Илмий семинар раиси Г.Т.Махмудова: Яна ким муҳокама учун сўзга чиқмоқчи? Агар фикрлар бўлмаса, бу ерда билдирилган фикрларга жавоб бериш учун сўзни тадқиқотчи С.Юлдашевга берамиз.
Тадқиқотчи С.Юлдашев: − юқорида билдирилган фикр ва мулоҳазалар учун барча сўзга чиққанларга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Таҳририй ишларни, албатта, жиддий эътибор билан амалга ошираман. Берилган тавсияларни ҳисобга оламан. Эътиборингиз учун раҳмат.
Илмий семинар раиси Г.Т.Махмудова: Ҳурматли Илмий семинар аъзолари, энди очиқ овоз бериш орқали С.Юлдашевнинг фалсафа доктори (PhD) диссертациясига якуний хулоса берсак.
Тадқиқотчи Юлдашев Серобжон Ўрмоналиевичнинг 09.00.02-Онг, маданият ва амалиёт шакллари фалсафа ихтисослиги бўйича «Жамиятни илмий бошқаришда ижтимоий-маданий технологияларнинг ўрни» мавзусидаги фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (РhD) илмий даражасини олиш учун тайёрлаган диссертациясига тақризчиларнинг фикри ва муҳокамада иштирок қилган семинар аъзоларининг хулосаларига кўра битта, яъни тадқиқотчи Юлдашев Серобжон Ўрмоналиевичнинг 09.00.02 – Онг, маданият ва амалиёт шакллари фалсафаси (Маданият фалсафаси ва маданиятшунослик) ихтисослиги бўйича «Жамиятни илмий бошқаришда ижтимоий-маданий технологияларнинг ўрни» мавзусидаги диссертациясини Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.30.12.2019.F.01.05. рақамли Илмий кенгашга ҳимояга тавсия этиш таклифини овозга қўяман:
Розилар -16 та.
Қаршилар – йўқ.
Бетарафлар - йўқ.
Илмий семинар раиси Г.Т.Махмудова: Тадқиқотчи Юлдашев Серобжон Ўрмоналиевичнинг 09.00.0–Онг, маданият ва амалиёт шакллари фалсафа ихтисослиги бўйича «Жамиятни илмий бошқаришда ижтимоий-маданий технологияларнинг ўрни» мавзусидаги диссертация ишини 09.00.02–Онг, маданият ва амалиёт шакллари фалсафа (Маданият фалсафаси ва маданиятшунослик) ихтисослиги бўйича фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертацияси муҳокамалардан кейин илмий семинар аъзоларининг 100 фоиз овозини олди ва ҳимояга тавсия қилинди.
Овоз бериш натижалари ва муҳокамада билдирилган фикр-мулоҳазалар асосида якуний хулоса қабул қилинди:
Тадқиқотчи Юлдашев Серобжон Ўрмоналиевичнинг 09.00.02–Онг, маданият ва амалиёт шакллари фалсафа ихтисослиги бўйича «Жамиятни илмий бошқаришда ижтимоий-маданий технологияларнинг ўрни» мавзусида фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертацияси юзасидан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.30.12.2019.F.01.05. рақамли Илмий кенгаш қошидаги Илмий семинарнинг
Do'stlaringiz bilan baham: |