МАВЗУ: ҲОМИЛАДОРЛИКДА АЁЛЛАР ОРГАНИЗМИДА РУЙ БЕРАДИГАН ЎЗГАРИШЛАР
РЕЖА:
1.ҲОМИЛАДОРЛИКДА АЁЛЛАР ОРГАНИЗМИДА РУЙ БЕРАДИГАН ЎЗГАРИШЛАР
2.ҲОМИЛАДОРЛИК ДАВРИДА МОДДАЛАР АЛМАШИНУВИ
Мавзу: Ҳомиладорликда аёллар организмида руй берадиган ўзгаришлар
Уруғланган тухум бачадоннинг кўчиб тушувчи пардасига жойлашгаи пайтдан бошлаб аа айниқса аллантоис орқали озиқланиш даврида (эмбрион ҳаётининг иккинчи ҳафтасидан) эмбрион ўзининг ривожланиши учун зарур бўлган ҳамма моддаларнн она қонидан олади. Сўнгра (ҳомила туғилгунга қадар) она билан ҳомила ўртасида моддалар алмашинуви қон орқали давом эгади.
Ҳомила тўғри ривожланиши учун зарур бўлган витаманлар ҳомилага она организмидан ўтади, ҳомила кислородни она қонидан олади. Ҳомилага кислород етарлича ўтмаса, уида кислород танқислиги рўй беради ва ҳомила нобуд бўлиши мумкин.
Ҳомиладорликнинг иккинчи ярмидан бошлаб она организмига тушган оқсил асосан ҳомила тўқималарининг ташкил топишига сарфланади, она тўқималарида ва плацентада йиғилган кальций тузлари эса ҳомила скелетининг ташкил топиши учун сарфланади. Агар бу тузлар етишмаса, ҳомиладорлик вақтидан илгари тўхташи ва ҳомила нобуд бўлиши мумкин.
Она организмида ҳомиланинг нотўғри ўсиши, соғлом бўлмаган (яллиғланган) туғиш йўлидан ўтиши, аввалги туғруқларда бўлган операциялар ва бошқалар ҳомила учун оғир ҳолларнинг рўй беришига сабаб бўлиши мумкин. Она соғлом бўлса, туғиш йўлларида нуқсон бўлмаса, ҳомила нормал ривожлаяади ва нормал етишиб, ўз вақтида туғилади.
Ҳомиладор аёл оиласида баъзи ирсий касалликлар, ҳомиладорнинг ўзи бошидан кечирган хасталиклар (рахит, тепки, скарлатина ва бошқа юқумли касалликлар) ҳомиладорлик ва туғиш жараёнини мураккаблаштириши мумкин. Бу касалликлар таъсирида ҳомиланинг айрим органлари ўсмай қолиши ва баъзан у ўсишдан тўхтаб, чала туғилиши мумкин.
Шундай қилиб, она организми ҳомила учун озиқланиш манбаидир, у ҳомилани ўсиши, ривожланиши учун барча зарур моддалар билан таъминлайди.
Ҳомиладорликда кўкрак қафаси (унинг пастки қисми) кенгаяди, қовурға айланаси кўтарилади. Бу хилдаги ўзгариш ҳомиладорликнинг эрта муддатларидаёқ кузатилиши мумкин.
Ҳомиладорликда симфизда ва қов суягида, думғаза-ёнбош бўғимида янги тоғай тўқимаси вужудга келади ва ҳомиладорликдаги остиофитлар деб аталган ҳолат, пешона ва чакка суяги ички юзасида сарғимхир-қизил қатлам кузатилади.
Чаноқдаги бўғимлар соҳасида сероз суюқлиғи кўпайиши натижасида юмшайди. Чаноқ бўғимларининг юмшаши уларнинг ҳаракатланиш хусусиятини оширади. Бу ҳол туғруқ жараёнида симфиз бўғимининг бяр оз очилишига, чаноқ кириш қисми ўлчовининг кенгайишига имкон беради, натижада ҳомила бошининг осон туғилиши таъминланади.
Баъзи ҳолларда ҳомиладорликда акромегалия белгилари кузатилади: оёқ, қўл ва пастки жағ суяклари катталашада.
Ҳомила ўсган сари аёл қорин деворининг териси чўзилади. Бу ҳолат айниқса қоғоноқ суви кўп, ҳомила катта ёки эгизак бўлганида кузатилади.
Ҳомиладор қорин деворининг териси кўп чўзилиши натижасида унда ҳомиладорлик чизиқлари ҳосил бўлади (баъзан олимлар бу фикрни рад қиладилар). Чизиқлар пайдо бўлишкга терининг зластиклиги ва бириктирувчи тўқималарнинг бир-биридан ажралиши сабаб бўлади деб тахмин қилинади.
Агар чизиқлар ушбу ҳомиладорликда вужудга келган бўлса, юпқалашган тери остидан унинг бириктирувчи тўқимасидаги томирлар пушти рангда кўринади. Агар чизиқлар олдинги ҳомиладорликда пайдо бўлган бўлса, улар оқиш йўл-йўл бўлиб қолади, чунки уиинг юзаси бириктирувчи тўқима билан қопланади.
Шунингдек чизиқлар сон ва сут безлари териси юзасида ҳам юзага келиши мумкин. Баъзан ҳомиладор бўлмаган аёлларда ҳам ҳомиладорлик давридагига ўхшаш чизиқларни кўриш мумкин. Шунга кўра бу ҳолатни баъзи олимлар эндокрин безлар фаолиятига боғлиқ дейдилар. Баъзи аёлларда ҳомиладорликнинг охирги муддатларида юзда, қорин деворинииг оқ чизиғида- жун ўсади, чилла даврининг 2—3 ҳафтасида эса бу жунлар йўқолади. Бу ҳолат эндокрин безлар ва такомиллашаётган плацента фаолиятига боғлиқдир. Ҳомиладорликда қорин девори ўртасидаги оқ чизиқда, сут безлари сўрғичи атрофидаги ҳалқада, ташқи жинсий органларда, киндик атрофида, баъзан юзда (пешона, юз, юқори лаб устида) қорамтир доғлар кўпаяди, бу ҳам терида рўй берадиган ўзига хос ўзгаришлардандир Бу ҳолат буйрак усти безлари фаолиятига боғлиқ бўлади.
Маълумки, ҳомила ўсиши туфайли аёл оғирлиги ортади. Чунки ҳомила ўсган сари қоғоноқ суви кўпаяди, бачадон мускуллари гипертрофияси рўй беради ва қўшимча қон айланиш системаси такомиллашади. Натижада ҳомиладор аёлнинг оғирлиги ҳар ҳафтада 400-450 граммга ошади. Бундан ташқари, баъзи аёллар ҳомиладорликда семириб кетадилар.
Ҳомиладорнинг киндигида ҳам ўзгариш рўй беради. Ҳомиладорликнинг иккинчи ярмида киндик текислашади, охирги ойида эса бўртиб чиқади. Бу белги ҳомиладорлик муддатининг (10- ойи) бошланганини билдиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |