“Тасдиқлайман” Табиий фанлар факультети декани


Барқарор ривожланишдаги халқаро ҳамкорлик



Download 1,8 Mb.
bet20/21
Sana24.06.2022
Hajmi1,8 Mb.
#698256
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21
Bog'liq
Глобал геоэкологик муаммолар ва уларнинг оқибатлари

3.3. Барқарор ривожланишдаги халқаро ҳамкорлик

Ҳозирги вақтда глобал характерга эга бўлган экологик


муаммоларни ҳал қилишлик муҳим ва зарур эканлиги бутун дунё
мамлакатлари томонидан тан олинди. Мамлакатларнинг географик ўрни ва иқтисодий ривожланишидан қатҳий назар, уларнинг серқирра ва ўзаро боғлиқлиги умумий чора ва таклифларни ишлаб чиқишни талаб қилади. Шу билан бирга, жаҳоннинг турли мамлакатлари атроф-муҳитни соғломлаштириш дастурларини ҳаётга татбиқ қилиш бўйича бир хил имкониятга эга эмас. Бу борада ҳамкорлик ва дунё ҳамжамиятининг ёрдами ҳам муҳимдир.
Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича ҳамкорлик ҳозирча
чорак асрлик тарихга эга. 70-йилларнинг бошларига келиб, шу нарса
равшан бўлдики, жамият ва табиат муносабати натижасида инсоният учун офат келтирувчи муаммолар келиб чиқдики, бу ҳам бўлса, биосферада қайтариб бўлмайдиган ўзгаришлардир. Шунинг учун атроф-муҳит муҳофазаси вазифаси халқаро характерга эга бўлиб қолди. Бу муаммони ҳал қилишнинг ҳозирги замон босқичига асосан 1972 йилдаги Стокголм конвенцияси асос солди. Унинг қарорига биноан, дунё миқёсида атроф-муҳит бўйича БМТ дастурини амалга оширувчи ЮНЕП ташкилоти тузилди. Унинг штаб квартираси Найробида жойлашган. ЮНЕПнинг раҳбар органи бўлиб, ҳар тўрт йилда БМТ бош ассамблеяси томонидан сайланадиган бошқарувчилар кенгаши ҳисобланади. Кенгашнинг вазифалари қуйидагилар:
- атроф-муҳит муҳофазаси бўйича халқаро ҳамкорликда бош бўлиш;
- тадбирлар ўтказишга тавсияномалар бериш;
- дастурларни амалга оширишда раҳбарлик қилиш;
- атроф-муҳитни дунёда муттасил равишда тузатиб бориш;
- атроф-муҳит бўйича баҳо, билим ва ахборотлар тўплашда ҳамжамиятлар-га ёрдам бериш.
Шу муносабат билан атроф-муҳит муҳофазаси кўп қиррали
мажмуали муаммо бўлиб, ЮНЕП фаолиятига қўшимча тарзда уни
алоҳида жиҳатлари билан автоном статусига эга БМТнинг қуйидаги
ихтисослаштирилган ташкилотлари шуғулланадилар:
ГЭФ (глобальный экологический фонд) – 90-йиллар бошларида
ташкил этилган бўлиб, сайёравий характерга эга ва асосан
ривожланаётган мамлакатларга ёрдам беради. Бу фонд фаолиятида
учта халқаро структура иштирок этади: 1) БМТ нинг ривожланиш
дастури; 2) Атроф муҳит бўйича БМТ дастури; 3) Жаҳон Банки.
Дастлаб тўртта энг муҳим йўналиш молиялаштирилди:
- иқлимнинг илиқлашиши;
- халқаро сувларнинг ифлосланиши;
- биологик турфа оламнинг камайиб бориши;
- озон қатламининг сийқаланиши.
Бу юқоридаги барча ташкилотлар мустақил бўлиб ҳукуматлараро келишув асосида тузилган ва кенг халкаро нуфузга эга. Булардан ташқари атроф-муҳит муҳофазаси масалалари билан яна бошқа кўпгина ташкилотлар БМТ таркибида ёки холис тарзда шуғулланадилар.
Минтақали экологик муаммолар турли комиссиялар фаолиятида ифодасини топади. Улар дунёнинг турли қисмларида социал ҳолатни ўрганадилар, ҳукуматлар учун тавсияномалар ишлаб ва лойиҳаларни татбиқ қилишда иштирок этадилар. Масалан: эСКАТО комиссияси (Осиё ва Тинч океани минтақаси), эКЛАК (Лотин Америкаси минтақаси учун), НЕК (Европа учун), экологик сиёсат бўйича комитетлар доирасида мавжуд.
Юқорида кўрсатилган БМТ нинг барча ташкилотлари ҳукумат
ва ноҳукумат ташкилотлари билан ҳамкорликда ҳаракат қилади.
Буларга масалан: табиат ва табиий ресурсларни муҳофаза қилиш
халқаро кенгаши, ҳайвонларни ҳимоя қилиш Халқаро Федерацияси ва бошқаларни киритиш мумкин. Сайёравий экологик – иқтисодий муаммоларни ҳал қилиш йўлларини ишлаб чиқишда табиат муҳофазаси бўйича халқаро конференцияларнинг роли катта.
Стокголм (1972) конференцияси очилган кун 5 июнғ – Бутун
дунё атроф муҳитни ҳимоя қилиш куни деб эълон қилинган. Шундан бери ҳар 5 йилда шундай конференция ўтказилади. Охиргиси Рио-де-Жанейрода 1997 йилда бўлди.
Хусусан, миллий ҳокимият аҳзолари экологик воситаларидан фойдаланишда ва экологик сарф-харажат борасида шундай ёндашишга диққат эътиборни қаратишлари керакки, яъни ифлосланиш сарф-харажатларини қоплаши керак. Барқарор
ривожланишга эришиш учун давлат ҳаётга тўғри келмайдиган ишлаб чиқариш ва истеҳмол тизимларни чегаралаши ва тугатиши керак.
Минтақавий характерга эга бўлган конференциялар ҳам муҳим рол ўйнайди. 1995 йилда "Европа учун атроф-муҳит"деб аталувчи умумевропа конференцияси ўтказилди, унда "Европа учун экологик дастур" қабул қилинди.
1983 йил БМТ нинг Бош Ассамблеяси "2000 йилгача ва ундан
кейинги даврда атроф-муҳит муҳофазасида улкан истиқболлар ҳақида “доклад” деб номланувчи башорат қабул қилинди. 1987 йил доклад тасдиқланди. Бунда барқарор социал-иқтисодий ривожланиш асосини ташкил этувчи ғоялар илк бор шаклланди.
Атроф-муҳит муҳофазаси бўйича декларация ишлаб чиқиш таклиф қилинди. Бу борадаги ишларни фаоллаштириш учун конференция қарори билан 1992 йил барқарор ривожланиш бўйича БМТ комиссияси тузилди.
Охирги йилларда халқаро ҳамкорликнинг конвенция, кўп ёки икки томонлама битим келишуви, шартнома, дастурлар деб аталувчи шакллари пайдо бўлди. Табиат муҳофазасини у ёки бу аспекти бўйича мамлакатларда қабул қилинган мажбуриятлар уларнинг якуний ифодасидир. Бу конвенцияларнинг энг аҳамиятлиси қуйидагилар:
- узоқ масофада ҳавонинг трансчегаравий ифлосланиши тўғрисида (1979 йил).
- озон қатламининг муҳофазаси тўғрисида (1985 йил).
- денгизларни чиқинди ва бошқа материаллар билан ифлосла-нишини олдини олиш тўғрисида (1975 йил).
- Қора денгизни ифлосланишдан сақлаш бўйича (1992 йил).
- биологик турли-туманлик тўғрисида (1992 йил).
- бутун дунё маданий ва табиий меросларни муҳофаза қилиш тўғрисида ва бошқалар.
Юқорида кўрсатилган конвенциялар кўзда тутилган мақсадга
эришишда аниқ чораларни қўллашни олдиндан кўрсатиб беради. Масалан: "Ҳавонинг трансчегаравий ифлосланиши тўғрисида"ги конвенцияда маълум вақтга олтингугуртни чиқаришни пасайтириш, азот оксидланишини ўрнатилган ҳажмда бўлишига эришиш вазифалари кўрсатилади. Охирги йилларда “Чидамли органик бирлашмалар ва оғир металларни чиқариб ташлашни чегаралаш” бўйича тадбирлар ўтказилмоқда. 1996-2003 йилларда, бу конвенция бир неча келишувлар билан яна тўлдирилди. Шу каби мақсадлар атроф-муҳит муҳофазаси бўйича конвенция ва битим доирасида ишлаб чиқилган халқаро дастурларга эга.
Ўзбекистон Республикасининг 1992-йили 2-мартда БМТга тенг ҳуқуқли аҳзо бўлиши экология соҳасидаги халқаро ҳамкор­лик учун ҳам кенг йўл очиб берди. Биринчи навбатда Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги икки томонлама ва кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантириш катта аҳамияга эгадир. Айниқса, Орол ва Оролбўйидаги экологик муаммолар Марказий Осиё давлатлари, халқаро ташкилотларнинг диққат марказида бўлиб, ушбу йўналишда турли тадбирлар ўтказилди ва амалга оширилмоқда. Оролбўйи аҳолисини сифатли ичимлик суви билан таъминлаш, уларга тиббий ёрдам кўрсатиш ҳамкорликнинг асосий масалаларидан ҳисобланади.
Жаҳон Банки, Европада ҳавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕҲҲТ) ва бошқалар Ўзбекистондаги экологик муаммоларни ҳал қилиш ишига катта ҳисса қўшмоқдалар. Ўзбекистондаги экология ва саломатлик фонди- "Экосан", нодавлат ташкилотлари экологик муаммоларни ҳал қилишда, халқаро ҳамкорликни мувофиқлаштириш ишига ўз ҳиссасини қўшмоқда.
Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) мамлакатлари келишувига биноан экология соҳасидаги ҳамкорлик 1992- йил тузилган Давлатлараро экологик Иттифоқ (ДЭИ) орқали амалга оширилади. Экология ва табиатни муҳофоза қилиш муаммоларини ҳал қилишда Ўзбекистон Республикаси Марказий Осиё давлатлари, Осиё, Европа, Америка ва Тинч океани минтақаси мамлакатлари билан икки томонлама ва кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантирмоқда. Халқаро ҳамкорликни амалга оширишда экологик таълим ва тарбияни ривожлантириш масалаларига ҳам алоҳида эътибор берилади.
Ўзбекистон Республикаси 1985-йилги озон қатламини химоя қилиш бўйича Вена конвенцияси, 1987-йилги озон қатламини емирувчи бирикмалар бўйича Баённома (Монреаль), 1989-йилги (Базель) хавфли чиқиндиларни чегаралараро ташишни назорат қилиш конвенцияси, 1992-йилги Иқлим ўзгариши тўғрисидаги конвенция, Киото Баённомаси(1998), Чўллашишга қарши кураш (1992), Биологик хилма-хилликни сақлаш(1993) каби ўнга яқин конвенцияларга қўшилган. Ушбу йўналишда фаол ҳаракатлар амалга оширилмоқда. Экология ва табиатни муҳофазаси соҳасидаги ҳар қандай давлатлараро ҳамкорлик экологик вазиятни маҳаллий, миллий, регионал ва глобал даражада яхшилашнинг асосидир.
ХУЛОСА

Мавзуни ўрганиш натижасида қуйидаги асосий хулосаларга келинди:


- ХХ асрнинг иккинчи ярмига келиб, турли табиат ресурсларининг регионал танқислиги атроф-муҳитнинг эса – глобал масштабда ифлосланиши ва мувозанатининг бузилиши рўй бериб, у тобора кескин тус ола борди. Географик муҳитда энергетика балансининг ва экологик шароитнинг бузилиши учун реал хавф пайдо бўлди;
- ХХ асрнинг тахминан 50-йилларидан бошлаб, ишлаб чиқариш кучларининг “Фан-техника революцияси” деб ном олган сакраб ўсиши муносабати билан инсон билан табиат ўртасидаги ўзаро таъсир мисли кўрилмаган масштабга этди ва кўп жиҳатдан янги шаклларга эга бўлди;
- табиий ресурслардан фойдаланиш ҳажмининг доимо ортиб бориши, улардан фойдаланишнинг истиқболи ва муддати, уларнинг тамом бўлиш хавфи ва бу билан боғлиқ бўлган кўплаб иқтисодий муаммоларни кун тартибига кўндаланг қилиб қўймоқда;
- кейинги вақтларда табиатга кўп миқдорда инсон яратган ва илгари маълум бўлмаган янгидан-янги моддалар қўшилмоқда. Аксарият парчаланиши жуда қийин бўлган, бу моддалар табиатдаги модда айланиши жараёнидан тушиб қолади. Бундай моддаларнинг тўпланиши табиий жараёнларнинг боришини бузади;
- тадқиқотчиларнинг ҳисоб китобларига қараганда, 70-йилларнинг охирларида, инсоннинг хўжалик фаолияти натижасида дунё бўйича йилига 23—40 млрд. т чиқинди вужудга келган. ХХI асрда бу кўрсаткич 105 млрд. т гача кўпайиши тахмин қилинмоқда;
- тропосферада ис гази, шунингдек, метан, азот оксиди, хлор, фтор, углероднинг ошиб бориши Ер курасида иссиқхона самарасини тобора кўпайтирмоқда. Ис гази ҳажмининг 50-йилларнинг охирига нисбатан ҳозирда икки баравар ошганлик ҳаво ҳароратининг кўтарилиб боришига олиб келди. АҚШ даги бутун дунёни кузатиш институтининг мутасаддиларидан бири Лестер Р.Брауннинг (1989 й.) башорат қилишича ҳавонинг ўртача ҳарорати 1,5—4,5° кўтарилиши таҳмин қилинмоқда. Унинг таъкидлашича, бу ҳодиса 2030—2050 йиллар орасида содир бўлиши мумкин;
- ЮНЕП маълумотларига қараганда ҳозирда қурғоқчил ва ёғин кам иқлим минтақаларининг 95% майдони чўлга айланиш арафасида турибди, яъни қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришининг тезкорлик билан амалга оширилиши ўсимлик ва тупроқ қопламларининг табиий имкониятларидан бир неча баравар ошиқроқ фойдаланишига олиб келди, бунинг оқибатида уларнинг маҳсулдорлиги кескин камайиб бормоқда;
- Ўзбекистон Республикаси Биринчи президенти И.А.Каримов ўзининг “Ўзбекистон ХХI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари” асарида (1997) Ўзбекистондаги экологик вазиятга баҳо берар экан, энг асосий тўртта муаммони алоҳида таъкидлаб ўтади. Улар қуйидагилар:
1) Ер ресурсларининг чекланганлиги ва уларнинг сифат таркиби билан боғлиқ муаммолар;
2) Ер ости ва ер усти сув заҳираларининг тақчиллиги ҳамда ифлосланиши билан боғлиқ муаммолар;
3) Орол денгизининг қуриб бориши ва у билан келиб чиқаётган муаммолар;
4) Ҳаво бўшлиғини ифлосланиши билан боғлиқ муаммолар.
- Ўзбекистонда фойдаланиладиган сувнинг асосий қисми — 85% (53—55 км3) қишлоқ хўжалиги мақсадларида, 12% (6,0 км3) саноатда ва қолган 3% (1,7 км3) коммунал хўжаликда сарфланади;
- Орол денгизи сатҳининг пасайиб бориши, Амударё ва Сирдарё делталарига сувнинг мунтазам келмай қўйганлиги, энг даҳшатлиси сув шўрлигининг муттасил ортиб бориши ҳамда турли заҳарли чиқиндилар билан ифлосланиши туфайли Орол бўйи ҳудудларида 60 йилларнинг бошларидан эътиборан чўллашиш жараёни рўй бера бошлади ва Оролқум чўли пайдо бўлди;
- Ўзбекистонда ҳавони ифлослантиришда биринчи ўринда Олмалиқ - 145 минг т, кейинги ўринларда Ангрен - 126,2, Фарғона - 88,8, Қарши - 73,4, Навоий - 57,9, Жиззах - 24,8, Тошкент - 23,2, Чирчиқ - 21,9, Бекобод - 15,1, Самарқанд - 13,6 минг т ва бошқалар туради;
- дунё ҳамжамиялининг янги барқарор ривожланисли концепцияси илк бор 1987 йил БМТнинг Бутунжаҳон атроф-муҳит ва ривожланиш бўйича Комиссияси томонидан ишлаб чиқилди;
- Охирги йилларда халқаро ҳамкорликнинг конвенция, кўп ёки икки томонлама битим келишуви, шартнома, дастурлар деб аталувчи шакллари пайдо бўлди. Табиат муҳофазасини у ёки бу аспекти бўйича мамлакатларда қабул қилинган мажбуриятлар уларнинг якуний ифодасидир. Бу конвенцияларнинг энг аҳамиятлиси қуйидагилар:
- узоқ масофада ҳавонинг трансчегаравий ифлосланиши тўғрисида (1979 йил).
- озон қатламининг муҳофазаси тўғрисида (1985 йил).
- денгизларни чиқинди ва бошқа материаллар билан ифлосла-нишини олдини олиш тўғрисида (1975 йил).
- Қора денгизни ифлосланишдан сақлаш бўйича (1992 йил).
- биологик турли-туманлик тўғрисида (1992 йил).
- бутун дунё маданий ва табиий меросларни муҳофаза қилиш тўғрисида ва бошқалар.

Download 1,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish