Чучук сувнинг етишмаслик сабаблари
Хўжалик тармоқлари ва аҳолининг тез ўсиши туфайли сув ресурслари кўп сарф бўлади
Чучук сув ресурсларининг аноат, маиший коммунал хўжалиги сувлари билан ифлосланиши
Дарёларнинг сув йиғадиган ҳавзаларидаги ўсимликларни кесиш,
ерларни ҳайдаш, ботқоқликларни қуритиш ва бошқалар
2-расм. Чучук сувларнинг етишмаслик сабаблари
(А.А.Қаюмов, Ў.Ш.Якубовлар бўйича, 2008)
Ўзбекистон Республикасида олинган чучук сувнинг 92 фоизи қишлоқ хўжалигида, 6 фоизи саноатда, 0,5 фоизи коммунал хўжалигида ишлатилади, 1,5 фоизи эса буғланиб кетади. Туркманистонда эса олинган чучук сувнинг 72 фоизи қишлоқ хўжалигида, 2 фоизи саноатда, 0,5 фоизи коммунал хўжалигида сарфланса, 25,5 фоизи буғланиб кетади.
Сув ресурсларининг ифлосланиши деганда, биз ҳар хил органик
ноорганик, механик, бактериологик ва бошқа моддалар тўпланиб, унинг физик хоссалари (ранги, тиниқлиги, ҳиди, мазаси) ва таркибининг (реакцияси ўзгариши, органик ва минерал қўшимчалар миқдори ортиб. заҳарли бирикмалар пайдо бўлиши) ўзгаришини, сувнинг юзасида ҳар хил моддалар сузиб, тагига чўкаверишини, сувнинг таркибида кислороднинг камайиб кетиши, бактериялар кўпайиши, юқумли касалликлар бактерияларининг пайдо бўлишини тушунамиз.
Сувни ифлословчи манбалар орасида энг муҳим ўринни саноат ишлаб чиқаришидан ҳосил бўлган ва маиший коммунал хўжаликдан чиққан оқова сувлар эгаллайди.
Саноат ва маиший коммунал хўжалик корхоналаридан даволаш- соғломлаштириш ва бошқа ташкилотлардан чиқадиган ифлос оқова сувлар; ювувчи синтетик моддалар; рудали ва рудасиз қазилма бойликларининг қазиб олинишидаги чиқиндилар; шахталарда, конларда, нефт корхоналарида ишлатилган ва улардан чиққан ифлос сувлар; автомобил ва темир йўл транспортидан чиққан ташлама сувлар; ёғоч тайёрлаш, уни қайта ишлаш ва сувда оқизишда, ташишда ҳосил бўлган чиқиндилар; чорвачилик фермалари ва комплексларидан оқиб чиқадиган ифлос сувлар; зиғир ва бошқа техник экинларни бирламчи ишлов беришдан чиққан чиқиндилар; экинларини суғориш натижасида вужудга келган оқова - ташландиқ ва зовур сувлари; ҳар хил минерал ва органик ўғитлар ҳамда зараркунандаларга сепилган заҳарли химикатлар ишлатилган далалардан оқиб чиқадиган сувлар: шаҳар, шаҳарчалар ва қишлоқ ҳудудидан оқиб чиқадиган (ёғин сувлари) сувлар: электр станциядан чиққан иссиқ сувлар; радиоактив ифлосланиш сувлари ва бошқалар.
Саноат чиқинди сувлари таркибида тирик организмлар учун
хавфли бўлган ҳар хил кислоталар, феноллар, водород сулғфати,
аммиак, мис, рух, симоб, цианид, мишғяк, хром ва бошқа заҳарли
моддалар, ёғ, нефт маҳсулотлари, ҳар хил биоген моддалар мавжуд
бўлиб, улар саноат корхоналарида ишлатилган оқова сувлар билан
бирга дарё, кўл ва сув омборларга бориб қўшилади.
Агар бирор сув ҳавзасининг ифлосланиш даражасини 100% деб олсак, шунинг 42% минерал ифлосланиш - ҳар хил туз, қум, ишқор, кислота, минерал ёғлар, шлак ва бошқалар, 58% органик ифлосланиш - коммунал хўжалиги - шаҳар канализацияси, ҳаммом, кир ювадиган жойлар ва бошқа санитария - соғломлаштириш ташкилотлари; тери, қоғоз - целлюлоза, пиводан чиқадиган оқовалар; ўсимлик мойлари, мевалари, полиз экин қолдиқлари; инсон чиқиндиларига тўғри келади.
Республикада энг ифлос сувлар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига мансубдир. Ўзбекистон сувлари ва сув ҳавзалари антропоген
ифлосланишига қараб 6 типга бўлинади (1-жадвал).
Сув киши саломатлигида ва унинг хўжалик фаолиятида катта
аҳамиятга эга. Акс ҳолда, ифлос сув турли салбий оқибатларга олиб
келиши мумкин. Касалликларни пайдо қилади, тарқатади, саноат корхоналаридаги технологик жараёнга салбий таъсир кўрсатади, маҳсулот сифатини пасайтиради, қимматбаҳо асбоб – ускуналарни ишдан чиқаради, гидротехник, темир-бетон иншоотларини, сув қувурларини эмиради ва жуда катта иқтисодий ва маънавий зарар етказади.
Ўзбекистонҳудудида вужудга келадиган ер усти сувлари. нйнг ўртача йиллик оқим ҳажми 10 км3, атрофдая қўшимча 89 км3 сув келади. Дарёлар оқимини тартибга солиш, ирригация ва энергия ишлаб чиқариш мақсадида Республикада 53 та каттакичик сув омбори ва 28 та селхона қурилган, сув омборларининг сув сиғими 16 км3 дан зиёд.
Do'stlaringiz bilan baham: |