Чўллашиш. Дунё миқёсидаги геоэкологик муаммоларнинг яна бири чўллар майдонининг кенгайиб боришидир. Қуруқ иқлим минтақасида чўллар майдонининг 60 йиллардан бошлаб кескин кенгайиши аввало ривожланаётган мамлакатларда аҳоли сонини тўхтовсиз ошиб бориши, мамлакатларнинг мустақилликка еришиб қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга киришганлиги ва маълум маҳнода қурғоқчиликнинг тез-тез содир бўлганлиги билан боғлиқдир. ЮНЕП маълумотларига қараганда ҳозирда қурғоқчил ва ёғин кам иқлим минтақаларининг 95% майдони чўлга айланиш арафасида турибди, яъни қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришининг тезкорлик билан амалга оширилиши ўсимлик ва тупроқ қопламларининг табиий имкониятларидан бир неча баравар ошиқроқ фойдаланишига олиб келди, бунинг оқибатида уларнинг маҳсулдорлиги кескин камайиб бормоқда. Деҳқончилик қилинаётган унумдор ерларнинг шўрланиб бараётганлиги туфайли уларнинг маҳсулдорлиги камайиб, оддий тошлоқ ва қумлоқ тупроқлардан фарқи қолмаяпти. Яйловларда тўхтовсиз мол боқилиши, бута ва дарахтлар ёқилғи тайёрлаш учун аёвсиз кесилаётганлиги қумли чўллар майдонининг кенгайишига сабаб бўлмақда.
Қурғоқчил иқлимли ерларнинг жами майдони тахминан 40 млн. км2, яъни қуруқликнинг тахминан 25% ини ташкил этади. Шу ҳудудда суғориладиган ерларнинг майдони 260 млн. гектар, қолганлари лалми ва яйловлардан иборат. Қурғоқчил иқлим минтақасида Ер юзаси аҳолисининг 20% и (800 млн. киши) истиқомат қилади. Сувнинг камлиги обикор деҳқончиликнинг кенг миқёсда тараққий эттиришга имкон бермайди, бунинг устига қуриқ ерлар табиий шўрланган, баъзан тошлоқ ва кўпроқ қумлоқ ҳамда қум билан қопланган.
ХХ аср тарихида Африкадаги Саҳрои Кабирнинг жанубидаги Соҳил минтақасида 1968—1973 йилларда бўлиб ўтган фалокатли чўллашиш ҳодисаси ўчмас из қолдирди. Шу йилларда қурғоқчилик ниҳоятда кучли рўй берди. Масалан, шу ҳудуддаги энг катта Чад кўли сатҳининг 2/3 қисми қуриди, Нигер ва Сенегал дарёларининг ўзанларида сув бўлмади, қудуқларнинг қуриб қолиши ва сув ҳавзаларида вақтинча сувнинг бўлмаслиги барча жойларда кузатилди. Табиий яйловлар нам этишмаелик туфайли қуриб, маҳсулдорлиги кескин камайиб кетди, бута, ярим бута ва дарахтлар қуриди. Оқибатда обикор деҳқончилик, яйлов чорвачшшги бир неча йиллар мобайнида катта зарар кўрди, аҳоли ўртасида очлик ва ўлим авж олди.
Ҳисоб-китобларга қараганда инсон таъсирида таркиб топган чўлларнинг жами майдони 9,1 млн. км2 ни ташкил қилади. Шунингдек, 3,5 млрд га майдондаги ҳудуд турли даражада чўллашишга берилган, бу ҳол юздан ортиқ мамлакат аҳолисига таҳдид солмоқда. Ҳар йили тахминан 21 млн. га майдондаги ер тўлиқ бузилишга маҳкумдир. Суғориладиган ерларнинг 6 млн. га майдондаги қисми ҳар йили чўллашишга юз тутмоқда. Инсон таъсирида чўллашиш Осиё, Африка ва Австралияда кучли даражада содир бўлмоқда, бу қитҳаларда табиий равишда пайдо бўлган чўллар ҳам кенг майдонларни ташкил қилади.
Арид ўлкаларида чўллашишнинг олдини олиш ва унга қарши кураш мақсадида БМТ нинг атроф-муҳит масалалари билан шуғулланувчи ЮНЕП ташкилоти раҳбарлигида биринчи марта Кениянинг Найроби шаҳрида 1977 йилда Халқаро анжуман бўлиб ўтди. Ушбу анжуман “Чўллашишга қарши ҳаракат режаси”ни ишлаб чиқди. Режа бир неча қисмлардан иборат бўлиб кўп йилларга мўлжалланган. 1981 йилда Тошкентда шу режага мувофиқ Халқаро илмий симпозиум бўлиб ўтди. Тошкент симпозиуми шу чоққача эришилган илмийтадқиқот ишларига хулоса ясаб, бундан буён амалга ошириладиган илмий ва амалий ишлар, ташкилий вазифаларни аниқ белгилаб берди. Найробида чўллашишга қарши курашишнинг мувофиқлаштириб турувчи ташкилот фаолият кўрсатиб турибди.
Do'stlaringiz bilan baham: |