“Тасдиқлайман” Табиий фанлар факультети декани


Минтақавий геоэкологик муаммолар



Download 1,8 Mb.
bet10/21
Sana24.06.2022
Hajmi1,8 Mb.
#698256
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   21
Bog'liq
Глобал геоэкологик муаммолар ва уларнинг оқибатлари

2.2. Минтақавий геоэкологик муаммолар

Минтақавий муаммолар кўпинча бир ёки бир неча турлардан ташкил топган геоэкологик ходисалар мажмуасидан ибооат бўлади. Бир турдаги ҳодисалардан иборат бўлган геоэкологик муаммони оддий тоифадаги, бир неча геоэкологик ҳадисалардан иборат бўлса, мураккаб тоифадаги ҳудудий муаммолар деб ажратиш мумкин. Мураккаб тоифадаги геоэкологик муаммоларнинг эчими ҳам мураккаб бўлиб, кўп вақт талаб қилади. Шу билан бирга, мураккаб тоифадаги геоэкологик муаммолар тобора мураккаблашиш ва янги ҳудудларни эгаллаш йўналишида ривожланади. Оддий тоифадаги геозкологик муаммолар ҳам маконда ва вақт мобайнида мураккаблашуви ва маълум муддатдан сўнг мураккаб тоифага ўтиши ҳам мумкин. Бинобарин, турли тоифадаги геоэкологик муаммоларнинг ўзгарувчанлиги табиий ҳодиса ва жараёнларнинг тадрижий ҳаракати ҳамда ривожланиши билан боғлиқ.


Дунёда кенг тарқалган ҳудудий геоэкологик муаммоларга «ишқорли» ёмғирларни, Ўрта денгиз, Қора, Қизил, Азов, Болтиқ бўйи, Шимолий денгизлар, Қариб денгизи ҳавзаси, Форс қўлтиғи муаммолари ва бошқаларни киритиш мумкин. Қуруқликдаги сув ҳавзалари муаммоларига Каспий ва Орол денгизи, Балхаш, Ладога, Онега, Чад, Буюк кўллар, Иссиқкўл, Чув ва Сарисув ҳавзасидаги кўллар муаммолари мисол бўлади. Дарёлар муаммоларига Дунай, Волга, Миссисипи, Рейн ва б. дарёлар муаммоларини кирица бўлади. Ер курасида ҳудудий муаммолар жуда ҳам кўп, қайси жойда табиат билан инсон ўртасидаги муносабатларда номутанасиблик кучайса, ўша ҳудудда геоэкологик муаммо таркиб топа бошлайди ва ривожланади.
Азот ва олтингугурт оксидлари қазиб олинадиган органик ёқилғи ва ўтиндан фойдаланиш натижасида вужудга келади. Улар ҳавода сув буғлари билан реакцияга киришиб ишқорга айланади. Ишқорлар ёғин сочин билан бирга ер юзига тушиб дарахтлар, маданий ўсимликларни вегетациясига салбий таъсир кўрсатади, сувдаги организмлар қирилади. Ишқорли ёғинлар вужудга келган жойидан узоқ масофаларга тарқалиб, тирик мавжудотни заҳарлайди. Франция, Германия ва Англия ҳудудларидан кўтарилган азот ва олтингугурт оксидларининг Норвегия, Швеция ва Финляндия устида тропосферада сув буғлари билан аралашиб, шу жойларда ишқорли ёғин сифатида тушади. БМТнинг маълумотига кўра, Ер курасида барча ўрмонларнинг 35% и ишқорли ёғин-сочин билан зарарланган. Полғшадаги ўрмонларнинг 75% и ишқор кислотаси таъсирида касалланган, чунки бу мамлакат ҳудудидан ҳар йили 3,9 млн. т олтингугурт аксиди ҳавога чиқарилмоқда. Ғарбий Европа давлатларида ишқорли ёғинларнинг хавфидан қутулиш йўли қидирилмоқда. 1994 йилга келиб атмосферага чиқариб юборилаётган азот икки оксиди миқдорини камайтиришга жазм қилинди. Бунинг учун дизел ёқилғи ва иссиқлик электростанцияларида фойдаланилаётган ёқилғи турларидан ҳавога кўтарилаётган олтингугурт икки оксидининг миқдарини 1/3 қисмини камайтиришга ҳаракат қилинмоқда.
Дунё океани инсонга нафақат балиқ, кит, планктон (сув ўсимлиги) ва бошқа кўплаб маҳсулотларни етказиб беради балки унинг тубидан нефт, газ ва башқа хом ашёлар ҳам қазиб олинади. Сув тубидан қазилмалар олиш билан боғлиқ равишда кейинги вақтларда Шимолий, Ўрта, Қизил, Қариб денгизлари, Мексика, Форс қўлтиқларида турли геоэкологик муаммолар таркиб топмоқда. Бу денгиз ва қўлтиқлар қуруқлик ичкарисига узоқ кирган бўлиб, сув бир томондан, нефт қазиб олиш ва уни ташиш жараёнларида ифлослана, иккинчи томондан, материк ичкарисидан оқиб келувчи кўплаб дарёлар қирғоқларида жойлашган йирик саноат ҳамда порт шаҳарларнинг оқова сувлари ҳисобига борган сари ифлосланиб бормоқда. Ифлосланиш шу даражага этиб бормоқдаки сув ҳайвонларининг ҳаёти фалокат ёқасига этиб келди.
Дунё океанидаги ҳудудий геоэкологик муаммолар тўғрисида сўз юритганда унинг кислород ишлаб чиқаришидаги аҳамияти тўғрисида гапирмасдан иложи йўқ. Дунё океанидаги денгиз планктони ва сув ўтлари ҳар йили барча ис газининг 2/3 қисмини ютиб, 3/4 қисм кислородни ишлаб чиқаради, қолган қисмлари қуруқликдаги ўрмонларга тўғри келади.
Лекин кейинги вақтларда дунё океани улкан «кир ўрага» айланиб бормоқда. ЮНЕСКОнинг маълумотларига қараганда унга ҳар йили 320 млн. т темир, 6,5 млн. т фосфор, 2,3 млн. т қўрғошин ва бошқа металлар ташланади. Инсон ҳозиргача дунё океанига жами бўлиб 20 млрд. т турли чиқиндилар — консерва банкасидан тортиб то радиоактив моддаларгача ташлади ёки бошқача айтганда, ҳар бир кв км майдонга 17 т турли хил чиқиндилар ташланган. Эндиликда ҳар йили дунё океанига 1,2 млрд. т миқдорда турли чиқиндилар ташланяпти.
Ҳозирги вақтда дунё океанига ҳар йили 5 млн. т турли пестицидлар келиб тушмоқда. Хлорорганик бирикмалар Арктиканинг оқ айиғи, Гренландия яқинидаги китларнинг ёғларида, Антрактиданинг тюлени, пингвини ва балиқларининг ички организмларида топилган. Антрактиданинг қор қопламида ҳам ДДТ мавжуд. Денгиз қирғоқларига ўлган ва касал ҳолда чиқариб ташланган кўплаб китлар ва тюленларни текшириб кўрилганда уларнинг организмида, айниқса, ўлкасида заҳарли кимёвий ашёларнинг мавжудлиги аниқланган.
Сувнинг ифлосланиб бораётганлиги даражасига кўра қитҳалар оралиғида жойлашган денгизларнинг аҳволи ниҳоятда оғир, чунки бир неча мамлакатлар ҳудудларидан оқиб келадиган серсув йирик дарёлар кўплаб саноат, порт ва курорт шаҳарларнинг барча чиқиндилари ҳамда маиший ахлатларини ушбу денгизларга элитади.
Ўрта Денгиз Европа, Африка ва Осиё қитҳалари оралиғида жойлашганлиги туфайли унинг ҳавзасидаги мавжуд мамлакатларнинг чиқиндилари унда тўпланиб келмоқда. Ўрта денгиз аввало араб мамлакатларидан сотиб олинган нефтни Европа мамлакатларига кемалар билан ташишда асосий сув йўлидир. Шунинг учун ҳам унинг сувларида сузиб юрган танкерларнинг сони борган сари кўпаймоқда. Олимларнинг ҳисоб-китобларига кўра ҳар йили камида 400 минг т нефт ва унинг маҳсулотлари турли сабабларга кўра сувга тушади. Италиянинг жанубидаги денгиз сувларида ҳар бир квадрат км майдонда ҳар йили камида 500 л мазут йиғиб олиш мумкин. Шунингдек, денгизга ҳар йили 3,8 минг т қўрғошин, 2,4 минг т рух, 100 т симоб, пестицидлар, минерал ўгитлар ва кир ювишда фойдаланиладиган ашёлар, шунингдек саноат ва маиший ахлатлар келиб тушади.



Download 1,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish