5-ma’ruza
Йўл қурилишда хавфсизлик техникаси асослари
Газ, килород баллонларини эксплуатация қилишда техника хавфсизлиги талаблари
Газ, килород баллонларини эксплуатация қилишдан олдин барча мухандис техник ходимлар, таъмирловчи ишчилар хизмат кўрсатувчилар автомобил транспортида техника хавфсизлиги Қоидаларини, босим остида ишлайдиган идишларни эксплуатастия қилиш Қоидаларини, стационар компрессорларда босим остида ишлайдиган трубопроводлар (ҳаво ёки газ ўтказгичлар) техник эксплуатастиясини билишлари шарт.
Газ хўжалигида хавфсиз ишларни ташкил қилишда ходимлар хавфсизлик “Қоидалари” асосида ўқиб чиққан, қўлларида гувохномалари бўлиши лозим. Раҳбар ходимлар газ, килород балонларини эксплуатация қилишда ўрнатилган тартиб-қоидаларни бузсалар бахтсиз ходиса ёки авария бўлишидан қатий назар жавобгар бўладилар.
Ишчилар, белгиланган тартиб қоидаларни бузсалар улар ҳам жавобгар бўладилар.
Ҳар бир ишчи, жойларда ўрнатилган қоидаларни бузилаётганини кўрса бу тўгърисида раҳбарга ёки бошқа маъсулиятли одламларга этказишлари лозим.
Табиий газ ёки суюлтирилган нефт гази билан ишлаётганлар ёки бошқа холатда авария, бахтсиз ходиса юз берганда тезлик билан рахбар жойидаги давлат техник назорат ташкилотига, касаба уюшма марказий қўмитасига, (техник инспекторга) хабар бериши шарт.
Газ, килород баллонлар ишлайдиган, таъмирловчилар учун ҳар бир мутахассислик бўйича ички йўриқномалар ишлаб чиқиши ва уни раҳбар ва касаба уюшмаси (ёки маъсул ходим) томонидан тасдиқланиши лозим ва улар ходимлар орасида тарқатилса мақсадга мувофиқ бўлади.
Газ, килород баллонлар ишловчилар учун техника хавфсизлиги талаблари.
Газ, килород баллонлар ишлаш махсус 40 соатли дастур асосида ўқиб чиқиб, имтихон топширган хайдовчиларга рухсат этилади “Махсус” дастури газ, килород балонларини тузилиши, техника ва ёнгъин хавфсизлиги талаблари каби жараёнларни қамраб олган.
Ишчининг вазифаси:
1.Ишлашдан олдин техник созлигини, газ чиқишини аниқлаш мақсадида, газ аппаратларини, баллонларни қотирилганлигини, герметиклигини кўрувдан ўтказади;
2.Агар газ чиқаётганлигини аниқласа магистрал вентилни беркитиб, автомобилни одамларга хавфсиз жойга ўтишни талаб қилади;
3. Одамлар бор хоналар ичида, сақлаш, ва олов чиқиш мумкин бўлган жойларда майдончаларда газни чиқариш (тўкиш) ман этилади.
СТГ билан ишлайдиган автомобиллар кўп муддатда туриб қолган бўлса, уларни двигателини юргизишдан олдин капот очиқ туриши лозим.
Совуқ -қиш мавсумларида газ аппаратларини иситишда фақат иссиқ сув , пар, ёки оловсиз инфрақизил нурлар билан қизитилади, очиқ оловлардан (факеллардан) фойдаланиш қатиян ман этилади.
4. Ёнгъин чиққанда, двигателни ёндириш тизимини ўчириш, магистрал ва балонлар вентилларини зудлик билан беркитиш лозим.
Технологик жароёнлар хавсизлиги. Технологик жароёнлар атроф-мухитга хавф туғдирилайдиган ёнғин ва порлашга нисбатан хавфсиз бўлиши керак. Технологик жароёнларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун қуйдаги тадбирларни амалга ошириш позим:
- Саломатлик учун зарарли бўлган жароёнларни хавфсиз турларига алмаштириш;
- Зарарли ёнадиган, портлайдиган моддаларни хавфсиз турига алмаштириш;
- Зарарли ва хавфли вазият мавтун бўлган технологик жароёнларда механизациялаш, автомаилаштириш, узоқдан бошқариш усулларини бошқариш усулларини қуллаш;
- Ускуна – жиҳозлар пишсизлигини таъмирлаш;
- Ишчиларни ҳимоялаш, усуналарни тўхтатиш мақсадига текшириш ва бошқариштизимларини қўллаш;
- Ишлаб чиқаришнинг хавфли ва зарарли ҳолати ҳақида ўз вақтида маълумот олиш;
- Хавфли, зарали бўлган ишлаб-чиқариш чиқиндиларини йўқотиш, зарарсизлантириш;
- Ишчиларнинг ҳимоя воситаларидан фойдаланишлари;
- Бир хил ва чарчашга олиб келадиган меҳнатда дам олишни, меҳнатни муқобил уюштириш.
Технологик ускана мослама, қурилма-аппаратларнинг хавфсизлиги. Технологик ускана, мослама, курилма-аппаратларнинг хавфсиз ишлатилишида қуйдаги чора тадбирлар қурилиши зарур:
1) Ускана, аппарат таркибидаги қисимлар хавф туғдирадиган даратада шикастланган бўлмаслиги;
2) Ускуна, курилма тайёрлаш учун қўлланиладиган материал хавфли ва зарарли бўлмаслиги;
3) Ҳаракатланувчи ва хавфли қисимларини тўсиқлаш;
4) Ускуна, аппаратнинг тўлиқ кўринишида ўткир қирралар, бўртиқлар, нотекис юзалар бўлмаслиги керак;
5) Ишчиларнинг иссиқ ёки совуқ қисимларга тўсатдан, фавқулотда тегиш шароити бўлмаслиги;
6) Ускуна, аппаратларни қулай, хавфсиз йўлак, воситалар билан таъминлаш;
7) Маҳаллий ёритилишини тўлиқ таъминлаш;
8) Ускуналарни уларга электр толани узатишни узиб қўйадиган воситлар билан таъминлаш;
9) Электр токидан шкастланишдан химоялаш;
10) Шовқин тебраниш ультра товушнинг нормадан онтиқ бўлмаслигини таъминлаш.
11) Хом аъшиё махсулотни юклаш, тушириш, ташиш жароёни меҳанизациялаш;
Балонларни хавфсиз ишлатиш.
- Ишлаб – чиқаришда сиқилган, суюлтирилган, эритилган газларни сақлаш, ташиш, тўлдириш учун ҳар-хил балонлар ишлаьтлади. Балонлардан нотўғри фойдаланиш, уларни суюлтирилган газлар билан тўлдириб юбориш, уларни тўшиб кетишига, қуёш нури таъсири ва бошқа ташқи сабоблар нотижасида порлаш, аварияга сабаб бўлиши мумкин;
- Масалан, кислородли балонларнинг порлашига вентилининг ички қисмига ёғ тушиши, ёғли қистирмадан фойдаланиш, занг йиғилиши, металл резбанинг шикастланиши сабаб бўлади. Водородли балонлар водородни кислород билан ифлосланишидан портлайди;
- Ишлатиладиган балонларнинг ранги, белгиси, маркаси-номи аниқ бўлиши, талаб қилинади;
- Балонларнинг холати газ тулдириладиган заводда текширилади ва расмийлаштирилади;
- Коррозияга учрайдиган балонлар хар икки йилда бир марта, коррозияга учрамайдиган балонлар эса хар 5 йилда 1 марта синовдан ўтказилади;
- Сиқилган, суюлтирилган, эритилган газлар учун мўлжанланган стандарт балонлар ьешта (А, Б, В, Г, Д) турга бўлинади;
А) –турдаги балонлар 150 атм. иш босимида кислород, водород, этилен, метан, ҳаво, инерт газлар учун мўлжанланган;
Б) –турдаги балонлар 125 атм. гача иш босимида нефть гази учун мўлжанланган;
В) –турдаги балонлар 16 атм. босимида сақланади;
Г) –турдаги балонларда 6 атм. босимида фақат сульфат ангидрид сақланади;
Д) –турдаги балонларда эса 20 атм. иш босимида амиак, хлор, фосген, фреонлар сақланиши мумкин;
Do'stlaringiz bilan baham: |