Жисмоний машқлар фазаси - Дидактик ва илмий мақсадларда бир бутун хақаратда вақт жихатдан бир-биридан кейин келадиган ҳаракатнинг маълум бир фазасини ёки маълум бир қисмини ажратиб кўрсатадилар. Ҳар бир ациклик ҳаракатда – уларнинг бутун актдаги функцияларига мувофик равишда – уч фазани: тайёргарлик, асосий ва якунловчи фазаларни аниқ белгилаб қуйиш мумкин. Бу уч фазанинг ҳаммаси ўзаро богланган бўлиб, бирга бажарилади ва ҳамиша бир-бирина такозо этади.
Тайёргарлик фазасининг аҳамияти ҳаракатни бош фазада бажариш учун анча кулай шароит яратишдан иборат. Бу шароитлар ё бош фазадаги ҳаракатга карши ҳаракат томон йўналтирилган ҳаракат билан ёки югуриб келиш, сакраш ёки айланма ҳаракатлар кўринишида бўладиган бир қатор кетма-кет ҳаракатлар (буларнинг йўналиши бош фазадаги ҳаракат йўналишига якинлашиб боради) билан яратилади.
Тебраниш туфайли (масалан, улоктириш ва зарб ҳаракатларида) бош фазада каттик ва тез қисқариши керак бўлган мускуллар чўзилади ва бундан ташкари келгусида иш бажариладиган ҳаракат йўли узунлашади. Снарядларда баъзи бир гимнастик машқларни бажаришда ҳарактанинг бош фазасида огирлик кучидан яхширок фойдаланиш учун тебранма ҳаракат килинади.
Асосий фазадаги ҳаракатлар бевосита асосий ҳаракат вазифаларини ҳал қилишга қаратилган. Биодинамик нуқтаи назардан бу фазадаги энг мухим нарса ҳаракатлантирувчи кучлардан тегишли жойда, тегишли йўналишда ва зарур моментда рационал фойдаланишдан иборатдир. Масалан, кроль усули билан сузишда кулларни вақтидан илгари актив ҳаракатлантириш гавдани сувдан кўтаришаг ва тулгин пайдо бўлишига сабаб бўлади. депсинишнинг кечикиб колиши натижасида гавда ён томонга ҳаракат қилади.
Баъзи бир ациклик макшларда битта эмас, балки бир неча бош фаза бўлиши мумкин. масалан, лангарчуп билан сакрашда – депсиниш, лангарчуп билан хавога кўтарилиш, бурилибтуриб таянишга утиш; югуриб келиб уч хатлаб сакрашда – уч марта депсиниш.
Якунловчи фазадаги ҳаракатлар – гавданинг мувозанатини саклаш мақсадида – ё пассив равишда суниб боради ёки актив равишда тормозланади.
Бир бутун ҳаракатни вақт жихатидан фазаларга бўлишдан ташкари, унинг фазадаги ҳаракат элементларин (гавданинг айрим қисмлари ҳаракатини) ажратиб кўрсатадилар.
Кишининг ҳаракатлари мураккаб бир бутунликни ташкил этади. Ҳаракат актининг бир бутунлиги бу акт ташкил топадиган ҳаракатларнинг узро боғлиқлигида ва ўзаро таъсир этишида намоён бўлади; ҳаракат деталларидан бирининг ўзгариши наижасида фазада ва бир қатор бошқа деталларнинг вақт жихатидан ўзгариши руй беради. Жисмоний тарбия назарияси ва практикасида ҳаракатлар структураси хакида гапирилади.