Тасдиқлайман” Кафедра мудири доц. К. К. Назаров 2022 й. Би



Download 0,53 Mb.
bet2/15
Sana14.07.2022
Hajmi0,53 Mb.
#794425
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
Зухра охирги

Тадкикотнинг мақсади: соя ўсимлиги ўстиришда симбиотик азотни фиксация килувчи бактериялар асосида инокулят ишлаб чиқариш технологиясини ишлаб чиқиш ва уни лаборатория шароитида куллаш.
Тадкикотнинг вазифалари:

  1. Лаборатория мавзусида ўтилган азотфиксатор бактериялар асосида яратилган препаратни қўллаб, соя ўсишига ва илдизида тугинаклар хосил бўлишини ўрганиш;

  2. хомашё тавсифини ва махсулот хисоб-китобини қилиш;

  3. ускуналарни танлаш ва хисоб-китобини қилиш;

  4. чикиндиларни хисоб-китобини килиш ва уларни қайта ишлатишни ёритиш;

  5. соя инокуляти ишлаб чиқариш технологик чизмасини ишлаб чиқиш.

Тадкикот объекти: Bradyrhizobium japonicum бактерияси
Тадкикот предмети: қуввати йилига 150 тонна бўлган технолог линияда соя инокуляти ишлаб чиқариш технологияси хисоб-китоблари.

1-боб. таҲлилий қИсми
1.1. Соянинг аҳамияти
Маълумки кундалик ҳаётда одамлар ва ҳайвонлар учун энг зарур модда бу оқсилдир. Қуйидаги ўсимликлар кўп миқдорда оқсил сақлаши билан бошқа ўсимликлардан устун туради буғдойда 13-16 %, ясмиқда 30 %, нўхатда 25 %,
эр ёнғоқда 29 %, соя донида 40-42 % . Баъзи бир серҳосил соя навларида 55 % гача оқсил учрайди(Нурматова, 2017).
Биргина соя ўз оқсили ва аминокислоталари таркибида ҳайвон оқсилида бўладиган 10 та аминокислотани сақлайди. Бошқа ўсимликларда бундай имконият камроқ.
Соя оқсилининг энг муҳим хусусиятларидан бири - унда лизин аминокислотасининг керагидан ортиқ миқдорда бўлишидир. Масалан, 100 грамм соя оқсилида 6 грамм лизин бўлади, у организмда тез ҳазм бўлади ва биологик жиҳатдан гўшт, сут ва тухум оқсилига жуда ўхшайди.
Яна шуни ҳам маълум қилиш лозимки соя уруғида оқсил миқдори товуқ гўштига қараганда 14 марта, тухумга қараганда 4 марта, мол гўштига қараганда 3,5 марта кўпроқдир. Шу сабабли хам соя мамлакатимизда ўсимлик оқсили етишмовчилигини тўла тўкис ҳал этишда асосий рўл ўйнаши имконияти жуда катта.
Соя озиқ овқат саноатида, техникада ва чорвачиликда энг қимматбаҳо хом ашё ҳисобланади. Соя дони таркибидан қиздириш йўли билан мой ажратиб олинганда, оқсил миқдори 75 фоизгача етади ва бу ўта сероқсил маҳсулот соя изоляти деб ҳисобланади. Шу сабабли хам соя изолятида турли хил колбасалар тайёрлашда ишлатилади. Соя оқсилининг таннархи сут оқсилидан 25 марта, мол гўшти оқсилидан 50 марта арзонга тушади. 800 минг тонна соя дони етиштирилса, бу 320 минг тонна оқсил демакдир. Шунча миқдордаги оқсилни олиш учун 4 миллион 200 минг тонна гўшт етиштириш керак. Соя донидан ун тайёрлаб нон, ширин кулча, макарон ва жамики буғдойдан тайёрланадиган маҳсулотларга қўшилса улар таркибида оқсил миқдори ошади (Нурматова, 2017).
Ҳозирги кунда АҚШ олимлари нон пиширишнинг янги рецептини ишлаб чиқдилар. Улар 7-8 % соя унини қўшиб нон тайёрлашни таклиф қилдилар, бунда нон таркибида оқсил миқдори ошиб, жуда юмшоқ бўлади. Бундай нон тезда қотиб қолмайди, хамирнинг кўпчиши тез, ғоваклиги эса янада ошади. Чунки буғдой унида 14 фоиз оқсил бўлса, соя унида 50 фоиз оқсил бор. Соя унининг калорияси бошқа унларга қараганда жуда юқори бўлади. Агар 100 грамм буғдой унида 360, нўхат унида 320, сули донида 385, гречиха унида 345 калория бўлса, соя унида эса 450 калория бор.
Турли хил қандолат маҳсулотлар пирожнийлар ва печеньелар тайёрлашда унинг таркибида клейковина миқдори кам бўлиши керак. Мана шундай ҳолатларда соя унини қўшиш жуда яхши натижа беради. Озиқ-овқатларнинг таркибига соя уни қўшиш билан уларнинг сақланиш муддати бир ярим - икки марта ошади.
Буғдой ёрмасига 12,5 % соя уни қўшилганда унинг ҳазм бўлиши 80 %,
23 % қўшилганда эса 95 % оқсил организм томонидан ўзлаштирилади.
Ёғсизлантирилган соя унидан кондитер махсулотлари ишлаб чиқариш саноатида кенг фойдаланилади, масалан магазинларда арзон шоколадлар уларнинг таркибида кофе йўқ, балки соядан тайёрланган “кофе” бор. Бундай шоколадларни истеъмол қилиш ёш болаларга ҳам касалманд кишиларга ҳам зарарсиздир.
Лецитин хам жуда кенг озиқ-овқат саноатида қўлланиладиган маҳсулот. Унинг миқдори соя донида тухумга нисбатан бирмунча юқори, бир тонна соя донидан 8-10 килограмм соф ҳолдаги лецитин олинади. Агарда бир гектар майдондан 9,4 центнер соя дони олинса, 4 минг дона тухумни тежаб қолиш мумкин, чунки 4 минг дона тухум таркибидаги лецитинни 3,4 центнер соя донидан олиш мумкин.
Соя уни ўз таркибида оддий мол гўштига қараганда 2-3 баравар оқсил сақлайди. Гўштда оқсил 18-25 % гача бўлса, соя уни изолятида оқсил миқдори 80 % га етади. Ҳозирги кунда республикамизда гўшт заводларининг колбаса ишлаб чиқарувчи цехларида ишлаб чиқарилаётган колбасаларнинг таркибига 10-15 % дан соя изоляти қўшилмоқда.
Бир килограмм соя унидаги протеин миқдори 2-3 килограмм мол гўшти таркибидаги протеинга тенгдир. Соя оқсилида фосфор кислота миқдори оддий гўштга қараганда икки марта, минерал моддалар миқдори эса тўрт марта зиёддир. Инсон организмида фосфор кислотасининг аҳамияти жуда катта. У суяк тўқималарининг ҳосил бўлишини, углевод алмашинувини ва мускулларнинг фаолиятини яхшилайди (Лавриенко,1998).
Соф ҳолдаги соя изоляти озиқовқат маҳсулотларининг физик-кимёвий ва биологик хусусиятлари ҳамда таъмини яхшилайди ва тўйимлилигини оширади. Соя изолятидан сунъий ветчина, бекон, колбаса, сосиска, қийма каби маҳсулотлар тайёрланади.

Download 0,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish