«тасдиқлайман»



Download 215 Kb.
bet12/13
Sana21.02.2022
Hajmi215 Kb.
#74878
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
C.Юлдашев БАЁННОМА

ХУЛОСАСИ

1. Тадқиқотчи Юлдашев Серобжон Ўрмоналиевичнинг 09.00.02–Онг, маданият ва амалиёт шакллари фалсафа (Маданият фалсафаси ва маданиятшунослик) ихтисослиги бўйича «Жамиятни илмий бошқаришда ижтимоий-маданий технологияларнинг ўрни» мавзусида мавзусида фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертацияси 09.00.02 – Онг, маданият ва амалиёт шакллари фалсафа ихтисослигига мос келади.


2. Диссертациянинг илмий савияси ОАК талабларига жавоб беради.
3. Диссертациянинг илмий ва амалий аҳамияти қуйидагилардан иборат:
Тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти ижтимоий-маданий технологиялар тушунчаларини ўзига хос жиҳатлари комплекс таҳлил қилинганлиги билан характерланиб, жамиятни илмий бошқаришда ижтимоий-маданий технологияларнинг ривожланиш жараёнларини тадқиқ этиш натижалардан ушбу йўналишдаги назарий-илмий ёндашувларни такомиллаштиришда, етук кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш жараёнида, миллий қадриятларга содиқлик, ўтмиш аждодларнинг маънавий меросига ҳурматни тарғиб этишда, етук мутахассис кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш жараёнида ижтимоий-гуманитар фан дастурларини тузишда фойдаланиш мумкин.
Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти шундаки, Ўзбекистонда жамиятни илмий бошқаришда ижтимоий-маданий технологияларни ишлаб чиқишда, ижтимоий-маданий ва сиёсий соҳадаги бошқарув маданиятининг сиёсий-фалсафий жиҳатини оширишда, унда ўз аксини топган назарий хулосалар ва амалий тавсиялардан узлуксиз таълим тизимида, шунингдек, “Беш ижобий ташаббус” лойиҳасини амалга оширишда жамоат ташкилотларидаги илмий-маърифий тадбирларида фойдаланиш мумкин.

4. ОАК рўйхатидаги 7 та, 3 хорижий илмий журналда, 2 та халқаро илмий-амалий конференция материалларида, 10 та республика илмий-амалий конференция материалларида, 1 та Монографияда ва журналларида чоп этилган мақолаларда ўз аксини топган диссертация матнидан келиб чиққан ва уни акс эттиради.


5. Жамиятни илмий бошқаришда ижтимоий-маданий технологияларни ривожлантиришнинг маданий жиҳатлари бўйича илмий асосда ишлаб чиқилган таклифлар келтирилган ва шу йўналишдаги назарий-илмий ёндашувларни такомиллаштиришда фойдаланиш мумкин.
Ижтимоий-маданий технологияларнинг функцияларидан ижтимоий маданий фаолиятнинг воситалари асосида назарий ва амалий такомиллашуви
(шахс ва қадриятлар диалектикаси) самарадорлигини оширишдаги илмий хулосалари ва янгиликларидан 2017-2020 йилларга мўлжалланган Давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги ОТ-Ф1-100 рақамли “Имконияти чекланган болалар ижтимоий-маданий фаолиятининг бадиий-ижодиёт воситалари асосида назарий ва амалий такомиллашуви” номли фундаментал лойиҳа доирасида чоп этилган “Шахс ва қадриятлар диалектикаси” номли монографияни тайёрлашда (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 16 июлдаги 89-03-2788-сон маълумотномаси) фойдаланилган. Илмий натижаларнинг амалиётда қўлланилиши шахс ва қадриятлар диалектикасини имконияти чекланган болалар ижтимоий-маданий фаолиятининг такомиллашувига хизмат қилган.
Фуқаролик жамияти институтлари фаолиятини такомиллаштиришнинг инновацион моделлари ва концептуал-эвристик технологиялардан жойлардаги маънавий-маърифий тадбирларни ташкиллаштиришда тадқиқотнинг янгиликларидан фойдаланилган. Республика маънавият ва маърифат Кенгаши марказининг томонидан маънавий-маърифий ишлар фаолияти билан боғлиқ илмий-назарий масалаларга бағишланган материалларни тайёрлашда, шунингдек, маънавий-маърифий ишларни бажаришда тадқиқотнинг инновацион моделларидан (Республика маънавият ва маърифат Кенгаши Республика маънавият ва маърифат марказининг 2019 йил 19 сентябрь 02/09-1285-сонли далолатномаси) фойдаланилган. Натижада Узлуксиз маънавий тарбия концепцияси тарғиботида маданий мерос, анъана ва қадриятлар, халқ маданиятини юксалтириш бўйича ташвиқот материалларини тайёрлашга хизмат қилган.
Жамиятни илмий бошқаришда ёшларнинг ижтимоий-маданий технологияларидан рационал фойдаланиш йўлларига амалиётда фойдаланишлари Ўзбекистон Республикаси Ёшлар Иттифоқининг “Ёшлар-келажагимиз” давлат дастурини Фарғона вилояти ҳудудларида бажарилишида, “Беш ижобий ташаббус” лойиҳасини амалга оширишда, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг семинар-тренинглари, давра суҳбатлари, тарғибот гуруҳлари фаолиятида, марказ фаолияти билан боғлиқ илмий-назарий масалаларга бағишланган материалларда диссертациянинг илмий янгиликларидан (Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий кенгашининг 2019 йил 16 сентябрь 04-13/4231-сонли маълумотномаси) фойдаланилган. Мазкур таклифларнинг амалиётга жорий этилиши натижасида ёшлар дунёқарашида жамиятга нисбатан ижобий муносабатларнинг шаклланиши, ёшлар ўртасида ўз Ватанига, маҳалласига бўлган муҳаббатининг янада ортиб бориши, халқ фаровонлиги борасидаги билимлари ва ҳуқуқий саводхонлигини ошишига хизмат қилган.
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида, шунингдек, жамоатчилик ўртасида олиб борилаётган тарғибот-ташвиқот ишларини ташкиллаштириш (қайта ўзгартирувчилик технологиясидан)да, танловлар ўтказиш (тартибга солувчи-бошқарув функцияси)да фойдаланилди. Амалиётда (Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгашининг 2019 йил 9 октябрь 04-13/1931-сонли маълумотномаси) қўлланилди. Натижада ижтимоий-маданий технологиялардан фойдаланиш маҳаллада истиқомат қилувчи фуқароларнинг маҳаллага нисбатан дахлдорлик ҳиссини ўйғотишга хизмат қилди.
С.Ў.Юлдашевнинг диссертация мавзуси: ОАК Бюллетенининг 2019 йилдаги 3-сонида 09.00.02 шифрида эълон қилинган.
С.Ў.Юлдашев томонидан 4 та малакавий имтиҳон топширилган: “Инглиз тили”, “Фан фалсафаси, Техника фалсафаси”, “Замонавий фалсафанинг онтологик муаммолари”, “Онг, маданият ва амалиёт шакллари фалсафаси”.
С.Ў.Юлдашевнинг диссертацияси Фарғона давлат университетида бажарилган ва 2019 йил 28 июндаги университетнинг Тарих факультети “Фалсафа” ва “Фуқаролик жамияти” кафедраларининг 11-сонли қўшма мажлисида муҳокама қилинган. Диссертация иши тугалланган тадқиқот эканлигини ҳисобга олиб, Илмий кенгашда ҳимояга тавсия этилган.
7. Диссертация ва диссертация автореферати ОАК низоми асосида расмийлаштирилган.
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc. 30.12.2019. F.01.05. рақамли Илмий кенгаш қошидаги Илмий семинарнинг 09.00.02–Онг, маданият ва амалиёт шакллари фалсафа (Маданият фалсафаси ва маданиятшунослик) ихтисослиги бўйича 2-сонли мажлисида

Download 215 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish