Гигиеник омиллар шахсий ва жамоат гигиенаси тадбирларини ўз ичига олиб, меҳнат гигиенаси, овкатланиш, дам олиш ва ташки мухит нинг факторлари ва бошқалардан жисмоний машқларни бажариш (дарс, машқ қилиш, тренировка) машғулотлари гигиеник талаб ва нормаларга риоя қилишни таказо этади. Улар жисмоний машқлар таъсирчанлигини, самарадорлигини ошириши илмий, амалий жихатдан исботланган.
Гигиеник шароитни етарли даражада таъминлаш жисмоний тарбия учун фойдаланиладиган моддий-техник база, спорт анжомлари, жихозлар ва мавжуд кийим - бошнинг ҳолатига боғлиқ.
Жисмоний машқлар, табиатнинг соғломлаштирувчи кучлари ва гигиеник омилларни рационал қўллаш инсон саломатлигини мустахкам лайди ва жисмоний кобилиятларни ривожлантиради.
Жисмоний машқлар билан шуғулланиш машғулотлари инсон хаетий фаолиятининг органиқ қисмига айлансагина жисмоний тарбия тизими нинг соғломлаштирилишига йўналтрилган принципни амалга ошириш нинг имкони бўлади. Бошқа томондан, керак бўлган гигиеник нормаларга риоя килинсагина жисмоний машқлар керак бўлган самарасини беради. Жисмоний тарбиянинг махсус воситаси хисобланмаса ҳам гигиеник омиллар жисмоний тарбиянинг вазифасини тўлаконли ҳал қилиш учун аҳамитя касб этади. Педагогик жараен қанчалик пухта ташкилланмасин, овкатла ниш, уйку режимига риоя килинмаса, шунингдек, машғулотлар тиббиет талабларига жавоб бермайдиган жой ва жихозлар билан утка зилса, улар албатта самарасиз бўлади. Мана шунинг учун мактаблардаги жисмоний тарбия дастурларига гигиенага оид билимлар мазмунини ифодаловчи наза рий маълумотлар учун мавзулар тавсия килинган. Улар жисмоний тарбия жараенидан ташкаридаги инсоннинг хаетий фаолиятини ташкилловчи ва жисмоний тарбия жараени таркибидаги воситалардир.
Ҳар бир эркин ҳаракатда:
а) ҳаракат вазифасини, яъни англаб олинадиган ҳаракат мақсадини;
б) мазкур вазифани ҳал қилиш учун зарур бўлган усулни фарк килмок керак.
Кўп ҳолларда айни бир хил ҳаракат вазифаси турлича усуллар билан бажарилиши мумкин (масалан: баландликка сакраш учун тўғридан ёки бироз четрокдан югуриб келиш, планкага якин оёк билан ёки ундан узоқрподк турган оёк билан ҳам сакраш мумкин ва хакозо). Бирок буларнинг ичида анча самарали усуллар ҳам бор. Жисмоний машқларнинг ҳаракат вазифасини мақсадга мувофик равишда, анча самарали ҳал килинишига имкон берадиган бажариш усулларини жисмоний машқлар техникаси деб аташ қабул килинган. («Техника» сўзи юнонча «махорат» маъносини англатади)
Техника хакидаги тушунча педагогик ва биомеханиқ жихатдан саналади. Педагогик нуқтаи назардан жисмоний машқлар техникаси деб ҳаракат фаолиятини энг самарали бажариш усулига айтилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |