|
«ТАСДИҚЛАЙМАН»
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор Ғ.И. Ботиров
________________________
«_____» _____________2020 йил
|
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc. 30.12.2019. F.01.05. рақамли Илмий кенгаш қошидаги Илмий-назарий семинарнинг 2020 йил 30 майдаги 2-сонли мажлис
БАЁННОМАСИ
Тошкент шаҳри 2020 йил
Қатнашдилар: Илмий семинар раиси – ф.ф.д., проф. Г.Т.Махмудова, аъзолари: ф.ф.д., проф. Н.А.Шермухамедова, ф.ф.д., проф. Ж.С.Раматов, ф.ф.д., Э.М.Иззетова, ф.ф.д., проф. Т.А.Артиков, ф.ф.д., проф. И.Р.Хўжамуродов, ф.ф.д., проф. Х.Ф.Ҳайдаров, ф.ф.д., проф. А.Мухтаров, ф.ф.д., проф. Ш.О.Мадаева, ф.ф.д., доцент Н.Б.Абдуллаева, ф.ф.д., профессор в.б. С.Н. Бердиқулов, ф.ф.д. С.Д.Норқулов, ф.ф.д., проф. Г.М.Рўзматова, ф.ф.д., доцент О.Д.Нишонова, ф.ф.д., А.Қ.Айтматов, илмий семинар котиби – фалсафа.ф.б (PhD) Т. Хожиев.
КУН ТАРТИБИ:
1.1. Фарғона давлат университети мустақил тадқиқотчиси Юлдашев Серобжон Ўрмоналиевичнинг «Жамиятни илмий бошқаришда ижтимоий-маданий технологияларнинг ўрни» мавзусидаги 09.00.02 – Онг, маданият ва амалиёт шакллари фалсафаси (Маданият фалсафаси ва маданиятшунослик) ихтисослиги бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертацияси муҳокамаси.
Илмий семинар раиси – фалсафа фанлари доктори, проф. Г.Т.Махмудова: Ассалому алайкум, Ҳурматли илмий-назарий семинар аъзолари, устозлар ва семинар иштирокчилари! Кворум бор. Мажлисни очиқ деб эълон қиламан.
Бугунги Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc. 30.12.2019. F.01.05. рақамли Илмий кенгаш қошидаги Илмий-назарий семинарнинг 2020 йил 30 майдаги 2-сонли мажлисимизда 09.00.02 – Онг, маданият ва амалиёт шакллари фалсафаси (Маданият фалсафаси ва маданиятшунослик) ихтисослиги бўйича Юлдашев Серобжон Ўрмоналиевичнинг «Жамиятни илмий бошқаришда ижтимоий-маданий технологияларнинг ўрни» мавзусидаги фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (РhD) илмий даражасини олиш учун тайёрлаган диссертацияси муҳокамаси кун тартибига қўйилган.
Диссертация Илмий кенгашнинг йўлланма хати билан Илмий семинарга қабул қилинган. Диссертация муҳокама қилишга асос бўлган барча меъёрий ҳужжатлар ОАК Низоми асосида тайёрланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |