Тасдиқлайман” Кафедра мудири доц. К. К. Назаров 2022 й. Би


Ишлаб чиқариш микроиқлимининг гигиеник нормалари



Download 0,53 Mb.
bet14/15
Sana14.07.2022
Hajmi0,53 Mb.
#794425
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
Зухра охирги

Ишлаб чиқариш микроиқлимининг гигиеник нормалари
Ишлаб чиқариш микроиқлими нормалари меҳнат хавфсизлиги стандартлари системаси «Иш зонаси микроиқлими» га асосан белгиланган. Улар гигиеник ва техник иқтисодий негизларга асосланган.
Саноат корхоналари хоналарининг характери, йил фасллари ва иш категориясига қараб, улардаги ҳарорат, нисбий намлик ва ҳаво ҳаракатининг иш жойлари учун рухсат етилган нормалари белгиланган. Иш тоифалари қуйидагича белгиланади: енгил жисмоний ишлар (1 тоифа)—ўтириб, тик туриб ёки юриш билан боғлиқ ҳолда бажариладиган, бироқ мунтазам жисмоний, зўриқиш ёки юкларни кўтаришни талаб қилмайдиган ишлар, энергия сарфи соатига 150 ккал (172 Дж)ни ташкил етади.
Ўртача оғирликдаги жисмоний ишлар (2 тоифа)—соатига 150—250 ккал (172—293 Дж) енергия сарфланадиган фаолият турлари киради. Бунга доимий юриш ва оғир бўлмаган (10 кг гача) юкларни ташиш билан боғлиқ бўлган ишлар киради.
Оғир жисмоний ишлар (3 тоифа) — мунтазам жисмоний зўриқиш хусусан оғир юкларни (10 кг дан ортиқ) муттасил бир жойдан иккинчи жойга кўчириш ва кўтариш билан боғлиқ ишлар киради. Бунда енергия сарфи соатига 250 ккал (293 Дж)дан юқори бўлади.
Ҳарорат, нисбий намлик ва ҳаво ҳаракатининг тезлиги рисоладаги ва йўл қўйилиши мумкин бўлган миқдорлар кўринишида нормаланади. Рисоладаги миқдорлар деганда, одамга узоқ муддат ва мунтазам таъсир қилганда ташқи муҳитга мослашув реаксияларини кучайтирмасдан организмнинг нормал фаолиятини ва иссиқлик ҳолатини сақлашини таъминлайдиган микроиқлим кўрсатгичларининг йиғиндиси тушунилиб, улар иссиқлик сезиш мўтадиллигини вужудга келтиради ва иш қобилиятини юксалтириш учун шарт-шароит ҳисобланади.
Йўл қўйилиши мумкин бўлган микроиқлим шароитлари-организмнинг фаолиятини ва иссиқлик ҳолатдаги ўзгаришларини, физиологик мосланиш имкониятларидан четга чиқмайдиган ташқи муҳитга мослашиш реаксияларининг кучайишини бартараф этадиган ва тез нормага соладиган микроиқлим кўрсатгичларининг йиғиндисидир. Бунда соғлиқ учун хатарли ҳолатлар вужудга келмайди, бироқ номўтадил иссиқлик сезгилари, кайфиятнинг ёмонлашуви ва иш қобилиятининг пасайиши кузатилиши мумкин. 1,2,3-жадваларда микроиқлимнинг рисоладаги ва йўл қўйилиши мумкин бўлган нормалари келтирилган.
Доимий ишларда 1-жадвалда келтирилган миқдорлар таъминланиши лозим, улар ҳавони мўтадиллаштиришда ҳам мажбурийдир.
Нормаларда организмнинг ташқи муҳитга мослашиш фақат ташқи шароитларга эмас, балки меҳнатнинг оғир-енгиллигига боғлиқ ҳолда ўзгариб турадиган иссиқлик ҳосил қилиши миқдорига алоқадорлиги ҳам ҳисобга олинади. Шунга кўра енгил ишларда, ўртача оғирликдаги ва оғир ишларга қараганда, ҳавонинг бирмунча юқори ҳароратларда ва ҳаракатининг бирмунча кам тезликда бўлиши қабул қилинган.
1-жадвал
Ишлаб чиқариш хоналари ва иш хонасидаги ҳавонинг ҳарорати нисбий намлиги ва ҳаракат тезлигининг рисоладаги нормалари

Йил фасли

Иш тоифалари

Ҳавонинг ҳарорати
°C

Нисбий намллиги

Ҳаракат тезлиги
m/s

Совуқ

Енгил — I

2 0 -2 3

6 0 -3 0

0,2




Ўртача оғирликдаги-I a

1 8 -2 0

6 0 -4 0

0,2




Ўртача оғирликдаги-I b

1 7 -1 9

6 0 -4 0

0,3




Оғир-III

1 6 -1 8

6 0 -4 0

0,3

Илиқ

Енгил — I

2 0 -2 5

6 0 -4 0

0,2

Давр

Ўртача оғирликдаги-I a

2 1 -2 3

6 0 -4 0

0,3




Ўртача оғирликдаги-I b

2 0 -2 2

6 0 -4 0

0,4

Иссиқ

Oғир-II

18-21

6 0 -4 0

0,5




Енгил— I

2 0 -3 0

6 0 -4 0

0,3




Ўртача оғирликдаги-I a

2 0 -3 0

6 0 -4 0

0 ,4 -0 ,5




Ўртача оғирликдаги-I b

2 0 -3 0

6 0 -4 0

0 ,5 -0 ,7




Оғир-III

2 0 -3 0

6 0 -4 0

0 ,5 -1 ,0

Йўл қўйилиши мумкин бўлган нормалар йилнинг совуқ ва бир мавсумдан иккинчисига ўтиш даврларида (ташқи ҳавонинг) ўртача кундалик ҳарорати-10 0С дан юқори (ёки мувофиқ ҳолда паст) доимий иш жойларидан ташқарида бирмунча катта рақамларда ўзгариб туриши, йилнинг иссиқ пайтида еса (2-жадвал) сехлар ҳавосининг ошган ҳарорати (айниқса, Ўрта Осиё шароитида ва иссиқлик ажралиб чиқиши мумкин бўлган сехларда) иссиқликнинг аниқ ортиқча бўлишини кўзда тутади.


2-жадвал Йилнинг совуқ ва илиқ даврида ишлаб чиқариш хоналари ҳарорати, нисбий намлиги ва ҳаво ҳаракати тезлигининг йўл қўйиладиган
нормалари

Иш категориялари

Ҳаво ҳарорати
°C

Нисбий намллиги

Ҳаракат тезлиги
m /s

Ташқаридаги ҳаво ҳарорати oC

Енгил-I

19-25

75

0,2

15-30

Ўртача оғирликдаги-Iia

17-25

75

0,2

15-30

Ўртача оғирликдаги-Iib

13-25

75

0,4

15-30

Oғир-III

13-25

75

0,5

15-30

Бироқ бу ҳолда ҳам нормалар йўл қўйса бўладиган максимумни чегаралайди. Иссиқлик ажралиши юқори бўлган сехларда ҳавонинг ҳаракат тезлиги ҳам бирмунча ортиқча белгиланади. ГОСТ 12-1.005-76 да хоналарнинг катта-кичиклиги, иссиқлик ва намлик ажратилишининг бирга учраши, доимий ҳарорат ёки ҳарорат ва намлик кабиларни сунъий усулда тутиб туриш шароитларини ҳисобга оладиган қатор қўшимча тавсиялар ва аниқликлар ҳам мавжуд (3жадвал).


3-жадвал
Йилнинг иссиқ давридаги ишлаб чиқариш хоналари ҳарорати, нисбий намлиги ва ҳаво ҳаракати тезлигининг йўл қўйиладиган нормалари

Иш категориялари



Ҳарорати °C

Нисбий намлик %

Ҳаво ҳаракати тезлиги m/s

Енгил-I

Ўртача оғирликдаги-Iia


Ўртача оғирликдаги-Iia

Оғир-III


Энг иссиқ ойнинг соат 13 да ташқи ҳаво ўртача ҳароратдан юқори бўлмаслиги, бироқ 28 o C дан ошмаслиги керак. Энг иссиқ ойнинг соат 13 да ташқи ҳаво ҳаворатидан oC дан юқори бўлмаслиги,
Бироқ 26 °C дан ошмаслиги керак.

28 °C да 55 27 °C да 60 26 °C да 65 25 °C да 70 24 °C да 75 дан ортиқ бўлмаслиги керак.
26 °C да 65 25 °C да 70 24 °C да ва бундан паст бўлганда 75 дан ортиқ бўлмаслиги керак.

0,2-0,5
0,3-0,7
0,3-0,7
0,3-0,7
0,3-0,7
0,5-1,0
0,5-1,0
0,5-1,0

Кўрсатиб ўтилган нормаларга қўшимча қилиб, ҚМҚ 3. 01.02. — 00 да баён этилганидек, иш жойларида иссиқликнинг нурланиш интенсивлиги 300 ккал.м2.с дан юқори бўлганда, албатта, ҳаво душлари қурилиши зарур эканлигини назарда тутиш лозим. Бунда бериладиган ҳаво ҳарорати ва ҳаракат тезлиги йил фаслига, иш категорияси ва иссиқлик нурларининг кўп-камлигига боғлиқ. Иш нечоғлик оғир бўлса, ҳарорат шунчалик паст ва ҳаво ҳаракати юқори бўлади.


Aтмосфера ҳавоси таркибидаги чанглар саноатда, транспорт воситаларини ишлатишда ва қишлоқ
хўжалигида бажариладиган ишларнинг деярли ҳаммасида чанг ҳосил бўлиши ва ажралиши кузатилади. Умуман чангларнинг турлари уларнинг келиб чиқиш манбаларини ҳисобга олиб, уларни табиий ва сунъий чангларга бўлиб қаралади. Маълумки чангланган ҳаво муҳити инсониятни қадим замонлардан бери таъқиб қилиб келган.
Табиий чанглар сирасига табиатда инсон таъсирисиз ҳосил бўладиган чанглар киритилади. Бундай чанглар шамол ва қаттиқ бўронлар таъсирида қум ва тупроқнинг эрозияланган қатламларининг учиши, ўсимлик ва ҳайвонот оламида пайдо бўладиган чанглар, вулқонлар отилиши, космосдан ер атмосфераси таъсирига тушиб қолган метиоритлар ва бошқа космик жисмларнинг ёниб кетишидан ҳосил бўладиган чанглар ва бошқа ҳолларда ҳосил бўладиган чангларни киритиш мумкин. Табиий чангларнинг атмосфера муҳитидаги миқдори табиий шароитга, ҳавонинг ҳолатига, йилнинг фаслларига ва аниқланаётган зонанинг қайси минтақага жойлашганлигига боғлиқ. Масалан, атмосферадаги чангнинг миқдори шимолий туманларга нисбатан жанубий туманларда, ўрмон зоналарига қараганда чўл зоналарида, шунингдек, қиш ойларига нисбатан ёз ойларида кўпроқ бўлиши маълум.
Aниқланишича ҳар бир кубометр ҳаво таркибида катта шаҳарлар ҳудудларида 6000 арофида (баъзи бир манбаларда автомобил воситаларидан ажралган тутунларни ҳам киритиб 30 000 тартибида келтирилади) ҳар хил катталикдаги чанг зарралари бўлиши аниқланган, далалар ва боғларда бу миқдор 10 марта камаяди, тоғли ҳудудларда эса ундан ҳам камроқ чанг зарралари бўлади.
Сунъий чанглар саноат корхоналарида ва қурилишларда инсоннинг бевосита ёки билвосита таъсири натижасида ҳосил бўладиган чанглар киради. Масалан, машинасозлик саноатида—чўян ишлаб чиқарувчи домна ва мартен печларида ҳамда бу саноатнинг ҳамма қуювчилик сехларида иссиқлик електростансияларида ёқилган кўмирнинг маълум қисми кул ва тутун сифатида атмосферага чиқариб юборилади, қурилиш ишларида ер қазиш ишлари, портлатиш ишлари, семент ишлаб чиқариш, шунингдек, тоғлардан маъданларни қазиб олиш ишлари ва бошқа ишларда жуда кўп миқдорда чанг ажраладики, бу чангларни атроф-муҳитга чиқариб юбориш табиатга ҳалокатли таъсир кўрсатиши мумкин. Саноатнинг баъзи бир тормоқларида, масалан, кимё саноатида шундай хавфли саноат чанглари ажраладики, уларни тозаламасдан чиқариб юбориш фожиали ҳолатларни вужудга келтирган бўлар еди.
Чангнинг келиб чиқиши бўйича органик, минерал ва аралашма чанглар деб белгиланади. Чангнинг зарарли таъсирининг тавсифи асосан унинг кимёвий таркибига боғлиқ. Чангнинг катталиги (яъни дисперс таркиби) бўйича 3 группага бўлиб қаралади: а) катталиги. 10 мкм дан катта бўлган чанглар йирик чанглар деб юритилади. Одатда бундай чанглар ўз оғирлиги таъсирида ерга қўнади; б) катталиги 10 мкм дан 0,25 мкм гача бўлган чанглар. Бу чангларни майда чанглар ёки микроскопик чанглар деб юритилади. Улар ерга маълум ижобий шароитлар бўлганда, масалан, ёмғир, қор ва шабнам каби ерга ёғилаётган оғир зарраларга илашиб қолган ҳолатларда қўниши мумкин; д) катталиги 0,25 мкм дан кичик бўлган чанглар ултра микроскопик чанглар деб юритилади ва бу чанглар ҳеч қачон ерга қўнмай Броун ҳаракати қоидаларига бўйсинган ҳолда учиб юради.
Ишлаб чиқариш ҳаво муҳитида зарарли моддаларнинг йўл қўйса бўладиган зичлик миқдорлари технологик жараёнларнинг ва иш зонасига заҳарли моддаларнинг тушишига қарши кураш воситаларининг ҳозирги аҳволида ишчиларнинг нафас олиш зонасида заҳарларнинг бўлмаслигини талаб этиш, албатта меъёрий ҳолат ҳисобланади, шундай натижага эришиш эса жуда мушкул техник вазифа бўлиб, уни адо этиш катта моддий харажатлар билан боғлиқдир. Шунга кўра меҳнат гигиенасида йўл қўйса бўладиган безарар зичлик миқдорларини асослаш зарурати вужудга келди. ГОСТ 12.1.005-76 нинг «Иш зонаси ҳавоси» бўлимида бу зичлик миқдори қуйидагича белгиланади. Иш зонаси ҳавосида зарарли моддаларнинг йўл қўйиладиган зичлик миқдорлари- 8 соат давомидаги кундалик ишда (дам олиш кунларидан ташқари) ёки бошқача давомлиликда, бироқ ҳафтасига 40 соатдан ошмаган меҳнат жараёнида, бутун иш қобилияти давомида иш жараёнида ёки ҳозирги ва келгуси авлодлар ҳаётининг, кейинги муддатларида замонавий текшириш усуллари билан аниқланадиган касалликлар ёки соғлик ҳолатида четланишлар келтириб чиқара олмайдиган зичлик миқдоридир.
Ишлаб чиқариш заҳарлари йўл қўйиладиган охирги даражасини белгилашда: а) моддаларнинг физик-кимёвий хоссалари ҳисобга олинади; б) тажриба текшириш натижаларидан фойдаланилади; д) ишлаб чиқаришдаги гигиеник кузатувлар маълумотларига, ишчиларнинг соғлиқ ҳолати ва касалланишга доир материалларга ҳам амал қилинади. Ишлаб чиқаришга янги киритиладиган бирикмалар учун материалларнинг дастлабки икки группасидан ва агар янги технологияни ишлаб чиқариш жараёнида лаборатория-ишлаб чиқариш ускуналарида олинган гигиеник маълумотлар бўлса, улардан ҳам фойдаланилади. Бундай ҳолларда тавсия етилган йўл қўйиладиган охирги даражаси гигиеник кузатув маълумотлари, шунингдек, саноат корхоналаридаги ишчиларнинг соғлиқ ҳолати ва касалланиш маълумотларини йиғишга қадар, илгари таклиф этилган йўл қўйиладиган охирги даражаси миқдорини аниқлаш мақсадида вақтинчалик ҳисобланади. Йўл қўйиладиган охирги даражасини асослашда моддаларнинг тақрибий ва тузилиш формуласи, молекулар массаси ва нисбий зичлиги, эриш ва қайнаш нуқтаси, турли муҳитларда эрувчанлиги, кимёвий реаксияга киришиш хусусияти ва заҳарли хоссаларнинг юзага чиқишига таъсир қила оладиган ва ҳаводаги заҳарнинг таъсир этадиган зичлик миқдорлари пайдо бўлиши имконини белгилайдиган қатор бошқа кўрсатгичлар ҳисобга олинади.
Йўл қўйиладиган охирги даражасини белгилашда ҳаводаги модданинг кимёвий ёки физик усулда текшириш мажбурий ҳисобланади.
Иш хонаси ҳавосидаги зарарли моддалар йўл қўйиладиган охирги даражасини белгилаш мақсадида тажриба тадқиқотлари тўлиқ ёки қисқартирилган ҳажмда бажарилиши мумкин. Охирги ҳолда тавсия этилган йўл қўйиладиган охирги даражасининг тахминий миқдори ҳисоблаш усули ёрдамида олиниши мумкин. Заҳарли моддаларнинг йўл қўйса бўладиган зичлик миқдорларидан ишлаб чиқаришдаги санитария шароитига, соғломлаштириш тадбирларининг, масалан, шамоллатиш самарадорлигига баҳо беришда, шунингдек, янги сехлар ва заводлами лойиҳалашда амалда фойдаланилади. Заҳарли моддалар йўл қўйиладиган охирги даражаси рўйхати тинимсиз кенгаймоқда.
Йўл қўйиладиган охирги даражаси миқдорлари эса гигиена фани назария ва амалиётидан олинган маълумотлар билан тўлдирилиб, қайтадан кўриб чиқилмоқда. Ишлаб чиқариш корхоналаридаги заҳарли моддаларнинг йўл қўйиладиган охирги даражасини белгилашда, шунингдек, ишлаб чиқариш заҳарларининг заҳарлилик синфларига қараб ҳам белгиланади. ГОСТ 12.1.007-76 га асосан заҳарли моддалар организмга таъсир кўрсатиш даражасига қараб 4 синфга бўлинади: ўъта хавфли, юқори хавфли, ўртача хавфли ва кам хавфли моддалар.
Саноат кархоналарида сҳамоллатисҳ қурилмаларига қўйиладиган асосий талаблар.
Саноат корхоналари ишлаб чиқариш хоналарида санитар нормалари бўйича белгиланган ҳаво таркибидаги зарарли моддаларнинг рухсат этилган миқдорлари сақланиши керак. Ҳар қандай нормал шароитда ишлаётган саноат корхоналари ишлаб чиқариш зоналарида, чанг ёки заҳарли моддалар ажралмаган тақдирда ҳам, инсон организми учун етарли даражада таъсир кўрсатувчи бирмунча омиллар мавжудки, уларни ҳисобга олмай илож йўқ. Бу омиллар ҳаво ҳарорати, нисбий намлиги ва ҳаракати, шунингдек, ишлаб чиқариш жиҳозларидан ажралиб чиқаётган иссиқлик, маълум бир ҳажмга эга бўлган ишлаб чигариш зонасида доимий микроиқлим ташкил қиладики, бу муҳитда доимий меҳнат қилиш, инсон организмининг иссиқлик баланси талабларига жавоб бермай қолиши мумкин
Инсон организми ҳар хил шароитларга кўникиш ва мослашиш қобилиятига эга. Лекин бу мослашиш маълум чегарадагина амалга ошади. Aна шу мослашиш чегаралари SN 245-71 бўйича белгиланган. Шунинг учун ҳам шамоллатиш қурилмаларини лойиҳалаш ва ўрнатишда қурилиш қоида ва нормаларига, ташкилий масалаларга, шамоллатиш системаларида ёнғинга ва портлашга қарши қўйилган шартларни таъминлашга алоҳида эътибор бериш зарур. Шунингдек, Ўзбекистон қурилиш давлат қўмиталари томонидан чиқарилган тармоқ нормалари ва норматив адабиётларидан кенг фойдаланиш тавсия етилади.
Санитар норма талаблари бўйича ишлаб чиқариш зоналаридаги ҳаво муҳитига йил фаслларига қараб ҳар хил талаб қўйилади. Шамоллатишни уч хил русум билан ишлайдиган қилиб ҳисоблаш керак: йилнинг иссиқ, ўртача ва совуқ даврлари. Бунда ҳар бир давр учун саноат муҳитининг ва ташқи муҳитнинг маълум ҳарорати ва нисбий намлиги ҳисобга олинади

ХУЛОСА
Ризобиал бактериялар ва дуккакли ўсимликлар симбиози муаммолари ва истиқболларини ҳамда атмосфера азотини фиксация қилучи бактериялар асосида биопрепаратлар яратиш истиқболларини ўрганиш суғориладиган ерларда соядан юқори ҳосил олиш мақсадда соя инокулятини ишлаб чиқариш технологиясини такомиллаштириш лозимлигини кўрсатади, чунки у азотли ўғитларни тежашга ва соянинг хосилдорлигини оширишга имкон беради. Лекин, ҳозирда ишлаб чиқариш талабларига жавоб берадиган соя инокуляти республикамизда яратилмаган. Шу сабабли туганак хосил қилувчи бактериялар асосида ресурстежамкор технологияни ишлаб чиқиш, қўлланилаётган азотли минерал ўғитлар меъёрини кескин камайтириш, тупроқ унумдорлигини оширишга ҳизмат қилади.
Соя инокулятини ишлаб чиқариш технологик схемаси 15-позициядан ташкил топган бўлиб, у 1-солод ўстириш ускунаси, 2-майдалагич, 3-насос, 4-озуқа муҳити ингредиентлари учун реактор, 5-фильтр, 6-кичик ферментер (100 л), 7-катта ферментер (1 т), 8-ферментер (3 т), 9-сепаратор, 10-ингредиентлар учун резервуар, 11-қурутгич, 12-културал суйуқлик учун йиғгич, 13-майдалагич, 14-реактор 15-қадоқлаш (200 г).
Ҳажми 100, 1000 ва 3000 л бўлган ферментерлар учун бошқарув шкафида pH, кўпик даражаси ва суюқлик даражасини назорат қилиш учун ишлатиладиган перисталтик насослар бўлиши керак (3 дона). Жараённи бошқариш мосламаси бошқа қурилмалар (ферментерлар, реакторлар, CIP ўрнатиш, марказий жараёнларни бошқариш тизими ва бошқалар) билан ўзаро боғланиш учун Ethernet ва Profinet тармоғига уланиши мақсадга мувофиқдир.
Тақдим этилган ишлаб чиқариш линиясида ярим узлукли жараён натижасида ойига 3 тонна суюқ холдаги соя инокуляти ишлаб чиқариш мумкин. Йилига маҳсулотга атиги 5 ой (феврал, март, апрел, май, июн) эҳтиёжини ҳисобга олган ҳолда, йилига 100 тонна ишлаб чиқариш мумкин.
Қолган вақтларда (июлдан январ ойининг охиригача 7 ой ичида) ушбу ишлаб чиқариш линиясида жами 1400 кг қуруқ маҳсулот (соя инокулум) ишлаб чиқарилиши мумкин (ойига 3 марта ферментерни юклаш натижасида 240 кг қуруқ маҳсулот, ҳар бир юклашда 100 кг ёки).
1 га экиладиган соя уруғига экишдан олдин 2 л суюк холдаги соя инокуляти билан ишлов берилади. 240 т суюк холдаги соя инокуляти билан 120 минг га майдонга экиладиган соя уруғига ишлов бериш имкония


















Download 0,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish