MCHJ «Uz-Kor Gas Chemical» QK va
uning tasrufidagi obyektlari binolarida
YXTTEB inspektorlari
katta leytenant M.Djumanazarov
MCHJ «Uz-Kor Gas Chemical» QK va uning
tasrufidagi obyektlari binolarida
YXTTEB inspektorlari
katta leytenant M.Tolebaev
«TASDIQLAYMAN»
MCHJ «Uz-Kor Gas Chemical» QK va uning tasarrufidagi obyektlari binolarida yong’in xavfsizligini ta’minlashni tashkil etish bo‘limi boshlig‘i
mayor
O’.K.Jumatov
«____»______________2022 yil
|
REJA-KONSPEKT
МАВЗУ 7: Оловли ишларнинг якуни бўйича ёнғин хавфсизлиги чоралари. Мансабдор шахслар ва ишчиларнинг вазифалари
Пайвандланган уламаларни текширишда ижобий натижалар олингандан сўнг мажмуали якунловчи ишлар бажарилади; уларга изоляция қилиш, ер (котлован)ни кўмиш ишлари, ҳавони сиқиб чиқариш, синаш, дам бериб тозалаш ва бошқалар киради.
Юқорида кўрсатилган ишлар ва уларнинг технологиясидаги хавфсизлик чоралари тегишли йўриқномалар ва қоидалар билан аниқланади; уларни бажаришда мазкур бобнинг қуйида келтирилган пунктлардаги талабларни қўшимча эътиборга олиш зарур.
Ускуна, ўтказгич қувурларни синаш жараёнида агар босим кўтарилса, газ (суюқлик) сирқиб чиқиши аниқланса, босим 0,1-0,5 МPа гача камайтирилиши керак ва сирқиб чиқишнинг хавфсиз бартараф қилиниши бўйича зарур чоралар қабул қилиниши керак.
Таъмирланган газ ўтказгич идиш (аппарат, сиғим)лардан ҳавони сиқиб чиқариш 0,1МPа (1 kgf/cm2) газ босими билан амалга оширилади. Агар чиқаётган газ ҳаво аралашмасидан кислород миқдори 2 % (ҳажми бўйича) дан ошмаса сиқиб чиқариш тамомланган ҳисобланади. Ҳавони сиқиб чиқариш охирида дам берувчи свечалар ёпилиши керак.
Газҳаво (портлашдан хавфли) аралашмаси сиқиб чиқарилиши охирида газ ўтказгични таъмирланган участкаси, газ ўтказгични ишлаши жараёнида икки соат мобайнида ўтувчи босим билан синалади.
Саноат майдончаларида ускуна боғламаларини таъмирлаганда, уни газ билан тўлдиришдан олдин ходим хавфли зона чегарасидан чиқарилиши керак. Газ билан тўлдирилгандан ва ишчи босим 50 % га етгандан сўнг ускуналар, ўтказгич қувурлар пайвандланиб, ажраладиган уламалар ва мустаҳкамловчи ҳалқалар визуал ёки асбоб (оқишни қидиргичлар) ёрдамида текширилади. Сирқиб оқиб кетиш бўлмаса, ишчи босимгача кўтариш керак. Зичликни иккинчи марта кўздан кечириб ва текшириш шу ускуна ёки ўтказгич қувурни ишчи босим остида камида 2 соат тургандан сўнг бажариш зарур.
Агар қандайдир (маҳаллий) шароитлар бўйича одамларни (моддий бойликларни) хавфли зона чегарасидан ташқарига чиқариб юборишнинг иложи бўлмаса, ускуна (ўтказгич қувур)ни гидравлик усулда – ишчи босимдан 1,25 га тенг бўлган босим билан синаш керак.
Ўтказгич қувурларни тупроқ солиб кўмиш ва шиббалашда (ғовакларни тўлдириш) изоляция қопламаларини шикастламаслик учун юмшоқ тупроқ билан бажарилиши керак.
Ускуналар, босим остида ишлайдиган идишлар пайвандлаш қўлланилиб таъмирлангандан сўнг белгиланган тартибда муддатидан илгари техник кўрикдан ўтказилиши керак.
Оловли ишлар тамом бўлгандан сўнг ёнғин ёки портлашга йўл қўймаслик учун ишлар ўтказилган жойларни ёнғин хавфсизлигига жавобгар лавозимли шахс, оловли ишлар ўтказидган жойларни 3-5 соат мабойнида синчковлик билан текшириши, ёнғинга қарши чоралар ўтказиши, зарур ҳолларда эса, у ерда вақтинча кузатувчини қолдириши керак.
“Tuzdi”
Do'stlaringiz bilan baham: |