75
5 - лекция. САБЗАВОТ ЭКИНЛАРИ УРУҒЧИЛИГИНИНГ
ХУСУСИЯТЛАРИ. (2соат)
РЕЖА:
1. Уруғчилик асослари.
2. Уруғларни экиш сифатлари.
3. Уруғни экишга тайѐрлаш.
4. Уруққа физикавий омиллар таъсири.
АДАБИЁТЛАР: 1, 2, 5, 12, 14, 15, 16, 17, 18, 21,22.
Электрон дарсликлар, кадоскоп, компьютер, слайдалар: 25, 26, 27, 28.
Таянч иборалар: нав, уруғ, уруғ экиш сифатлари, нав сифати, категория, класс,
репродукция, элита, суперэлита, апробатция, уруғчилик, бирламчи ва иккиламчи
ҳужжатлари, ҳосилдорликни чамалаш, биологик ва механик ифлосланиш, нав
янгилаш, уруғнинг унувчанлиги, саралаш, юқумсизлантириш, барбатѐрлаш, термик
ва кимѐвий ишлаш, дражилаш.
1.Уруғчилик асослари.
Сабзавотчиликнинг асосий мақсади экиладиган
экинларнинг районлаштирилган нав - дурагайларининг юқори сифатли уруғлик
материалларини экишдан иборат. Чунки, ишлаб чиқариш воситаси бўлган уруғ
сабзавотлар етиштиришнинг самарадорлигини белгилайдиган омилдир. Сабзавот -
полиз экинларидан ҳар йили мўл, сифатли ва арзон ҳосил олиш кўп жиҳатдан экиш
учун фойдалинаѐтган уруғ сифатига, тозалиги, соғломлиги, маҳсулдорлиги,
унувчанлиги кабиларга боғлиқ. Бу айниқса, суғориладиган деҳқончилик шароитида
суғориладиган ер, ўғит, техника ва сувдан самарали фойдаланишни белгилайди.
Шунинг учун республика Президенти ва ҳукумати, Вазирлар Маҳкамаси бутун
қишлоқ хўжалик экинларининг уруғчилигини ривожлан-тиришга, уни тўғри ташкил
этишга, ишлаб чиқаришни сифатли уруғлар билан таъминлашга алоҳида эътибор
бериб келмоқда. 1996 йил Олий Мажлисда «Уруғчилик тўғрисидаги» қонуннинг
қабул қилиниши бунга яққол мисолдир. Демак, районлаштирилган навларнинг тоза,
сифатли, уруғларини кенг майдонларда экиш қишлоқ хўжалик экинларининг
ҳосилдорлигини оширувчи омиллардан бири ҳисобланади. Шуни ҳисобга олиб нав
уруғига жуда катта талаблар қўйилади. Уруғнинг асосан нав ва экиш сифатлари
бўлади. Бу сифатлар ҳар бир экин экиш учун шу жумладан сабзавот - полиз
экинлари учун ҳам Давлат стандарти (ГОСТ) томонидан белгиланади.
Уруғнинг нав сифати деганда энг аввало унинг нав тозалик ѐки ифлосланиш
даражаси тушунилади. Навдор, тоза соф уруғларгина навнинг барча белги ва
хусусиятларини, шу жумладан юқори маҳсулдорлигини ҳам тўлиқ наслдан-наслга
ўтказади ва юқори ҳосил олишини таъминлайди. Уруғлар нав сифати яъни
тозалигига қараб 3 та (1,2 ва 3) категорияга ѐки тоифага бўлинади. Экинларнинг нав
тозалиги апробация ўтказиш йўли билан белгиланади.
2.
Do'stlaringiz bilan baham: