«тасдиқлайман»


Илмий семинар раиси Г.Т.Махмудова



Download 215 Kb.
bet9/13
Sana21.02.2022
Hajmi215 Kb.
#74878
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
C.Юлдашев БАЁННОМА

Илмий семинар раиси Г.Т.Махмудова: Раҳмат. Расмий тақризчи фалсафа фанлари доктори, профессор Х.Ҳайдаровга тақризи юзасидан саволлар борми? Агар савол бўлмаса, тақризчининг фикр ва хулосаларига жавоб бериш учун сўзни тадқиқотчига берамиз.
Жавоб: тадқиқотчи С.Юлдашев: Расмий тақризчи фалсафа фанлари доктори, Х.Ҳайдаровга диссертациямни синчковлик билан ўқиб, унинг яна ҳам савиясини оширишга хизмат қиладиган таклиф ва тавсияларини берганликлари учун миннатдорчилик билдирамиз.
Илмий семинар раиси Г.Т.Махмудова: Иккинчи расмий тақризчи сифатида ф.ф.д., доц., Н.Абдуллаева белгиланган. Сўз расмий тақризчига Марҳамат!
Расмий тақризчи фалсафа фанлари доктори, доцент, Н.Б.Абдуллаева: Фуқаролик жамияти институтлари фаолиятини ривожлантиришнинг янгича йўллари, инновацион моделлари ва концептуал-эвристик технологияларини ишлаб чиқишни бугунги замон талаб қилмоқда. Мамлакатимизнинг иқтисодий, ижтимоий ва маданий тараққиётининг индикатори сифатида давлат ҳокимиятининг модернизациялаш ва фуқаролик жамияти институтларини ривожлантириш орқали жамиятимизда чуқур ислоҳларни амалга ошириш, эркинлаштириш, такомиллаштириш унинг илмий бошқаришда илғор ижтимоий-маданий технологиялардан кенг фойдаланиш зарурлигини тақозо этмоқда. Фарғона давлат университети тадқиқотчиси Юлдашев Серобжон Ўрмоналиевичнинг 09.00.02 – Онг, маданият ва амалиёт шакллари фалсафаси (Маданият фалсафаси ва маданиятшунослик) ихтисослиги бўйича “Жамиятни илмий бошқаришда ижтимоий-маданий технологияларнинг ўрни” мавзусидаги (PhD) диссертацияси шу муаммони тадқиқ этишга қаратилган.
Диссертациянинг кириш қисмида тадқиқот мавзусининг долзарблиги ва зарурати, муаммонинг ўрганилганлик даражаси, илмий янгилиги асосланган, тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланишининг асосий устувор йўналишларига боғлиқлиги, объекти, предмети, методлари, мақсади ва вазифалари аниқланган, олинган натижаларнинг илмий ва амалий аҳамияти, амалиётга жорий қилингани, апробацияси, нашр этилган ишлар, тадқиқотнинг тузилиши бўйича маълумотлар келтирилган.
Диссертациянинг 1- боби «Жамиятни илмий бошқаришда ижтимоий-маданий технологияларнинг назарий-методологик жиҳатлари» деб номланган. Ушбу бобда жамиятни илмий бошқаришда ижтимоий-маданий технологияларни генезиси ва унинг эволюцияси тадқиқ этилган. Жамиятни илмий бошқаришни ижтимоий-маданий технологиялари эволюцияси - бу, маълум даврда ва даражада қарор топган тамойиллар, мезонлар йиғиндисининг ривожланиб боришидир. Бу ўз навбатида жамият фаолиятида муҳим мезон ҳисобланади.
Тадқиқотчи таъкидлаганидек, ижтимоий-маданий технологиялар жамиятнинг ривожи ва фаровонлигини таъминлашга хизмат қилувчи инновацион технологиялар ва лойиҳаларни ишлаб чиқиш, унинг ҳар бир соҳаларга оид концепция, дастурларни яратиш, ижтимоий муаммоларни олдини олиш каби рационал фаолиятни касб этади. Жамиятни илмий бошқаришда ижтимоий-маданий технологиялар тушунчасининг мазмун-моҳиятини ифодалаб турувчи “бошқарув маданияти” тушунчаси кенг маънода ишлатилади. Шунингдек, бошқарув маданияти ўзини ўзи ташкил қилувчи тизимларнинг хусусиятини ифодалашдан ҳам иборатдир. Таъкидлаш лозимки, бошқарув маданияти деб, бошқарув соҳасида муайян мақсадга эришиш йўлида инсоний салоҳиятни рўёбга чиқаришга қаратилган маданий-маърифий тадбирлар мажмуи ва уларни амалга ошириш жараёнининг намоён бўлишидир. Бошқарув маданияти бошқарилаётган ҳар қандай объектга нисбатан ишлатилади. Шунинг учун бошқарув маданияти жамиятни бошқаришда ҳам, ташкилот ва муассасаларни бошқаришда ҳам кузатишимиз мумкин.
Диссертация, жамият фақатгина ижтимоий-маданий технологияларнинг субъектлари ўртасидаги барқарор муносабатларнинг мавжудлиги натижасида жамият ривожланади дейилади. Шахсларнинг ўзаро муносабатлари турли шаклда, ижтимоий субъектлар ёки улар ўртасида юзага келадиган алоқалар ижтимоий муносабатлар кўриниши ҳисобланади. Тадқиқотчи томонидан ижтимоий-маданий технологияларни илмий муносабатлари иккита катта гуруҳга бўлиб таҳлил қилинган: моддий муносабатлар ва маънавий муносабатлар. Моддий муносабатлар бевосита инсоннинг амалий фаолияти жараёнида вужудга келади ва ривожланади ҳамда моддий маданият шаклида (моддий бойликларни яратиш, тақсимлаш ва истеъмол қилиш) мустаҳкамланади. Маънавий муносабатлар идеал, яъни ахлоқий, бадиий, фалсафий, диний қадриятлар билан боғлиқ бўлади.
Ижтимоий-маданий технологиялар – маълум ижтимоий аҳамиятли мақсадларга эришиш йўлида инсоннинг мақсадли фаолиятини амалга ошириш усули. Ушбу усулнинг моҳияти – бу бажариладиган ишлар келгусида мувофиқлаштириш ва синхронизациялаш (баб-баробар) ҳамда рационал онгли тақсимлашдан иборатдир. Бундай тақсимлаш аввал, онгли ва режали илмий билимлардан, илғор тажрибалардан, шунингдек инсон фаолияти амалга ошириладиган соҳаларни ўзига хослигини олган ҳолда амалга оширилади.
Тадқиқотда ижтимоий-маданий технологияларнинг икки хил шаклда юзага чиқиши таъкидланади: биринчидан, бажариладиган ишлар ва дастури сифатида (уларнинг мазмуни-фаолият кўрсатишнинг усуллари, воситаларидан иборат) ва иккинчидан, фаолиятнинг дастурига мувофиқ тузилганлиги билан ифодаланади. Дастурнинг ўзига хослиги ижтимоий-маданий технологиялар фаолиятини йўналиши ва мазмунини жуда муҳим тарзда олдиндан белгилаб беришида ифодаланади.
Ижтимоий-маданий технология маданиятнинг элементи ҳисобланади ва икки йўл билан пайдо бўлади: биринчидан, ижтимоий маданий муҳитда эволюцион тарзда ёки унинг қонунлари асосида сунъий ташкилий қурилади ва вужудга келади. Иккинчидан, ижтимоий-маданий технологиялар жамиятни илмий бошқаришда муҳим элемент сифатида кўриб чиқилади, зеро ижтимоий-маданий технологиялар объектив қонунларнинг талабларини ижтимоий бошқаришнинг ижтимоий амалиётга кўчириш-ўтказиш воситаси ҳисобланади. Жамият ривожланишини объектив қонуниятлари шахсларни рағбатлантирувчи, тартибга солувчи, аниқ қарорлар, меъёрлар, кўрсатмалар шаклида ифодаланишидир. Бу жамиятда аниқ олдинга қўйилган мақсадларга энг яхши натижаларга эришишни таъминлайди. Ижтимоий-маданий технологиялар жамиятда амал қилаётган қонун ва қоидаларни амалиётда, яъни ижтимоий ҳаётда тадбиқ этилишининг усуллари, меъёрий даражалари ва хусусиятларини кўрсатади.
Жамиятни илмий бошқаришда ижтимоий-маданий технологиялар тушунчасининг генезиси ва унинг эволюцияси жамиятни илмий бошқариш лойиҳаси сифатида муайян жамият дунёсининг модели ва унга талаб қилинган илмий методология лойиҳанинг етарлилигига боғлиқ. Ва албатта бу унинг институционал жиҳатларида намоён бўлади
Диссертациянинг «Янги тараққиёт босқичида жамиятни илмий бошқаришда ижтимоий-маданиий технологияларнинг ўрни» деб номланган иккинчи бобида жамиятни илмий бошқаришда ижтимоий-маданий технологияларнинг лойиҳалаштириш, унинг янги тараққиёт босқичида замонавий инновацион ёндашуви ва уларни роли тадқиқ қилинган.
Ушбу бобда жамиятни илмий бошқаришда лойиҳалаштириш ижтимоий-маданий технологиясининг ўрни, шунингдек, жамият тараққиётига замонавий инновацион ёндашувлар ижтимоий-маданий технологияларнинг аҳамиятини таъкидланади. Жамиятнинг ижтимоий – маданий бошқаришнинг ўзига хос хусусиятлари сифатида жамиятни илмий бошқаришнинг ижтимоий-маданий технологияларини лойиҳалаштириш асосий ўрин тутади.
Ишлаб чиқариш жараёнида инсонга бўлган муносабатни акс эттирувчи яна бир ёндошув–“инсон капитали” назарияси бўлиб, бунга мувофиқ корхонада ёки жамиятдаги инсон кучи капитал, яъни мулк сифатида, хусусан моддий қийматликлар тарзида муносабатда бўлинади. Ушбу назария доирасида корпоратив бошқаруви ва маданиятига оид ҳолатлар ва тасдиқлар ижтимоий-маданий категорияларда ўз аксини топади. Бу таълимотга биноан, инсон капитали одатда пул бирлигида ўлчанади. Лекин ижтимоий-маданий технологияларда эса “куч-билим” сифатида ишлатилади.
Диссертацияда, жамиятни илмий бошқаришда ижтимоий-маданий технологияларнинг замонавий ёндашувларидан бири инсон ресурсларини ривожлантириш концепцияси бўлиб, бунда ташкилот ёки жамият манфаати йўлида шахснинг ўз ташаббуси бўйича самарали меҳнат килиши учун яратиладиган шароитлар марказий масала деб қаралади. Жамиятни илмий бошқаришда ижтимоий-маданий технологияларнинг ривожлантириш омили сифатида мазкур муносабатлар субъектларининг эҳтиёжини аниқлаш ва қондириш, уларнинг касбий ва шахсий (маънавий) камолотига эришиши учун шарт-шароит яратиш концепцияси ҳисобланади. Жамиятда шахснинг ижтимоий-маданий мавқеи унда аниқланган эҳтиёжлари мажмуасига ҳар томонлама таъсир этиш жамиятни илмий бошқаришга доир қарашлар, ёндашувларнинг шаклланиши ва уларни ҳаётда тадбиқ этиш натижасини таъминлайди.
Жамиятни илмий бошқаришда ижтимоий-маданий технологияларга бўлган янгича ёндашувлар тараққиётнинг янги босқичида амалга оширилаётган ислоҳотлар билан бевосита боғлиқдир. Фуқаролик жамиятининг умумэътироф этилган тамойилларини шакллантирмасдан туриб ижтимоий-маданий технологияларни лойиҳалаштиришни жамиятга тадбиқ этиб бўлмайди.
Диссертациянинг учинчи боби «Фуқаролик жамиятини ривожлантириш шароитида ижтимоий-маданий технологиялардан фойдаланишни такомиллаштириш» деб номланади. Унда демократик давлат жамият тараққиёти, барқарор ривожланишида кадрлар салоҳияти, бошқарув бўғини вакиллари, умуман, бошқарув ресурсларини фаоллаштириш ва улардан оқилона фойдаланиш билан боғлиқ вазифаларнинг таҳлилига эътибор қаратилади.
Тадқиқотда таъкидланганидек, ҳар қандай мамлакатнинг бошқарув кадрлари профессионал салоҳияти - давлатнинг нафақат иқтисодий, балки ижтимоий-маданий тараққиётининг омили ҳисобланади. Янгича ва мустақил фикрлайдиган, масъулиятли, ташаббускор, илғор бошқарув усулларини пухта ўзлаштирган, ватанпарвар, ҳалол кадрларни танлаш ва тайёрлаш бўйича самарали тизим яратилмас экан, давлат бошқарувида сифат ўзгариши юз бермайди. Ўзбекистон Республикаси ўз ривожланиш стратегиясининг олдига аниқ мақсад ва вазифаларни белгилаб олар экан, уни амалга ошириш учун керак бўладиган куч бу-кадрлардир.
Тадқиқотда тараққиётнинг янги босқичида ижтимоий-иқтисодий ва ислоҳотлар кечаётган бугунги даврда давлат ва жамият бошқарувида кадрларнинг профессионал салоҳиятини узлуксиз равишда юксалтириб бориш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири эканлиги асослаб берилган. Чунки, давлатнинг кадрлар сиёсати давлат ва жамият бошқаруви муаммоларини ҳал қилинишининг муҳим омили ҳисобланади. Зеро, давлат бошқаруви тизимида ҳамда маҳаллий бошқарув тизимида кадрлар сиёсати тасодифий (кўр-кўрона) тарзда амалга оширилмайди. Давлат ўзининг юқори малакали кадрларни тайёрлаш сиёсатини олиб бориш орқали стратегик мақсадларини илгари суриши, устувор вазифаларни белгилаши, таълим стандартларини ишлаб чиқиши, кадрларни қайта тайёрлашга давлат буюртмасини белгилаши, бошқарув кадрларини тайёрлаш меъёрларини ишлаб чиқиши лозимлиги таъкиланади.
Диссертацияда юқорида айтилган ютуқлар билан биргаликда айрим камчиликлар ҳам мавжуд.

  1. Кириш қисмининг биринчи бандида инсоният олдида турган мавжуд ижтимоий хавфларни олдини олиш, жаҳолатга қарши маърифий билан курашиш, инновацион ғоялар ва замонавий ижтимоий-маданий технологияларни ривожлантиришни тақозо этмоқда дейилган. Бу фикрни таҳрир қилиш лозим.

  2. 22 бетда (Кареев, Н.И. Философия культурной и социальной истории нового времени (1300-1800) : монография / Н.И. Кареев. – 2-е изд. – Лейпциг : Тип. М. Стасюлевича, 1902. – 102 с.), 29-35-44 бетларда (Афанасьев В.Г. Социальная информация и управление обществом. Москва. 1975. -С 121,) 32- 42 бетларда (1972 йил Гастев А.К) Пригожин А.И Нововведения: стимулы и последствия (социальные проблемы иноватики). Москва. Политиздат, 1989. –С 271., 61 бет ( А.К.Гастев Как надо работать. Москва. Экономика, 1972. –С 100), 77-бет (Mayo E. The Human Problems of an Industrial Civilization. New York : Viking Press, 1960. Р. 96) эски адабиётлардан фойдаланилган.

3.110 бетда (Каримов И.А. Раҳбар етакчи ўзи ёниб, ўзгаларни ҳам ёндириб яшаши керак. Халқ депутатлари Сурхондарё вилоят Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида сўзланган нутқ. Халқ сўзи, 2002 йил 22 февраль, № 39.) газетадан иқтибос олинган. Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти И.Каримовнинг кўп жилдлик томлик китобидан олиши лозим иқтибос.
4. 133-бетда, Зардуштни ўрганган Фридрих Нитше “Зардушт таволлоси” китобида ўзининг ғояларини тўғридан-тўғри Зардушт орқали тушунтиришга ҳаракат қилади. “Авесто”да илгари сурилган “Ало одам” тушунчаси тимсолида, Нитше “Ало одам. У жамиятнинг сараланган, табиий танланган қатламига, элитасига дахлдор одам” деган фикрни илгари суради. (иқтибос Жўраев Н. Авесто: тарихий-адабий ёдгорлик. Тошкент. Ғофур Ғулом НМИУ. 2015. – Б 6.) китобидан олинган. Бизнингча, буни асл манбадан олиш мақсадга мувофиқ.
5. Ўзбек олимларининг тадқиқотга оид асарларидан кенгроқ фойдаланиш лозим. Адабиётлар рўйхатида бор, аммо аксарияти тадқиқотга жалб этилмаган. Асосан россиялик олимлар асарларидан фойдаланилган.
6. Диссертацияда жамиятни илмий бошқаришга таъсир этувчи омиллар ва воситалар, тараққиёт қонунларини кенгроқ таҳлил этиш мақсадга мувофиқ деб ўйлаймиз.
7. Адабиётлар рўйхати ҳам ОАК низомига мувофиқ расмийлаштирилиши лозим.
8. Тадқиқотда имловий ва стилистик хатолар мавжуд (14-38-79 бетлар)
Аммо бу камчиликлар амалга оширилган илмий тадқиқот сифатига, жиддий таъсир кўрсатмайди. Тадқиқот тугалланган илмий изланиш кўринишига эга, хулосалар асосланган.
Хулоса қилиб айтиш мумкинки, тадқиқотчи Юлдашев Серобжон Ўрмоналиевичнинг 09.00.02 – Онг, маданият ва амалиёт шакллари фалсафаси (Маданият фалсафаси ва маданиятшунослик) ихтисослиги бўйича “Жамиятни илмий бошқаришда ижтимоий-маданий технологияларнинг ўрни” мавзусидаги (PhD) диссертациясини ҳимояга тавсия этиш мумкин.

Download 215 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish