Ҳаракат структураси - ҳаракатнинг ягона бир бутун ҳаракат сифатидаги барча таркибий қисмларининг ўзаро қонуний богланишидир.
Кишининг барча ҳаракатлари фазода ва маълум бир вақтда содир бўлади, шунинг учун ҳаракатларнинг фазовий, вақт ва фазовий–вақт характеристикаларини ўз ичига олган кинематик структураси хакида гапириш мумкин. Ҳаракатнинг кинематик структурасини динамик структура билан, яъни мазкур ҳаракатга сабаб бўлган ташки ва ички кучларнинг ўзаро алоқаси билан белгиланади.
Бир бутун мураккаб ҳаракатда ҳаракат структурасининг яна бир мухим томони – ритмик томони, ҳаракатнинг вақт ва куч муносабатларини комплекс ҳолда акс эттирувчи томонлрини ажратиб кўрсатилади.
Педагогик нуқтаи назардан ҳар бир конкрет жисмоний машқни бажаришда бу характеристикалардан ҳар бирининг аҳамияти ҳар хил бўлади. Ўқитишнинг турли босқичларида улардан баъзи бирлари асосий роль ўйнаса, бошқалари вақтинча иккинчи даражали аҳамиятга эга бўлади. Бирок, барча ҳаракетеристикаларнинг ҳаракатларда биргликда, баб-баравар намоён бўлиши жисмоний машқнинг техника жихатидан жуда тўғри бажарилишини таъминлайди.3
Ҳаракатлар характеристикаси - Фазовий характеристикалар - Гавданинг ҳолати ва гавда қисмларининг ҳаракат траекторияси (йўли) жисмоний макшлар техникасининг фазовий характеристикасига тааллуклидир.
Гавданинг ҳолати. Кўпгина жисмоний машқларни бажариш вақтида гавда ёки унинг қисмлари бир-бирига нисбатан ҳолатини ўзгартирибгина қолмайди, балки мускулларнинг статик тарангланиши хисобига эркин суратда ҳаракатсиз ҳолатни саклаб қоладилар. Жисмоний машқлар техникасида «гавда ҳолати» ни мустакил компонент сифатида ажратиб кўрсатиш зарурияти ҳаракатларни рационал ташкил этишда унинг катта ва мухим аҳамиятга эга эканлиги билан тушунтирилади. Ҳаракатни рационал ташкил этишга: а) ҳаракатни бошлашдан олдинги дастлабкиҳолатнинг тўғри бўлиши ва б) ҳаракат процессида гавданинг керакли ҳолатини саклаб колиш* билан эришилади. Баъзи бир педагогик вазифаларни (жисмоний машқларни) бажаришда кўпгина дастлабки ҳолат ва статик вазиятлар мустакил аҳамиятга эга бўлиши мумкин (масалан, гавданинг «смирно» ҳолати, горизонтал ҳолда мувозанат саклаш, кулларда тик туриш ва бошқалар).
Маълум бир анатомо-физиологик самарага эришиш ҳамда организмга ижобий таъсир кўрсатиш ёки бундан кейинги ҳаракатларда яхширок натижаларга эришиш мақсадида дастлабки ҳолатга турилади.
Старт ҳаракатларида дастлабки ҳолатнинг аҳамияти жуда каттадир: улар кейинги ҳаракатларнинг самарали бўлиши учун энг кулай шароит яратади. Енгил атлетикачининг пастдан старт олиши, найзабоз ёки боксчининг дастлабки ҳолати, дарвозабоннинг тупни ушлаб олишга шайланиб туриши, хусусий вазифаларнинг хилма-хиллигига карамасдан, бирор ҳаракатга тайёрликнинг ташки ифодасидир. Буларнинг ҳаммасини академик А.А.Ухтомский «оператив тинч ҳолати» деб атаган ҳолат қаторига киритиш
Do'stlaringiz bilan baham: |