Илмий семинар раиси Г.Т.Махмудова: Яна саволлар борми?
Илмий семинар аъзолари: Етарли.
Илмий семинар раиси Г.Т.Махмудова: Агар бошқа саволлар бўлмаса, сўзни расмий тақризчиларга берсак. Тақризчиларга гапириш учун регламентни ҳам белгилаб олсак. Расмий тақризчилар нутқи учун регламент 10 дақиқагача белгиланди. Сўз расмий тақризчи - фалсафа фанлари доктори, профессор Х.Ҳайдаровга. Марҳамат!
Расмий тақризчи фалсафа фанлари доктори, профессор Х.Ф.Ҳайдаров: Замонавий дунё ва инсониятга бўлган илмий қарашларнинг ортиб боришида ҳозирги даврда юз бераётган туб ўзгаришлар, минтақа ва худудлардаги ўзига хос модернизациялашув, янги инновацияларнинг амалиётга тадбиқ этишдаги умуминсоний ва миллий тенденциялар муносабати билан қатъий равишда ҳисоблашишни талаб қилмоқда. Унда инсон ҳаётининг ўзгариши, ижтимоий ҳаётнинг янги мазмунини ифодалаш учун воситалар, усуллар ва технологияларни қўлланиши янги дунёқарашни шакллантиришга бўлган эҳтиёжни ортишига олиб келмоқда.
Серобжон Ўрмоналиевичнинг “Жамиятни илмий бошқаришда ижтимоий-маданий технологияларнинг ўрни” мавзусидаги мазкур диссертация долзарблиги шундаки, у нафақат фан ва тафаккур тарихига балки, жамиятни илмий бошқаришнинг ижтимоий-маданий технологияларини амалиётга тадбиқ этишнинг замонавий шакллари, инновацион ғоялар ва ишланмаларини илмий тадқиқ этиш заруратини келтириб чиқаради.
Диссертациянинг кириш қисмида мавзунинг долзарблиги ва зарурати, муаммонинг ўрганилганлик даражаси, илмий янгилиги асосланган, тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланишининг асосий устувор йўналишларига мувофиқлиги, объекти, предмети, методлари, мақсади ва вазифалари аниқланган, олинган натижаларнинг илмий ва амалий аҳамияти, амалиётга жорий қилинганлиги, апробация, нашр этилган ишлар, диссертациянинг тузилиши бўйича маълумотлар келтирилган.
Диссертант тадқиқотда жамиятни илмий бошқаришда ижтимоий-маданий технологияларнинг ўрнини шахс фаолияти, унинг маънавий-руҳий олами билан узвий боғлиқ холда тадқиқ этган. Ижтимоий-маданий технологияларнинг жамиятни илмий бошқаришда ижтимоий-маданий технологиялар тушунчасининг мазмун-моҳияти ва унинг эволюцияси ривожининг фалсафий мазмунини очиб берган. Жамиятни илмий бошқаришда лойиҳалаштириш ижтимоий-маданий технологиясининг ўрни, инновацион ёндашувлари ҳамда замонавий ижтимоий-маданий технологияларнинг ўзаро уйғунлиги асослашга харакат қилган.
Тадқиқотнинг муаммонинг ўрганилганлик даражаси қисмида жамиятни илмий бошқаришда ижтимоий-маданий технологияларни ўрганишда мутафаккирлар билан бирга ҳозирги даврда ижод қилган файласуф олимларни манбалари орқали тадқиқ этилган. Жумладан, Афлотун, Абу Наср Форобий, Низомулмулк, Амир Темур асарларида жамиятни илмий бошқаришнинг ижтимойи-маданий технологияларига муносабатларини шаклланиши билан боғлиқ айрим жиҳатларини таҳлил қилган. Шунингдек, И.Мўминов, М.Хайруллаев, С.Шермуҳамедов, М.Абдуллаева, Ф.Мусаев, Х.Ҳайдаров, А.Султоновларнинг тадқиқотларини ўрганганлиги маълум бўлади. Диссертант тадқиқот давомида мазкур тадқиқотга таълуқли кўплаб адабиётлар ва тадқиқот ишларининг таҳлил қилишга ва муаллифлар билан илмий мунозарага киришишга харакат қилган. Шунингдек, ўрганилган ишлардан фарқли ўлароқ ўзининг тадқиқотини фарқли жиҳатларини асослашга эришган десак ҳам муболаға бўлмайди. Жумладан, диссертант жамиятни илмий бошқаришда рақоботбардош кадрларни бошқаруви соҳасида кузатиладиган муаммоларини бартараф этишнинг ижтимоий-маданий методлари, стратегик мақсадларини тадқиқ қилиб, унинг инновацион йўлларини очиб беришга ўз тадқиқоти мақсади даражасида эришган. Шунингдек, жамият бошқарувида шахс маънавий-ахлоқий қиёфасининг илмий билишда ижтимоий-маданий технологияларга асосланиш зарурати ва манзилли тадбиқ этиш механизими аҳамиятини ёритишга доир илмий хулосалар, таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқиш каби вазифаларни амалга оширишга киришган.
Диссертациянинг “Жамиятни илмий бошқаришда ижтимоий-маданий технологияларнинг назарий-методологик жиҳатлари” деб номланган биринчи бобида ижтимоий-маданий технологияларни кенг жорий этиш ҳамда уларни яратиш ва жамиятимиз соҳаларига самарали тадбиқ қилиш орқали миллий тикланишдан миллий юксалиш босқичига хизмат қилиши тадқиқ этилган.
Муаллиф фикрича мазкур муаммонинг хал этилиши ижтимоий-маданий технологияларнинг жамият ривожини таъминлашга хизмат қилувчи конструктив лойиҳаларни ишлаб чиқиш билан дастурларни яратиш, ижтимоий муаммоларни олдини олишнинг устувор вазифаларни илмий қарашлар асосида яхлит ҳолда ўрганишни тақозо этади ва у мазкур бобда айнан манашу масалани тарихийлик, ворисийлик ва инновацион позицияда туриб ечишга қаратилган дунё олимлари концепциялари, қарашлар ва назарияларни қиёсий ўрганган ўз муносабатларини илмий ечимларини бериб ўтган.
Диссертациянинг “Янги тараққиёт босқичида жамиятни илмий бошқаришда ижтимоий-маданий технологияларнинг ўрни” деб номланган иккинчи бобида ижтимоий-маданий муносабатлар ва назарий лойиҳалар, яъни Ўзбекистонни ривожлантириш мақсадида Ҳаракатлар стратегияси ишлаб чиқилгани, у асосида тараққиёт йўлининг чуқур илмий-назарий таҳлили ўрганилган. Жамиятни илмий бошқаришда ижтимоий-маданий технологияларнинг лойиҳалаштириш, уларнинг янги босқичда замонавий инновацион ёндашуви ва роли тадқиқ қилинган. Ишнинг жамиятни илмий бошқариш жараёнида ижтимоий-маданийлойиҳалаштиришнинг ўрни қисмида жамиятнинг ижтимоий - маданий соҳаларни бошқаришнинг ўзига хос хусусиятлари сифатида илмий бошқаришнинг ижтимоий-маданий технологияларнинг ичида лойиҳалаштириш туриши, мавжуд ижтимоий-маданий муносабатлар ва назарий лойиҳалар ўртасидаги интеграция алоқаларининг аҳамияти, жамиятининг умумэътироф этилган тамойилларига таянган ҳолда ижтимоий-маданий лойиҳалаш технологиясини ижтимоий ҳаётга тадбиқ этиш эҳтиёжлари, жамиятда ижтимоий-маданий технологияларнинг асоси ҳисобланган лойиҳалаштириш технологияси тушунчаси ҳақида бир нечта илмий-фалсафий қарашлар атрофлича тадқиқи этилган.
Муаллиф ишнинг мазкур қисмда ижтимоий-маданий лойиҳалашга ёндашув нуқтаи назардан келиб чиқиб жамиятни илмий бошқаришда ижтимоий-маданий технологияларни лойиҳалаштириш субъектни лойиҳалаштириш субъектларининг фаолиятининг қадриятли табиати ва етакчилик ролини алоҳида ажратиб олиш керак эканлигига урғу бераган. Муаллиф фикрича, жамиятни илмий бошқаришда ижтимоий-маданий лойиҳалаштириш технологияси-бу янгилик киритиш, бошқариш қарорларини, яъни турли хиллиги у ёки бу ижтимоий-маданий ҳодисани ёки жараённи мақсадга мувофиқ ўзгартиришдир. Бу ўз навбатида стратегик мақсадни амалга оширишни режали амалга ошириш демакдир. Ижтимоий-маданий лойиҳалаштиришнинг технологияси мантиқан ижтимоий-маданий эҳтиёжни англаб тушуниб олишни назарда тутади. Лойиҳа мақсадини белгилаш, қўйиш, уни аниқ хусусиятларини, лойиҳалаштириш учун зарурлигини асослаш бу умумий кўринишда лойиҳалаштиришнинг тизимли схемаси ҳисобланади.
Серобжон Ўрмоналиевич Бу жарённи жуда муҳим эканлигини асослар экан, биринчидан, лойиҳалаштириш учун жуда зарур, иккинчидан, технологиялаш босқичига ўтадиган асосдир. Ижтимоий-маданий эҳтиёжларни ўрганиш, лойиҳалаштиришнинг мақсадига лойиҳалаш ташаббускори ижодий изланишини қўйилиши бўлади, бу лойиҳани мукаммал ишлаб чиқиш ва амалга оширишга тайёргарлик кўриш босқичи ҳисобланади. Бундай ёндашиш ижтимоий-маданий лойиҳалаштириш босқичини технологик элеметларини таснифлаш заруратини вужудга келтиради. Лойиҳалаш технологиясини тузилишини аниқлаб олиш учун шу субъект активлиги босқичини босиб ўтади, бу эса одатда илмий-фалсафий лойиҳалаш жараёнининг ортида бўлади, аммо сўзсиз муқаррар қатнашади.
Жамиятни илмий бошқаришда ижтимоий-маданий лойиҳалаштириш – субъектларнинг ижтимоий-маданий фаолият тури ва мазкур соҳани ривожлантириш билан бевосита алоқадор бўлади. Ижтимоий-маданий технологиялар самарадорлигини ошириш вазифаларни ижтимоий-маданий соҳадаги муаммо ва тўсиқларни бартараф этишни ўз ичига олади. Бундай фаолиятни мумкинлиги тараққий этган мамлакатлар жамиятнинг ижтимоий-маданий бошқарув амалиётида намоён бўлади, бугун лойиҳалаштириш технологияларини қўлламасдан туриб давлатнинг ижтимоий-маданий сиёсатини тасаввур қилиш қийин эканлигини илмий асослашга харакат қилган. Хуллас диссертант жамиятни илмий бошқаришда ижтимоий-маданий лойиҳалаштириш – бу индивид, гуруҳ ёки жамият аъзолари томонидан конструктурлаштириш (таркибий элементларга бўлиш-С.Юлдашев) бўлиб, ижтимоий-маданий аҳамиятли вазифа ва макон, вақт ҳамда ресурслар бўйича чекланган лойиҳадир. Ҳар қандай раҳбар олдида пайдо бўладиган асосий муаммо, яъни унга юклатилган объектни қайси бир технология тури билан бошқариш стратегиясидан иборат эканлигидир. Ана шу муаммоларни бошқарувчи илмий асослаган ҳолда ижтимоий-маданий технологияларнинг қайси турини амалга ошириш имконини бериши ҳақида рационал ёндашуви лойиҳалаштириш технологияси билан муайян боғлиқдир деган хулосага келган.
Ишда жамиятни илмий бошқаришни лойиҳалаш тадқиқотимизнинг диалектик лойиҳаси доирасида жамият моҳиятининг таърифлари (жамоавий ижтимоийлик тамойиллари, миллий маданий қадриятлар ва умуминсоний маданий стандартлар) да акс эттирилганлигини кўришимиз мумкин. Жамият ижтимоий ҳаётини такомиллаштириш векторида ижтимоий-маданий тараққиёт, унда мукаммалликни яратиш - ижтимоий келишув, тартиблилик, тизимлилик каби жамиятни илмий – бошқаришига оид янги лойиҳалаштириш сифатларини келтириб чиқаради. Мазкур жараёнларда жамиятнинг илмий бошқаруви субъектларнинг ишончини, яъни ижтимоий-маданий ўсишини камайтиришга қаратилганлиги билан характерланади. Яъни ижтимоий-маданий ҳаётни яхшилашга қаратилганлигини белгилаб берган
Диссертациянинг “Фуқаролик жамиятини ривожлантириш шароитида ижтимоий-маданий технологиялардан фойдаланишни такомиллаштириш” номли учинчи бобида Ўзбекистонда фуқаролик жамиятини ривожлантириш уни янги босқичга кўтаришда ижтимоий-маданий технологияларнинг ўзига хос хусусиятлари, фуқаролик жамияти институтларини такомиллаштиришнинг инновацион моделлари ҳамда ўзини ўзи бошқариш органларининг фаолияти самарадорлиги билан хамоҳанг тарзда амалга оширилиши илмий-фалсафий таҳлил қилиб ўрганилган.
Бизнингча, мазкур тадқиқот мавзуининг таркибий қисмлари сифатида яна қуйидагиларга эътибор қаратилса фойдадан ҳоли бўлмайди:
Тадқиқотнинг долзарблигини ОАК талаблари асосида қайта ишлаш;
Диссертация юзасидан охирги 8-10 йил ичида нашрдан чиққан адабиётлардан янада кенгроқ фойдаланиш;
Тадқиқотда мазмунига бугунги кун руҳини кўпроқ сингдириш;
Диссертациянинг умумий хулосалар қисмида берилган таклифларни тафаккур ривожининг бугунги талаблари асосида бойитиш ва назарий хулосаларни конкретлаштириш лозим.
Диссертация мустақил бажарилган ва тугалланган. Диссертант Юлдашев Серобжон Ўрмоналиевичнинг “Жамиятни илмий бошқаришда ижтимоий-маданий технологияларнинг ўрни” мавзусидаги диссертация иши 09.00.02 – Онг, маданият ва амалиёт шакллари фалсафаси (Маданият фалсафаси ва маданиятшунослик) ихтисослигига мос келади ва уни Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети қошидаги DSc.30.12.2019.F.01.05. рақамли Илмий кенгашга ҳимоя учун тавсия этиш мумкин, деб ҳисоблайман.
Do'stlaringiz bilan baham: |