2.8. Бактериялар биомассасини ажратиб олиш маҳсус қуритгич тузилмаси
Келтирилган технологик линиядаги қуритгич тузилмаси 4-расмда келтирилган.
III – БОБ. ТЕХНОЛОГИК БЎЛИМ
3.1. Технологик схемани тавсифи
Олинган натижалар асосида соя фасулясини олишнинг технологик схемаси таклиф этилади (3-расм), унда қуйидаги элементлар мавжуд:
3-расм. Соя инокулятини ишлаб чиқариш технологик схемаси
1-солод ўстириш ускунаси, 2-майдалагич, 3-насос, 4-озуқа муҳити ингредиентлар учун реактор, 5-фильтр, 6-кичик ферментер (100 л), 7-катта ферментер (1 т), 8-ферментер (3 т), 9-сепаратор, 10-ингредиентлар учун резервуар, 11-қурутгич, 12-културал суйуқлик учун сборник, 13-майдалагич, 14-реактор, 15-қадоқлаш (200 г).
Соя солоди (10 кг) маҳсус солод ўстириш ускунасида ўстирилади (1), майдалагичда майдаланади (2) ва насос (3) орқали озуқа муҳити тайёрлаш учун реакторга (4) юборилади (таркиби жадвалда келтирилган) у ерга шу билан бирга бир вақтда 2,50 т сув хам реакторга (4) юборилади. У ерда улар аралаштирилади, 30 дақиқа давомида 600С да ушлаб турилади, фильтр ёрдамида (5) фильтрланади ва ферментерларга (7,8,9) насос (3) орқали юборилади (1-партия-2, 3 т (80 л 6- ферментерга), 800 л 7- ферментерга 2-4 партиялар 23,500 л бирга 8- ферментерга) ва ферментерлар ўзида автоклавланади. Кейин, лабораторияда тайёрланган инокулят кичик ферментерга (6) қўшилади ва ҳужайра титри 100 миллион/мл етканидан сўнг (5 кун давомида), инокулят кичик ферментердан (6) катта ферментерга (7,8) ўтказилади ва бактериялар ўстирилади (6 кун давомида). Катта ферментерда (7,8) ҳужайра титри 100 миллион/мл етканидан сўнг, хосил бўлган бактериялар биомассаси культурал суюқликдан сепаратор (9) ёрдамида ажратилади ва ингредиентлар учун резервуарга (10) ўтказилади.Ажралиб чиққан културал суюқлик (12) сборникгаюборилади. Бактерия хужайрасини барқарорлаштириш учун керакли ингредиентлар резервуарда (10) биомасса билан аралаштирилади ва биомасса қуритишга қуритиш ускунасига (11) юборилади ва 400C. 3 соат давомида қуритилади. Қуритилган биомасса майдалагич ёрдамида (13) майдаланади ва реакторга (14) юборилади. Қўшимчалар (ингредиентлар) қурутгичдан (11) реакторга солинади (14), аралаштирилади, стандартлаштирилади ва қадоқлашга (15) юборилади. Сепараторда (9) хосил бўлган културал суюқлик сборникдан (12) насос (3) орқали озуқа муҳити ингредиентлари учун реакторга (4) юбориш ва 4 марта қайта ишлатилиши мумкун.
Тақдим этилган ишлаб чиқариш линиясида ярим узлукли жараён натижасида ойига 20 тонна суюқ холдаги соя инокуляти ишлаб чиқариш мумкин. Йилига маҳсулотга атиги 5 ой (феврал, март, апрел, май, июн) эҳтиёжини ҳисобга олган ҳолда, йилига 100 тонна ишлаб чиқариш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |