Таянч сўзлар ва иборалар



Download 34,73 Kb.
bet3/11
Sana22.04.2022
Hajmi34,73 Kb.
#574510
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
1-Мазу

Самарали бажариш – шуғулланувчининг организмига рационал таъсир қилиш (мускуллар группасига) ёки жисмоний машқларнинг натижасига (баланд сакраш, узоқка иргитиш) билан ифодаланади.
Усулнинг самарадорлиги – ҳаракатларнинг бир вақтда ва бирин кетин махсус системасининг натижасидир. Одам танасига ички ва ташки кучларни ўзаро таъсир қилиш мақсадида уларни қўллашдан иборат.
Ҳаракат фаолиятини бир қанча усуллар билан бошқариш мумкин, лекин шуни ичида самарасини техника деб айтилади. Анча масофани бир неча усуллар билан сузиш мумкин, лекин ҳамма бир усул билан сўзолмайди. Бунда биз сузиш техникасини эгалламаган деймиз.
Бажаришни самарали усули қуйидаги талаблар асосида танлаб олинади:
а) ўқувчининг индивиудал хусусиятларига қараб;
б) Жисмоний тайёргарлик сатхига қараб;
в) қўйилган вазифаларга қараб;
г) спорт инвентаринг сифатига қараб.
Жисмоний машқлар техника деган тушунча ҳаракатларнинг ташки шакли хакидаги тушунча билан бир хил маънони англатмайди. Техника ҳаракатларини жуда ҳам самарали бажариш билан ҳаракатланишига қараб, ҳаракатлантирувчи кучлардан рационал ва тўла фойдаланиш билан боғлиқ бўлган бир қатор ўзига хос хусусиятларга эга.
Ҳаракатларнинг ташки формаси эса ҳар доим ҳам ҳаракатнинг рационал тузилишини акс эттирмайди. Ҳаракат техникаси ва унинг ташки формаси деган тушунчалар муайян бир ташки шаклга, ҳолатга ва гавданинг ҳаракатига риоя қилиш талаб этиладиган жисмоний машқлар (бадиий гимнастика, сувга сакраш, конькида фигурали учиш) дагина маълум даражада бир-биирга мос келади.
Жисмоний машқлар техникаси тўхтовсиз ўзгариб туради ва такомиллашиб боради. Спортчининг доимо рекорд натижаларга эришиши учун интилиши, таълим услубларининг такомиллаштирилиши ва ҳаракат қонуниятларининг чукур илмий асосда ишлаб чиқилиши жисмоний машқларнинг янада янги ҳамда анча самарали формаларини топишга олиб келмокда. Деярли ҳар бир спорт турида хозирги замон спорт техникаси билан утган йиллар спорт техникаси таккосланса унга ишноч хосил килинади. Спорт техникасининг ўзгариши маълум даражада анча такомиллашган спорт инвентаридан фойдаланиш билан боғлиқ.2
Жисмоний машқларнинг техникаси изланиш натижасидир. Спортчиларнинг шу давр учун ҳаракат фаолиятини бажариш усулларни практикада синаш ва илмий амалиёт қилишдир.
Хозирги замон техникаси ҳаракат фаолиятини раицонал асосини ифодалайди ва ҳамма бажарувчилар учун бир хилдир. Шунинг учун уни стандарт техника деб айтилади.
Стандарт техникани шахсий техникага айлантириб борилади. Шахсий техника 2 та йўналшида амалга оширилади:

  1. Шахсий типланиш йўлида, айрим гурух одамларнинг жисмоний тайёргарлигига қараб стандарт техникага ўзгариш киритилади;

  2. Ҳар кимнинг шахсига қараб шахсийлаштириш йўлида, одамнинг шахсий хусусиятларини хисобга олиш зарур.

Амалиётда спортнинг техник махорати ҳар бир шахсга қаратилганда кўринади ва ўзининг стили, почерк деб юритилади.
Болаларни ўргатганда асосий эътиборини ва техникани шахсийлаштиришга қаратиш керак.

Download 34,73 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish