Электр асбоб-ускуналаридан фойдаланишда хавфсизликнинг умумий қоидалари. Қўл электр асбобларини эксплуатастия қилишда токдан, шикастланиш ва ёнгъинни олдини олишда қуйидаги муҳим хавфсизлик қоидаларига риоя қилиш лозим.
-иш жойларини тартибли сақлаш:
-атроф муҳит ҳолатини инобатга олиш, ёмгъир ва намликдан сақлаш. Булар ток уришига олиб келиши мумкин:
-ёнгъинга хавфли суюқликлар ва газлар яқинида электр асбобларидан фойдаланиш ман этилади;
-ёритилганлик меъёрда бўлиши керак;
-ҳароратнинг кескин ўзгариб туриши электр ўтказувчи қисмларда сув конденсатини вужудга келишига олиб келиши мумкин. Шунинг учун ҳароратни тенглашгунича кутиш лозим.
-эрга уловчи объэктлар билан физик контактга йўл қўймаслик керак, яъни металл трубалар, радиаторлар ошхона газ плиталари ва совутгичлар билан электр асбобининг асоси ёки бошқа кесувчи-текисловчи қисмлари тегиб кетмаслиги керак;
-электр асбоблари қуруқ ва хавфсиз жойларда сақланиши лозим;
-электр асбобларини катта кучланиш билан ишлатиш унинг куйиб кетишига олиб келади;
-электр асбобни фақат тешадиган ёки қирқадиган металлар билан контакт бўлганда улаш лозим;
-электр асбобларини ўзи бажарадиган функстиясидан бошқа ҳолатларда ишлатиш хавф тугъдиради, уларга ёрдамчи қўшимча ускуналардан фойдаланиш рухсат этилмайди;
-электр асбобини белгиланган кесиш, тешиш ва ускуналарга қўйилган вазифасини бажариш учун ишлатиш лозим;
-кийимлар ва ҳар хил осма таянчлар ҳам электр асбобининг айланадиган қисмларга тегиб кетиб шикастланишга олиб келиши мумкин;
-очиқ жойда электр асбобдан фойдаланилганда, фақат резинали қўлқоплардан фойдаланиш, оёқ кийими сийқанмайдиган ва ток ўтказмайдиган бўлиши лозим;
-узун сочларни ўраб қўйиш керак;
-чанг, ёгъоч қипигъи ёки тепада электр асбоби билан ишлатилганда кўзойнак ва огъзига филтр (4-5 қават докадан) тақиб олиш лозим.
-катта шовқин чиқадиган жараёнларда қулоқларга наушниклар ёки оддий тоза пахта тиқиб олиш тавсия қилинади;
-электр асбобларнинг кабел-сими орқали кўтариб юриш розеткадан вилкани узишда кабели орқали чиқариш;
-ишлайдиган (тешиш, кесиш, қирқиш) деталларни тискалар ёки бошқа қисқичлар орқали махкамлаб кейин жараённи бажариш лозим;
-инсон танаси жараёнга мос равишда бўлиши хавфлиликнинг олдини олади;
-электр асбобни ишончли ва хавфсиз ишлатишда уларнинг барчаси (патронларига) ускуналари (парма, арра ва х.к) ўткир чархланган бўлиши жараённи сифатли бажаришга ҳам сабаб бўлади;
-электр асбобининг қўл ушлайдиган (ручкалари) жойлари қуруқ, мой ва чанглардан тоза бўлиши керак;
-ток ўтказувчи электрокабелни нефт маҳсулотларидан химоялаш керак;
-электр кабел ва штеккерни (вилкани) ҳар куни иш бошлашдан олдин кўздан кечириш керак, агар таъмирлаш ёки алмаштириш лозим бўлса, бу ишни мутахассис бажариши шарт;
-6 ойда бир марта профилактик хизмат кўрсатиш, уларнинг ишлаш муддатини оширади, бу ишни ҳам сервис марказларида ёки шу ишни биладиган мутахассис бажариши керак;
-кесувчи, арраловчи, тешувчи асбобларни алмаштиришда ёки кабел симини текширишда вилка, штеккер розеткадан чиқарилган бўлиши шарт;
-созлаш, қотириш ишларини бажаргандан кейин уларни олиб қўйиш ёддан чиқмаслиги лозим;
-электр асбоблари билан ишлаётганда катта эътибор билан ишланаётган жойга қараб туриш,ишловчи ўзини йигъиб олган ҳолда бўлиши лозим;
-алкогол ичиб электр асбоблар билан ишлаш қатъиян ман этилади;
-иш бошлашдан олдин электр асбобининг техник созлигини унинг элементларини ишончли ишлашини текшириб кўриш керак;
-агар электр розеткалар токни вилка- штепсиллар ёки кабел сим орқали ўтказмаса электр асбобларини ишлатиш ман этилади;
Электр асбобларини таъмирлаш, техник хизмат кўрсатиш ишларини мутахассислар бажарса бахтсиз ҳодисалар олди олинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |