиэтелин халталарда сақлаш
ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: