Организмда кальций тузининг етишмаслиги ҳомиладор тишларининг емирилишига, чириб бузилишига, тирноқларининг салга синадиган бўлиб қолишига олиб келади. Оғир ҳолатларда суяклар юмшаб, мўрт бўлиб қолади. Ҳомиладор организмидаги фосфор асосан кальций тузи билан бирга ҳомила суяк системасининг ривожланишида иштирок этади. Бундан ташқари, фосфор керз системасининг тузилиши учун ҳам сарфланади. Агар шу ҳар хтл туз организмда етарли бўлмаса, тетания, остеомаляция вужудга келиши мумкин. Фосфор ва кальций тузлари етишмаса, чаноқ суяги юмшаб, шакли ўзгариши мумкин. Аммо бу патологик ҳолат хозир деярли учрамайди, чунки ҳамма аёллар консультацияда врач текширувидан ўтадилар ва уларга вақтида ирофилактика чоралари кўрилади.
Темир тузлари ҳомила организмида қон элементлари ташкил топиши учун зарурдир. Бу тузлар асосан ҳомиланинг жигар ва талоғига йиғилади. Она сутида темир тузлари кам бўлганлиги сабабли чақалоқ туғилгандан сўнг дастлабки биринчи ой мобайкида ўз организмида йиғилган шу тузларни сарфлайди. Кўп муаллифлар (Ю. А. Алексеев) нинг айтишича, ҳомиланинг тараққиёти учун ўрта ҳисоб билан 450 мг темир тузлари сарфланади. Ҳомиладор аёл таркибида темир тузлари бўладиган овкатлардан еб турмаса, организмида темир моддаси камаяди. Бу ҳолат кўпинча ҳомиладорликнинг 26—28 ҳафталарида намоён бўла бошлайди. Агар аёл организмида темир моддаси жуда ҳам камайиб кетса, ҳомила чала туғилиб, нобуд бўлиши мумкин.
Темир моддасииинг етишмаслиги кўпинча камқонлик касаллиги (гипохром анемия)га олиб келади. Бундай анемия Узбекистондя 60—80% ҳолларда учрайди. Шунга кўра бу борада аёллар ўртасида санитария-профилактика ишларини олиб бориш зарур.
Карбонсув (углевод) алмашинуви. Ҳомиладорлик даврида аёл организмида карбонсув алмашинуви бирмунча кўпаяди. Бунда организм карбонсувни гликоген сифатида ўзлаштиради ва у жигарда тўпланади. Вақт-вақти билан аёлда физиологик глюкозурия (сийдикда карбонсув) кузатилади, бу ҳолатга буйрак эпителийларининг қанд ўтказиш хусусияти ошиши сабаб бўлади, деб ҳисоблакади. Қонда эса қанд миқдори ошмайди, ҳомиладорлик даврининг охирроғида бир оз ошиши мумкин, аммо нормал чегарадан чиқмайди. Бу холат вегетатив нерв системаси фаолиятига боғлиқдир.
Карбонсув организмга қувват берувчи модда ҳисобланади.
Сув алмашинуви. Ҳомиладорлик давомида аёл организмида, айниқса тўкималар ичида сув йиғилади, бу баъзан ҳомиладор танаси шишиб кетишига сабаб бўлади.
Ҳомиладорлик даврида она организми ва ўсаётган ҳомиланинг сувга бўлган талаби ортади, шунга кўра аёл илгаридан кўра кўпроқ сув ичишга мажбур бўлади. Аммо агар аёлда шиш пайдо бўла бошлаган бўлса, сув ичишни камайтириш мумкин. Шиш ҳомиладорликнинг иккинчи ярмида учрайдиган токсикозларнинг бошланғич босқичидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |